BuxoroKorrupsiya

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Бухоро вилояти бошқармасининг кенг жамоатчилик ва Оммавий ахборот воситалари вакилларига МУРОЖААТИ

ҚАДРЛИ ЮРТДОШЛАР! ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ КУШАНДАСИ-ЖИРКАНЧ ИЛЛАТ КОРРУПЦИЯ ВА ПОРАХЎЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ БАРЧАМИЗНИНГ БУРЧИМИЗДИР!
Коррупция ва порахўрлик бу маълум бир соҳанинг эмас, балки бутун бир жамият тараққиётининг кушандасидир. Ҳар қандай давлатни ич-ичидан емирадиган иллат ҳам бу айнан коррупциядир.
Мазкур соҳада Президентимиз ташаббуслари асосида амалга оширалаётган кенг кўламли ислоҳотлар нафақат барча давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига, қолаверса, ҳар бир фуқарога коррупцияга қарши курашишда масъулият юклайди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан иқтисодий жиноятларни аниқлаш, олдини олиш ва барҳам бериш борасида аниқланган жиноятлар бўйича жазонинг муқаррарлиги таъминланмоқда. Қонунбузарликларнинг аксарият қисмини  порахўрлик ва талон-торожлик билан боғлиқ бўлган жиноятлар ташкил этади.
Коррупцияга қарши курашишда нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар балки барчамиз масъулдирмиз. Ушбу жараёнларга ҳар бир фуқаро, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакилларининг биргаликда иштирок этиши самарали натижаларга эришишнинг энг мақбул йўли ҳисобланади.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органларида иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш билан бирга тизимдаги коррупцияни ҳам таг-томири билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Департамент ходимлари ўртасида хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш, порахўрлик каби хатти-ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш борасида профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент кенг жамоатчиликни, хусусан ОАВ вакиллари ва блогерларни коррупция ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши муросасиз курашиш ҳамда тизимдаги коррупцияни бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақиради.
Агарда Сиз, бирон-бир ташкилот ёки Департамент ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз, сезсангиз, хабардор бўлсангиз, бу ҳақда зудлик билан Департамент вилоят бошқармасининг 221-58-26 рақамли “Ишонч телефони”га ва бошқарма шахсий хавфсизлик бўйича катта инспекторининг 221-54-38 рақамига  маълум қилишингизни сўраймиз.
Мурожаатчилар, зарур ҳолларда эса, уларнинг яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади.
Зеро, бу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида фуқаролар томонидан ҳам фаоллик кўрсатилсагина, халқимиз ва жамиятимиз кўзланган натижага эришишимиз мумкин. Шундай экан коррупцияга қарши курашда жамоатчиликни фаолликка чақириб қоламиз.
 

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button