BuxoroMurojaatProkuratura

ФЕРМЕР МУРОЖААТИ НАЗОРАТГА ОЛИНАДИМИ?ҚОРА МОЛ ЎРНИГА НЕГА СУВ ЮКЛАБ ЮБОРИЛГАН?

ФЕРМЕР МУРОЖААТИ НАЗОРАТГА ОЛИНАДИМИ?ҚОРА МОЛ ЎРНИГА НЕГА СУВ ЮКЛАБ ЮБОРИЛГАН
Ўзб Рес Президенти Шавкат Мирзиёевга

Бош прокурор Н Йўлдошевга

Бухоро вилоят прокурори 

адлия маслаҳатчиси

У.А.Хамдамовга

Қоровулбозор туманидаги “Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалиги раҳбари Муродов Темиртомонидан

Тел: 91-979-92-74

Манзили: Қоровулбозор тумани Буюк ипак йўли кўчаси 56-уй

АРИЗА

Аниқланишича, “Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалиги раҳбари Муродов Темирнинг аризаси юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида 2023 йилнинг 16 март куни Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

2018 йил 10 август куни Украинанинг ФЛП Боровой П.И. ва Қоровулбозор туманидаги “Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалиги ўртасида зотдор қора моллар ва сутни қайта ишлаш ускуналари сотиб олиш бўйича 223.598 АҚШ долларига 10-08-18-сонли шартнома имзоланган.

Шартномага илова қилинган 1 ва 2-сонли спецификацияга кўра ФЛП Боровой П.И. 159.360 АҚШ долларига 64 бош наслли ғунажинлар, 1440 АҚШ долларига 3 дона сут соғиш ускуналари ва 62.798 АҚШ долларига сутни қайта ишлаш ускуналарини юбориши лозим бўлган.

Шунингдек, “Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалигига АТ Халқ банки Бухоро шаҳар филиали томонидан 25.10.2018 йилдаги кредит шартномага асосан 223.598 АҚШ доллари миқдорида четдан 64 бош йирик шохли наслли қора моллар ҳамда сут соғиш асбоб ускунаси ва сутни қайта ишлаб чиқариш ускуналар линияси сотиб олиш учун кредит маблағлари ажратилган.

Фермер хўжалигига кредит маблағлари эвазига ажратилган 223.598 АҚШ доллари АТ Халқ банки Бухоро шаҳар филиалида очилган аккредитив ҳисоб рақамига жойлаштирилган. Аккредитив муддати 180 кун қилиб белгиланган. Аккредетив 21.02.2019 йилда очилиб, муддати 21.08.2019 йилга қадар белгиланган.

Дастлаб Украинанинг ФЛП Боровой П.И томонидан 03.06.2019 йилда 79.800 АҚШ долларилик 28 та наслли ғунажинлар юборилган.

Кейинчалик 28.12.2019 йилда Украинанинг ФЛП Боровой П.И томонидан “Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалигига юборилган махсулотлар кўздан кечирилганида етказиб берувчи томонидан шартномада назарда тутилмаган 44 бош наслли буқачалар ва 44 бош наслли ғунажинлар юборилганлиги,  ҳисоб варақ фактурага нисбатан қорамолларнинг оғирлиги 5189 кг га камлиги аниқланиб, тегишли мутахассислар ҳамда ҳайдовчилар иштирокида далолатнома расмийлаштирилган ва “Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалиги томонидан ушбу қорамоллар қабул қилиб олинмаган.

“Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалиги томонидан 03.06.2019 йилда 79.800 АҚШ долларилик 28 та наслли ғунажинлар қабул қилинганлиги бўйича банкка аккредетивда турган пул маблағалрини тўлаш бўйича розилик берилган ва 79.800 АҚШ доллари миқдорида пуллар ФЛП Боровой П.И га кўчириб берилган.

Шундан сўнг ФЛП Боровой П.И томонидан “Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалигидан қолган 143.498 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни тўлашликни талаб қилган.

“Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалиги томонидан шартномада назарда тутилган қора моллар ҳамда ишлаб чиқариш ускуналари юборилмаганлиги сабабли банкка аккредетивда турган пул маблағларини кўчириб бермаслик сўралган.

Кейинчалик аниқланишича ФЛП Боровой П.И томонидан 10.08.2018 йилдаги 10-08-18-сонли шартномага 1-сонли қўшимча келишув сохталаштирилиб, товар коди асосий шартномада 0102211000 бўлса, қўшимча келишувда товар коди 0102211000 ва 0102219000 қилиб ўзгартирилган, шунингдек шартноманинг умумий қиймати 223.598 АҚШ долларини ташкил қилсада, қўшимча келишувда 243.150 АҚШ доллари қилиб кўрсатилган, бундан ташқари шартномада аккредетив муддати 180 кунни ташкил қилсада, қўшимча келишувда аккредетив муддати 360 кун қилиб белгиланган.

“Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалиги 10.08.2018 йилдаги 10-08-18-сонли шартномага 1-сонли қўшимча келишув тузилмаган ҳамда имзоланмаган. 

Бундан ташқари, Халқ банки Бухоро шаҳар филиали ходимлари томонидан “Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалиги номидан Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банки бошқаруви ташқи иқтисодий фаолият департаменти Б.Таджибоевга сохталаштирилган хат тайёрланиб, хатда ““Темир Мурод” фермер хўжалиги сиздан 2019 йил 21 февралда очилган RBALCIM119029-сонли аккредетивни 31D-бандига ўзгартириш киритиб муддатини 360 календар кунига, 44С-бандига ўзгартириш киритиб муддатини 340 календар кунига узайтиришга амалий ёрдам беришингизни сўрайди” деб ёзувлар киритилган ҳамда фермер хўжалиги раҳбарининг имзоси ҳамда фермер хўжалиги мухри сохталаштирилган.

Фермер хўжалиги томонидан аккредетивни муддатини узайтириш борасида АТ Халқ банки бошқаруви ташқи иқтисодий фаолият департаменти Б.Таджибоевга хат тайёрланмаган ва имзоланмаган.

Гарчи жиноят иши 2023 йил 16 март куни қўзғатилган бўлсада, тергов органи томонидан бугунги кунга қадар айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳал қилинмасдан келинмоқда. 

Бу борада бир неча маротаба Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ терговчиларига ва вилоят прокуратурасига мурожаат қилганимизга қарамасдан, ҳужжатларни қалбакилаштирган шахсларнинг ва ФЛП Боровой П.И нинг жиноий жавобгарлик масаласи ҳал қилинмасдан келинмоқда.

Баён қилинганларга кўра;

Мазкур шикоят аризамни назоратга олиб 1-сонли қўшимча келишув шартномасини сохталаштирган, шунингдек фермер хўжалиги номидан сохта ҳужжат тайёрлаб, фермер хўжалиги раҳбарининг имзосини сохталаштирган шахсларга нисбатан қонуний чора кўришингизни;

-Қора мол ўрнига фермер хўжалигини алдаб, ишончини суистеъмол қилиб сув юклаб юбориб, фермер хўжалигига нисбатан 20.000 АҚШ долларидан кўп зарар етказмоқчи бўлган ФЛП Боровой П.И нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришингизни сўрайман.

​​​​​​

“Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” 

фермер хўжалиги раҳбари​​​​​Муродов Темир

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button