Buxoro

Бухоро шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тадбир ташкил этилиб,  фахрийлар улуғланди.

Бухоро шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси таркибида куни кеча ташкил этилган “Болалар бўлими”да 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тадбир ташкил этилиб, бир пиёла чой устида поликлиникада кўп йиллар давомида аҳолига ўзининг беминнат хизматини кўрсатиб, бир нечта шогирд чиқарган  фахрийлар улуғланди.

 Тадбирда Бухоро шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири Хушнуд Жалилов сўзга чиқиб, барча фахрийларни 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан қизғин муборакбод этди.

Шунингдек, фахрийларимиз томонидан ҳам мазкур поликлиниканинг ташкил топишилишига асос солган раҳбарлар хотирланди ва иш фаолиятларидаги қизиқарли ҳолатлар эсга олиниб, яхши кайфият улашилди.

Тадбир якунида Бухоро шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида 1983 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган мактаб врачи Қазоқова Моҳира Ахроровнага фидокорона меҳнатлари учун Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерациясининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди. 

Тадбирда қуйидаги фахрийлар иштирок этдилар:

  • Маҳкамова Муҳаббат Маҳкамовна – 1990 – 2010 йилларда Бухоро шаҳар болалар поликлиникаси I – педиатрия бўлими бошлиғи лавозимида;
  • Ахадова Манзура Кадировна – 1980-2012 йилларда Бухоро шаҳар болалар поликлиникаси Мактабгача ва мактабларда тиббий хизматни ташкиллаштириш бўлими бошлиғи;
  • Пўлатова Бўстон – 1980 – 1990 йилларда Бухоро шаҳар болалар поликлиникасида дастлаб даҳа ҳамшираси, 1990 – 2008 йилларда  бош ҳамшираси;
  • Ҳамраева Севара Раҳимқуловна – 1979-2010 йилларда Бухоро шаҳар болалар поликлиникаси педиатри;
  •  Турсунова Солиҳа Ҳидоятовна – 1980-2008 йилларда Бухоро шаҳар болалар поликлиникаси педиатри;
  • Ахмедова Ҳикмат опа – 1980 – 2008 йилларда Бухоро шаҳар болалар поликлиникаси педиатри;
  •  Дилмурадова Назира – 1985-2013 йилларда Бухоро шаҳар болалар поликлиникаси рентген лаборанти;
  •  Ҳамраева Севара Раҳимқуловна – 1979-2010 йилларда Бухоро шаҳар болалар поликлиникаси педиатри;  
  • Ҳайдарова Моҳирахон – 1979 – 2010 йилларда Бухоро шаҳар болалар поликлиникасида даҳа ҳамшираси;
  • Ҳусенова Гулчеҳра – 1983 – 2020 йилларда Бухоро шаҳар болалар поликлиникасида хирургия хонаси ҳамшираси лавозимида фаолият юритганлар.
  • Бегишова Холида Харисовна – 1980 йилдан буён Бухоро шаҳар болалар поликлиникасида мактаб врачи;
  • Шагабуддинов Яссавий Андреевич – 2008 йилдан буён Бухоро шаҳар болалар поликлиникасида рабиолог;
  • Қазоқова Моҳира Ахроровна  – 1983 йилдан буён Бухоро шаҳар болалар поликлиникасида мактаб врачи лавозимида фаолият кўрсатмоқдалар.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button