BuxoroJinoyat

Бухоро шаҳрида ҳокимият ҳисобидан бепул уй олиб бермоқчи бўлган сохта ходим ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро И.Б. гўёки ўзини Бухоро шаҳар ҳокимлиги ходими деб таништириб, фуқаро Н.га шаҳар ҳокимлиги томонидан ажратиладиган бепул уйлардан бирини олиб бериши эвазига 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, И.Б. томонидан ихтиёрий қайтарилган 3 млн сўм ва 1 750 АҚШ долларлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button