Buxoro

БУХОРОДА НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАВОДИДА ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Ўзбекистон – нефть ва газ конларига бой мамлакат.

Жорий йилнинг 19 октябрь куни нефтни қайта ишлаш заводида журналист ва блогерлар учун пресс тур ташкил этилди.

Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ мамлакат раҳбарияти иқтисодиёт ва ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олди. Республика ҳукумати ва “Ўзбекнефтгаз” AЖ раҳбарияти замонавий илғор инновацион технологиялар, юқори самарали ускуналар, янги материаллар, шу жумладан янги катализаторлар, эскирган ускуналарни алмаштириш, йирик инвестиция лойиҳаларини жалб этиш орқали нефть ва газ саноатини ривожлантириш бўйича мақсадли ишларни олиб бормоқда.


1997 йил 22 августда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг биринчи навбати ишга туширилди. Заводни лойиҳалаштириш ва қуриш «TECHNIP» консорциуми иштирокида амалга оширилди. Лойиҳалаш ва қуриш жараёнида углеводородларни қайта ишлаш соҳасида фан ва техниканинг энг замонавий ютуқларидан фойдаланилди. Суюқ углеводородларни атмосферада босими остида ҳайдаш учун лицензияланган технологик жараёнлар (Франция), керосинни демеркаптанизация қилиш (MERICHEM, AҚШ), дизелM ёқилғисини гидро тозалаш (Япония), катализаторнинг доимий регенерацияси орқали каталитик реформинг (Франция), аминли тозалаш билан газни фракциялаш (Япония), олтингугуртни ажратиб олиш (Comprimo, Голландия).
Бугунги кунда Бухоро НҚИЗда 20 дан ортиқ марка(русум)даги, 9 турдаги маҳсулот ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқариладиган автомобиль бензинлари қаторида АИ-80, АИ-91, АИ-92, АИ-95, QuWатт АИ-95 бренди ва янги АИ-98 автомобиль бензини ўрин олган.


“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, тизимдаги нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, маҳсулотлар сифатини яхшилаш, истеъмолчиларни сифатли нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш борасида қатор ишлар бажарилди.
Ўз навбатида, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида, “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида “QuWatt” бренди остида автобензин ва дизель ёнилғиларини ишлаб чиқариш бўйича чоралар кўрилди.
Натижада, Германиянинг “BASF SЕ” компанияси билан ҳамкорликда ишлар олиб борилиб, заводда “QuWatt” бренди остида АИ-95 русумидаги автобензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
“QuWatt” АИ-95 русумидаги автобензин афзалликлари қуйидагилардан иборат:

– двигателларда тозаликни сақлашнинг мукаммал таъсирига эришиш имконини беради;
– клапанлардаги ҳосил бўладиган қатлам миқдорини 4 мг/клапан қийматидан ошмаслигини таъминлайди;
– двигатель клапанларини қатламлардан юқори даражада, яъни 80% гача тозалаш имконини беради;
– автомобиль двигатели қувватини оширади ҳамда ёқилғини 3% гача тежалишига эришилади;
– қиш мавсумида двигателнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди;
– двигатель ёнилғиси тизимида, шунингдек, бензинни ташиш ва сақлаш жараёнларида коррозияга йўл қўймайди.
Бухоро НҚИЗ ўз маҳсулотлари қаторини юқори октанли АИ-98 автомобиль бензини билан тўлдирди.
Бухоро НҚИЗ юқори октанли АИ-98 автомобиль бензинини саноат даражасида ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Бухоро НҚИЗ мутахассислари томонидан 2021 йил давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси топшириғига биноан автомобиль бензини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қуйиш бўйича тадқиқотлар ўтказилди, натижада АИ-98 юқори сифатли тижорат бензинини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.
АИ-98 маркали автомобиль бензини, асосан, сиқиш даражаси 12 дан 14 гача бўлган двигателли автомобилларда ишлатилади.
АИ-98 бензини юқори детонацияга қарши хусусият(октан характеристика)лари туфайли двигател қувватини оширади ва тезланиш динамикасини яхшилайди, тебраниш ва шовқин даражасини пасайтиради ва ёнилғи сарфини сезиларли даражада камайтиради.
380 тонна ҳажмдаги АИ-98 автомобиль бензини партияси ишлаб чиқарилди ва унинг физик-кимёвий хусусиятлари синовдан ўтказилди.
АИ-98 автомобиль бензинини серияли ишлаб чиқариш учун O`zDSt 3031:2015 “Автомобиль бензинлари. Техник шартлар” мувофиқлик сертификати олинди.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button