Bo'limsiz

Давлат солиқ қўмитасида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида солиқ маъмурчилигини ислоҳ қилиш ва соҳага ахборот технологияларини кенг жорий этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилмоқда.

Солиқ тизимидаги янгиликлар, ўзгаришлар ҳеч кимни – тадбиркорларни ҳам, жисмоний шахс сифатида солиқ тўловчиларни ҳам бефарқ қолдирмайди. Чунки солиқ тизимида ислоҳотларни амалга оширмай туриб эртанги кунимизни, фаровон жамият қуришни тасаввур қилиб бўлмайди. Шу боис кейинги йилларда солиқ тизимини ислоҳ қилишга қаратилган бир қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди ва бу ислоҳотлар давом этмоқда.

Йиғилишда алоҳида қайд этилганидек, бугунги солиқчилар уч йил олдингилардан кескин фарқ қилади.

– Халқаро тажриба ўрганилиб, узоқ муҳокамалардан сўнг икки йил олдин янги Солиқ кодекси қабул қилинди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи, қўшимча қиймат солиғи туширилди. Мутлақо янги солиқ тизими яратилди. Солиқ юки камайиб, даромадларимиз ошиб борса, одамлар биздан рози бўлади,– деди Президент.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button