BuxoroMIB

Бухорода “Алимент ойлиги” тадбири ўтказилмоқда

Оила муқаддас даргоҳ. Оиладаги тотувлик ва аҳиллик кишининг ҳаётга муҳаббат, касбга садоқат, атрофдаги инсонларга нисбатан ҳурмат ва эътибор сингари юксак инсоний фазилатларни ҳам шакллантиради.

Жамиятнинг муҳим бўғини бўлган оилалар қанчалик тинч ва тотув бўлса, давлат тинч ва барқарор равнақ топиши мумкин. 

Минг афсуски, сўнги вақтларда айрим оилавийкелишмовчиликлар оқибатида оилалар парокандаликка юз тутиб, ажримлар сони ортишига сабаб бўлмоқда. 

Оталик катта масъулият, нафақат фарзандлартарбиясида, балки оиланинг моддий таъминоти ҳам эркак киши зиммасида, зеро у оиласидан ажрашган бўлса ҳам. 

Орамизда шундай оталар ҳам борки, фарзандлари ҳақида ўйламай қўйишган, гўёки собиқ аёли билан қолган болалари унга бегонадай. 

Суд томонидан ойма-ой тўланиши белгиланган алимент пулларини ўз вақтида олмаган оналарнингаҳволини кўз олдингизга келтиринг.

Бюро органлари томонидан алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш борасида барча чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси ташаббуси билан ҳудудий бўлимлар иш юритувидаги алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро ҳужжатлариижросини янада жадаллаштириш, ижро ҳужжатларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, алимент тўлаш мажбуриятига эга шахслар тўғрисидаги маълумотларни янгилаш ва ижро ҳужжатлари ижроси устидан назоратни кучайтириш мақсадида январь ойида “Алимент ойлиги” тадбири  ўтказилмоқда.

​Ҳозирда, Бюронинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида бўлган 14.888 та алимент ва унга тенглаштирилган тўловлар ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

​Ўтказилаётган тадбир давомида алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, ишсиз алимент қарздорларнинг бандлигини таъминлаш, оилаларни яраштириш ҳамда алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорларнинг жавобгарлик масаласи ҳал қилиш назарда тутилган.

Бундан ташқари, Бюронинг “МИБ-портал” дастури имкониятларидан фойдаланган ҳолда иш юритувидаги ижро ишлари бўйича тарафларга доир маълумотларни тўлиқ киритиш, алимент қарздорликларни қайта ҳисоблаш,  алимент қарздорлиги мавжуд қарздорларнинг четга чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш, доимий иш жойи эга қарздорларнинг иш жойларига электрон талабномалар юбориш ҳамда ундирилган алимент пулларини ундирувчиларнинг номига очилган “Алоқабанк” пластик карталари орқали амалга ошириш чоралари кўрилади.

Тадбирнинг дастлабки кунида Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими давлат ижрочилари “Фурқат” ва “М.Наршахий” МФЙ вакиллари билан ҳамкорликда мазкур ҳудудда яшовчи алимент тўловчилар билан ишлар олиб борди.     

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси  

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button