BuxoroMIB

РАДДИЯГА РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 24 октябрь куни http://tezkor-yangiliklar.uz/ ижтимоий тармоғида ТАДБИРКОР ПУЛИНИ БАНК ТОМОНИДАН ЎҒРИЛГАНИ РОСТМИ ? БАНКДАН БОШЛАНГАН ҚАЛЛОБЛИК, АМАКВАЧЧАЛАР ЎЙИНИ номли танқидий видео хабарга 19.10.2022 йилда Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан берилган расмий муносабатга РАДДИЯ билдирилган.

​Мазкур ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди. 

13.10.2022 йилда http://tezkor-yangiliklar.uz/ижтимоий тармоғида “ТАДБИРКОР ПУЛИНИ БАНК ТОМОНИДАН ЎҒРИЛГАНИ РОСТМИ ? БАНКДАН БОШЛАНГАН ҚАЛЛОБЛИК, АМАКВАЧЧАЛАР ЎЙИНИ”номли танқидий видео хабар жойлаштирилган эди.

​Мазкур видеомурожаатда, “​2 йилдан бери Алишер Қушшаевнинг биноси савдога чиқарилмасдан турли баҳоналар билан асраб келинмоқда, бунинг сабабини сўрасак, МИБ томонидан ижро иши олиб борилмоқда деб ёлғонни илгари суришади деб важ келтирилганлиги сабабли Бюронинг Шофиркон туман бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Пешкўтуманлараро судининг 13.03.2020 йилдаги 2-2005-2001/268-сонли қарздор “Бунёдкор Омад-2017” МЧЖдан ундирувчи “Халқ банки” Шофиркон филиали фойдасига 150.000.000 сўм асосий кредит қарздорлиги, 17.537.882 сўм кредит фоизи, 15.610 сўм почта харажати жами 167.553.492 сўм ундириш ва ундирувни жавобгар Қўшшаев Алишер Розиқовичга тегишли бўлган Шофиркон туман, “Х.Ориф” МФЙ, “Таги Теша” кўчасида жойлашган “Маиший хизмат ва ишлаб чиқариш биноси”га қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ижро ҳаракатлари тўғрисида тўлиқ маълумот берилган.

​Ижро иши Фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 03.06.2020 йилдаги “Ижро ҳаракатларини вақтинча тўхтатиш ҳақида”ги ажримига кўра, Қонуннинг 34-моддаси талабларига асосан тўхтатилган.  

    Мазкур суднинг 26.09.2022 йилдаги ижро ҳаракатларини давом эттириш тўғрисидаги хатига асосан ижро ҳаракатлари давом эттирилиб, гаров мулкини “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш чоралари кўрилди.  

​Ижродаги суд қарорлари (ажрим) ижросини тўхтатиб туриш, тугатиш, бекор қилиш ва чақириб олиш суднинг ваколатига киришини ҳамда мурожаатда келтирилган бошқа важлар Мажбурий ижро бюроси ваколатига тааллуқли эмаслигинимаълум қиламиз.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси 

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button