BuxoroMIBMurojaatProkuratura

​Бухоро вилояти Мажбурий ижро бюроси билдирган расмий муносабатига РАДДИЯ

         Жорий йилнинг 13 октябрь куни http://tezkor-yangiliklar.uz/ ижтимоий тармоғида жойлаштирилган “ТАДБИРКОР ПУЛИНИ БАНК ТОМОНИДАН ЎҒРИЛГАНИ РОСТМИ ? БАНКДАН БОШЛАНГАН ҚАЛЛОБЛИК, АМАКВАЧЧАЛАР ЎЙИНИ” номли танқидий видео  ёритилган эди.

​​Ушбу видеомурожаатда, Халк банкининг вилоят ва Шофиркон туман филиали одимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан бир неча бор шикоят қилинганлиги, банк ходимлари суд қарорини 2-йилдан буён бажармай келаётганлиги, Фуқоролик ишлари бўйича Пешкў тумани суди қарорида жавобгар Алишер Қўшшаевнинг натариус орқали гаровга қўйилган биноси Шофиркон туман Халк банки фойдасига 167 млн. 553 минг 492  сўм ундириш белгиланганлиги, лекин 2 йилдан буён Алишер Қушшаевнинг биноси турли баҳоналар билан савдога чиқарилмасдан келинаётганлиги, сабабни сўралганда МИБ томонидан ижро иши олиб борилаётганлиги ҳақидаги ёлғон хабар берилаётганлигини билдирилиб, мазкур масалани қонуний ҳал қилишда амалий ёрдам бериш сўралган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўрганилиб,   Фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 13.03.2020 йилдаги 2-2005-2001/268-сонли қарздор “Бунёдкор Омад-2017” МЧЖдан ундирувчи “Халқ банки” Шофиркон филиали фойдасига 150.000.000 сўм асосий қарздорлиги, 17.537.882 сўм кредит фоизи, 15.610 сўм почта харажати жами 167.553.492 сўм ундириш ва ундирувни жавобгар Қўшшаев Алишер Розиқовичга тегишли бўлган Шофиркон туман, “Х.Ориф” МФЙ, “Таги Теша” кўчасида жойлашган умумий ер майдони 120,0 м2, қурилиш майдони 110,0 м2, фойдаланиш майдони 233,0 м2 дан иборат бўлган “Маиший хизмат ва ишлаб чиқариш биноси”га қаратиш ҳамда Шофиркон туман, “Х.Ориф” МФЙ, “Таги Теша” кўчасида жойлашган умумий ер майдони 120,0 м2, қурилиш майдони 110,0 м2, фойдаланиш майдони 233,0 м2 дан иборат бўлган “Маиший хизмат ва ишлаб чиқариш биноси”нинг кимошди савдосидаги бошланғич баҳоси 360 млн.сўм деб белгилаш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Шофиркон туман бўлим иш юритувига 18.04.2020 йилда келиб тушган бўлиб, шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари ижро қилиш учун тарафларга юборилганлиги аниқланган.

    Ижро ҳаракатлари жараёнида, Фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 03.06.2020 йилдаги “Ижро ҳаракатларини вақтинча тўхтатиш ҳақида”гиажримига кўра ижро иши “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 34-моддаси талабларига асосан тўхтатилганлиги;  

    Олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида, гаров мулки бўлган бино 23.10.2020 йилда кўздан кечирилиб, сақлаш учун АТ “Халқ банк” Шофиркон филиали ходими Б.Каримовга Ўбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 233-моддаси талаблари тушунтирилган ҳолда топширилганлиги;

    Мазкур суднинг 26.09.2022 йилдаги ижро ҳаракатларини давом эттириш тўғрисидаги хатига асосан, 06.10.2022 йилда гаров “мол-мулкини электрон онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида” қарор қабул қилиниб, нусхалари тарафларга юборилиб, 10 кунлик муддатда қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилганлиги;

​ Мазкур қарор қонуний кучга киргандан сўнг, ушбу гаров мулки   “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилиб, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш чоралари кўрилиши тўғрисидаги расмий муносабатидан норозимиз.

  ​Чунки, Фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 03.06.2020 йилдаги “Ижро ҳаракатларини вақтинча тўхтатиш ҳақида”ги ажримига кўра ижро иши “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 34-моддаси талабларига асосан тўхтатилган бўлса, орадан 2 йил 4 ой муддат ўтганидан сўнг айнан Пешкў тумани суди томонидан ижро ҳаракатларини давом эттириш тўғрисидаги хати олинган, қачонки “Махсус ягона лойиҳа” МЧЖсининг банкдаги пуллари банк ходимлари томонидан асоссиз равишда олингандан сўнг улар томонидан бир неча бор давлат органларига қилинган мурожаатлардан сўнггина бу ижро иши давом эттириш тўғрисидаги хат олинган.

Пешкў тумани фуқаролик ишлари бўйича суди томонидан иш аппеляция инстанциясида кўрилаётганлиги учунгина унинг ижроси тўҳтатилган. Аппеляция инстанцияси томонидан мазкур қарор ўз кучига қолдирилгандан сўнг, манфаатдор томон яъни Шофиркон тумани Халқ банки томонидан ижро ҳаракатларини давом эттириш тўғрисидаги хат олиб, Мажбурий ижро бюросига топширилиши керак эди. Лекин Халқ банк 2 йил 4 ойдан сўнг бу ижро ҳаракатларини давом эттириш тўғрисидаги хатни Мажбурий ижро бюросига тақдим этганлигини қандай тушуниш мумкин. Мазкур   ундирувни жавобгар Қўшшаев Алишер Розиқовичга тегишли бўлган Шофиркон туман, “Х.Ориф” МФЙ, “Таги Теша” кўчасида жойлашган умумий ер майдони 120,0 м2, қурилиш майдони 110,0 м2, фойдаланиш майдони 233,0 м2 дан иборат бўлган “Маиший хизмат ва ишлаб чиқариш биноси”га қаратиш ҳамда Шофиркон туман, “Х.Ориф” МФЙ, “Таги Теша” кўчасида жойлашган умумий ер майдони 120,0 м2, қурилиш майдони 110,0 м2, фойдаланиш майдони 233,0 м2 дан иборат бўлган “Маиший хизмат ва ишлаб чиқариш биноси”ларини кимошди савдосига қўймаслик ва суний равишда ижро ҳаракатларини тўхтатиб ноқонуний равишда тўҳтатиб турилганлиги учун ким жавоб беради, бу мансабдор шахсларнинг хизмат вазифасини суистеъмол қилганлиги учун ким чора кўради? Бу саволлар очиқда қолиб кетмоқда ва “силлиққина” қилиб айтганда ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда деб жуда қўпол қонун бузилиш ва мансаб суистеъмол қилиш каби ҳолатлар хастпўшланиб қолиб кетмоқда.

Эшитишимизча вилоят халк банки юристи Феруз Жумаев уз ишига масуллиятсиз караб шофиркон халк банк бухгалтерини электрон ключидан фойдаланиб  “Махсус ягона лойиҳа” МЧЖ ҳисоб рақамига 88.000.000 сўм электрон тўловнома қўйиб, 24.000.000 сўм пуллар қирқиб кредит таъминоти учун олинган.Шофиркон халк банки юристи ушбу холатларни куриб билиб турсада уз ишига ижобий ёндошишни истамайди Ваҳоланки, 2019 йилда “Махсус ягона лойиҳа” МЧЖ билан тузилган кафиллик шартномаси бекор қилиниб, суд қарорларида ҳам булар инобатга олиниб, фақатгина гаровдаги мулкларга қаратилганлиги ва ҳалқ банки масъул ходимларининг ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган  аризамиз Шофиркон тумани департаментига юборилиб, туман департаменти аризани тулиқ ўрганмасдан ушбу ҳолатларда иқтисодий жиноят мавжуд бўлсада, жиноятни яшириш ва ҳалқ банки ходимларининг ҳаракатларини “хастпўштлаш” мақсадида Вилоят халқ банкига юборилган ўрганиш учун юборилган.   Чунки Шофиркон тумани МИБга бориб текширилганда А.Қўшшаевга тегишли бино аукцион сотувга қўйилмасдан қасддан ижро ҳаракатлари нархи туширилиб, қайтиб савдога қўйилмасдан келинмоқда. бизларга берилган вилоят халк банки ички назорат бошлиги Отабек Комилов томонидан берилган сухбат баёнида бинога нисбатан  МИБ ходимлари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилаётганлиги тўғрисидаги ёлғон маълумот берилган. 2 йилдан бери бу карор ва хужжатлар банкда кирим бўлиши керак эди. Мазкур хужжатлар атайлаб банкдан ёқотилган ёки Кафиллининг пулини олиш учун банк томонидан ўйланган мохирона режа деб ҳисоблаймиз. Чунки  100 кундан буён МЧЖ фаолиятини тўхтатиб, буларга хужжат топиб бериш билан оввора бўлмоқдамиз.  Аслида бу хужжатлар банк кассасида кирим қилиниши керак бўлиб, биз халқ банкидан икки йилдан бери судни карорини нима сабабдан ижро килмасдан бизни пулимизни электрон равишда ким ўғирлаганлигини, ким тўлов талабномасини ноқонуний қўйганлигини, нима сабабдан 2 йилдан бери бинони савдодан яшириб келинганлигини, кафиллик шартномасини 5-бандида кафилни бекор килиниши курсатиб ўтилган 5 йилдан кейин бу пул ўғрилари электрон равишда бизни огохлантирмай ҳисоб ракамимиздан пул ўғирлашди деб хисоблаймиз. Ўз вақтида ижро ҳаракатлари давом эттирилганида эди 160.000.000 сўмлик кредит қарздорлиги ҳозирда 269.030.000 сўмни ташкил қилмас эди. Банк кредит қарздорлигини кўпайишини кутиб, ижро ҳаракатларини давом эттирмаганми?!

Юқоридагиларни инобатга олиб, мазкур ижро ҳаракатларини атайлаб тўхтатиб, 2 йилу 4 ойдан кейин яъни “кафил”нинг пуллари банк томонидан олинганидан сўнггина унинг мурожаатларидан кейин ижро ҳаракатлари давом эттирилганлигига, кафиллик шартномаси бекор қилинган бўлишига қарамасдан, суднинг қарорида кўрсатилган фақатгина ундирувни кафилга эмас балки, гаровга қўйилган мулкларга қаратилмасдан, ўзбошимчалик билан қасддан Кафилдан ноқонуний пулларни олган, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган мансабдор шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилишини ва ушбу важларни текширган ҳолда, мутасадди ташкилотлар томонидан ишнинг олиб борилиши тўғрисида расмий муносабат билдирилишини сўраймиз.  

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button