Murojaat

“ЭЛЕКТРҚИШЛОҚҚУРУИЛИШ” АЖ РАҲБАРЛАРИНИНГ КИРДИ-КОРЛАРИ ФОШ БЎЛМОҚДА. РАҲБАРЛАРГА КИМ ЧОРА КЎРАДИ?

    “Электркишлоккурилиш” АЖ нинг рахбарияти (Э.Зуленов ва М.Мустафаев) ларнинг коникарсиз иш фаолиятлари ва бошкарувлари тугрисида 2021 йилда килган видеомурожаатларимиз “ЭКК” АЖ томонидан эътиборсиз колдирилди. Афсус, уларнинг эътиборсизликлари акционерлик жамиятимиз ва давлатимизнинг иктисодий манфаатларига кимматга тушадиган зарарларнинг вужудга келиши арафасидамиз.

    2020 хисобот йили яхши натижа ва курсатгичлар билан якунланган булса, “ЭКК” АЖ нинг хозирги рахбарлар келишлари билан 2021 ва 2022 хисобот йилларининг ишлаб-чикариш ва иктисодий курсатгичлари анча пасайиб, банкротлик аломатларига олиб келмокда. Бунинг яна бир исботи, жорий йилнинг 8 апрель куни утказилган акциядорлар умумий йигилишининг 4-сонли баёни 2.4.бандида ойдин куринмокда  (“Акциядорлар жамиятлари ва акциядорлар хукукларини химоя килиш тугрисида”ги Конунининг 54-моддасида)ги шартларга асосланган холда ташкилотимизни банкротлик холатигача олиб бориб, давлатимиз ва  акциядорларни дивиденд маблагларисиз колдириш харакатларидан иборатдир).

    “Электркишлоккурилиш” АЖ нинг айни вактдаги рахбарлари Зуленов Э. ва Мустафаев М. лар фаолиятларининг натижалари 2021 йилнинг 1-чораги якунидаёк куринди, ушбу хисобот даври буйича ташкилотимизнинг соф фойдаси бор-йуги 1,375 млрд. сумни ташкил этган, 2020 йилнинг худди шу даврда эса ташкилотнинг соф фойдаси 17,748 млрд.сумни ташкил этган (01.04.2021 йил холатидаги молиявий натижалар буйича хисоботнинг 2-жадвалидан). Энди эса “Электркишлоккурилиш” АЖ нинг 2020 ва 2021 йиллар натижаларини солиштирсак :

  – 2020 йилнинг якуни буйича соф фойданинг микдори – 37,04 млрд. сум;

  – 2021 йилнинг якуни буйича соф фойданинг микдори –   5,57 млрд.сум.

    Куриниб турибдики киска вакт, яъни бир йил мобайнида ташкилотининг соф фойдаси якин етти баробар (31,5 млрд. сум) га камайган (01.01.2022 йил холатидаги молиявий натижалар буйича хисоботнинг 2-жадвалидан).

    Уз-узидан савол тугилмокда, нима сабабдан “Электркишлоккурилиш” АЖ нинг рахбарлари ва Кузатув кенгаши аъзолари томонидан ташкилотимизнинг ишлаб-чикариш ва иктисодий ахволлари борган сари ёмонлашганлигига эътиборсизларча ёндошиб, мураккаб вазиятни согломташтириш учун улар томонидан деярли хеч кандай харакатлар курилмаган !?

    2021 йилнинг II-яримида интернет канали оркали ташкилотимиз рахбарларини фаол ишлатиш ёки уларнинг урнига ташки бошкарувини жорий этиш тугрисида “Электркишлоккурилиш” АЖ нинг акциядорлари номидан икки маротаба мурожаат килинган. Лекин ушбу мурожаатларимиз тегишли мутассаддилар томонидан беэътибор ва жавобсиз колдирилган. Шунинг натижасида яхши ва ижобий ишлаётган ташкилотимиз бугунги кунга келиб банкротлик холати арафасида. “Электркишлоккурилиш” АЖ нинг рахбарлари ва Кузатув кенгаши аъзолари ташкилотимизни банкротлик ахволигача олиб боришса, давлатимиз бюджети 16 млрд. сумдан ортик, акциядорларнинг оилалари эса 11,5 млрд.сумдан ортик дивиденд маблагларини олишаолмайди. Лекин шунга карамасдан  2020 йил мобайнида ташкилотимизда ишламаган ва жамиятимизнинг ишлаб-чикариш ва иктисодий фаолиятларига тулик хиссаларини кушмаган “ЭКК” АЖ нинг бошкаруви ва Кузатув кенгаши рахбарлари уялмасдан катта микдордаги мукофотларни узларига ёзиб, таксимлашмокда (08.04.2022 йил кунги 4-сонли йигилиш баёнидан). Акилга сигмайдиган холат : ташкилотимизни салкам банкротлик холатига олиб келаётган “ЭКК” АЖ нинг рахбарлари ва Кузатув кенгаши аъзолари кайси катта ютуклари учун узларига катта мукофотларни ёздириб, ажратишмокда. Бир вактнинг узида ташкилотимизни БАНКРОТЛИКГА олиб бориш ва МУКОФОТЛАШ ЖАРАЁНЛАРИ кай даражада уринли?   

    Афсус, бизларнинг 26.10.2021 йил кунги видео мурожаатимизда келтирилган гумонларимиз уз тасдигини топмокда : “Электркишлоккурилиш” АЖ нинг рахбарияти ва Кузатув кенгаши аъзолари ташкилотимизни сунний банкротлик холатигача олиб бориш харакатидадир.

    Республикамиз Президенти Ш.М Мирзиёев ва Давлатимиз хукумати  томонларидан халкимиз орасида камбагалчиликни кескин камайтириш ва ахолининг яшаш шароитларини яхшилаш юзасидан катъий талаблар куйилиб, тегишли харакат ва чора-тадбирлар доимий равишда курилган бир вактда, “Электркишлоккурилиш” АЖ нинг рахбарлари ва Кузатув кенгашининг аъзолари томонидан аксинча харакатлар курилмокда, яъни хар-хил сунъий бахоналар килиниб, давлат бюджети ва акциядорлар оилаларига тегишли булган дивиденд маблагларини туламаслик йуллари изланмокда. Лекин узининг иктисодий манфаатларини барчасидан устун килишган холда, “Электркишлоккурилиш” АЖ нинг рахбарлари ва Кузатув кенгаши аъзолари узларига катта микдордаги мукофот ва иш хакларини  (ташкилотимизнинг молиявий ночор ахволига умуман богламаган холда) узларини кониктираётган микдорларда расмийлаштириб, таксимот килиб олишмокда.

Хисобот маълумотлари www.openinfo.uz сайтидан олинган.

Хурмат билан “Электркишлоккурилиш” АЖ нинг акциядорлари номидан.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button