Bo'limsiz

ФЕРМЕР МУРОЖААТИ НАЗОРАТГА ОЛИНАДИМИ? АЙБДОР НЕГА ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛМАЯПТИ?

Тахририятимизга Бухоро вилояти Қоравулбозор туманида яшовчи Муродов Темурбободан такроран мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда айбдор шахсларни терговга жалб қилишмаяпти ва жавобгарликка тортишмаганидан,бу борада бир неча маротаба Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига, Ўзбекистон Республикаси Олий судига, Бухоро вилоят прокуратурасига мурожаатлар қилинган бўлсада бугунги кунгача айбдор шахсларга тегишли чоралар кўрилмаётганидан норозилигини билдирди.

 “Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалиги раҳбари Муродов Темирнинг аризаси юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида 2023 йилнинг 16 март куни Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

2018 йил 10 август куни Украинанинг ФЛП Боровой П.И. ва Қоровулбозор туманидаги “Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалиги ўртасида зотдор қора моллар ва сутни қайта ишлаш ускуналари сотиб олиш бўйича 223.598 АҚШ долларига 10-08-18-сонли шартнома имзоланган.

Шартномага илова қилинган 1 ва 2-сонли спецификацияга кўра ФЛП Боровой П.И. 159.360 АҚШ долларига 64 бош наслли ғунажинлар, 1440 АҚШ долларига 3 дона сут соғиш ускуналари ва 62.798 АҚШ долларига сутни қайта ишлаш ускуналарини юбориши лозим бўлган.

Шунингдек, “Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалигига АТ Халқ банки Бухоро шаҳар филиали томонидан 25.10.2018 йилдаги кредит шартномага асосан 223.598 АҚШ доллари миқдорида четдан 64 бош йирик шохли наслли қора моллар ҳамда сут соғиш асбоб ускунаси ва сутни қайта ишлаб чиқариш ускуналар линияси сотиб олиш учун кредит маблағлари ажратилган.

Фермер хўжалигига кредит маблағлари эвазига ажратилган 223.598 АҚШ доллари АТ Халқ банки Бухоро шаҳар филиалида очилган аккредитив ҳисоб рақамига жойлаштирилган. Аккредитив муддати 180 кун қилиб белгиланган. Аккредетив 21.02.2019 йилда очилиб, муддати 21.08.2019 йилга қадар белгиланган.

Дастлаб Украинанинг ФЛП Боровой П.И томонидан 03.06.2019 йилда 79.800 АҚШ долларилик 28 та наслли ғунажинлар юборилган.

Кейинчалик 28.12.2019 йилда Украинанинг ФЛП Боровой П.И томонидан “Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалигига юборилган махсулотлар кўздан кечирилганида етказиб берувчи томонидан шартномада назарда тутилмаган 44 бош наслли буқачалар ва 44 бош наслли ғунажинлар юборилганлиги,  ҳисоб варақ фактурага нисбатан қорамолларнинг оғирлиги 5189 кг га камлиги аниқланиб, тегишли мутахассислар ҳамда ҳайдовчилар иштирокида далолатнома расмийлаштирилган ва “Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалиги томонидан ушбу қорамоллар қабул қилиб олинмаган.

“Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалиги томонидан 03.06.2019 йилда 79.800 АҚШ долларилик 28 та наслли ғунажинлар қабул қилинганлиги бўйича банкка аккредетивда турган пул маблағалрини тўлаш бўйича розилик берилган ва 79.800 АҚШ доллари миқдорида пуллар ФЛП Боровой П.И га кўчириб берилган.

Шундан сўнг ФЛП Боровой П.И томонидан “Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалигидан қолган 143.498 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни тўлашликни талаб қилган.

“Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалиги томонидан шартномада назарда тутилган қора моллар ҳамда ишлаб чиқариш ускуналари юборилмаганлиги сабабли банкка аккредетивда турган пул маблағларини кўчириб бермаслик сўралган.

Кейинчалик аниқланишича ФЛП Боровой П.И томонидан 10.08.2018 йилдаги 10-08-18-сонли шартномага 1-сонли қўшимча келишув сохталаштирилиб, товар коди асосий шартномада 0102211000 бўлса, қўшимча келишувда товар коди 0102211000 ва 0102219000 қилиб ўзгартирилган, шунингдек шартноманинг умумий қиймати 223.598АҚШ долларини ташкил қилсада, қўшимча келишувда 243.150 АҚШ доллари қилиб кўрсатилган, бундан ташқари шартномада аккредетив муддати 180 кунни ташкил қилсада, қўшимча келишувда аккредетив муддати 360 кун қилиб белгиланган.

“Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалиги 10.08.2018 йилдаги 10-08-18-сонли шартномага 1-сонли қўшимча келишув тузилмаган ҳамда имзоланмаган. 

Бундан ташқари, Халқ банки Бухоро шаҳар филиали ходимлари томонидан “Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалиги номидан Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банки бошқаруви ташқи иқтисодий фаолият департаменти Б.Таджибоевга сохталаштирилган хат тайёрланиб, хатда ““Темир Мурод” фермер хўжалиги сиздан 2019 йил 21 февралда очилган RBALCIM119029-сонли аккредетивни 31D-бандига ўзгартириш киритиб муддатини 360 календар кунига, 44С-бандига ўзгартириш киритиб муддатини 340 календар кунига узайтиришга амалий ёрдам беришингизни сўрайди” деб ёзувлар киритилган ҳамда фермер хўжалиги раҳбарининг имзоси ҳамда фермер хўжалиги мухри сохталаштирилган.

Фермер хўжалиги томонидан аккредетивни муддатини узайтириш борасида АТ Халқ банки бошқаруви ташқи иқтисодий фаолият департаменти Б.Таджибоевга хат тайёрланмаган ва имзоланмаган.

Гарчи жиноят иши 2023 йил 16 март куни қўзғатилган бўлсада, тергов органи томонидан бугунги кунга қадар Халқ банки ва ФЛП Боровой П.И нинг жавобгарлик масаласи ҳал қилинмасдан келинмоқда. 

Бундан ташқари, Даъвогар жисмоний шахс тадбиркор ҳисобланган Пётр Иванович Боровой Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Украина Савдо саноат Палатаси ҳузуридаги Халқаро Тижорат Арбитраж судининг 2021 йил 30 июндаги №147/2020-сонли иш бўйича жавобгар “Темир Мурод” фермер хўжалигидан жами 182.790 АҚШ долларини ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратишни сўраган.

Мазкур даъво аризаси 2023 йил 21 август куни Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси М.Болтаев томонидан кўриб чиқилиб, аризачи жисмоний шахс тадбиркор ҳисобланган Пётр Иванович Боровойнинг Украина Савдо саноат Палатаси ҳузуридаги Халқаро Тижорат Арбитраж судининг 2021 йил 30 июндаги №147/2020-сонли иш бўйича жавобгар “Темир Мурод” фермер хўжалигидан жами 182.790 АҚШ долларини ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилган.

Жавобгар “Темир Мурод” фермер хўжалигидан жисмоний шахс тадбиркор ҳисобланган Пётр Иванович Боровой фойдасига 133.418 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, етказиб берилган товар учун тўлов муддати бузилганлиги учун 41.626.42 АҚШ доллари, 1.137,33 АҚШ доллари йиллик 3 фоиз ва 6.608,77 АҚШ доллари миқдоридаги арбитраж судининг харажатлари, жами 182.790 АҚШ доллари ундириш тўғрисидаги Украина Савдо саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж судининг №147/2020-сонли иш бўйича 2021 йил 30 июлда қабул қилинган ҳал қилув қарори тан олинган ва ижрога қаратилган.

Мазкур ҳолатда суд томонидан иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганилмасдан шошма шошарлик билан асоссиз ҳал қилув қарори чиқарилган. Мазкур ноқонуний чиқарилган ҳал қилув қарорига асосан бугунги кунда асоссиз равишда ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда ва бизларнинг иш фаолиятимизга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Гарчи Бровой Ўзбекистон Республикасида бўлсада, уни терговга жалб қилишмаяпти ва жавобгарликка тортишмаяпти. 

Бу борада бир неча маротаба Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига, Ўзбекистон Республикаси Олий судига, Бухоро вилоят прокуратурасига мурожаатлар қилинган бўлсада бугунги кунгача айбдор шахсларга тегишли чоралар кўрилмаган.

Баён қилинганларга кўра;

Мазкур шикоят аризамни назоратга олиб 1-сонли қўшимча келишув шартномасини сохталаштирган, шунингдек фермер хўжалиги номидан сохта ҳужжат тайёрлаб, фермер хўжалиги раҳбарининг имзосини сохталаштирган шахсларга нисбатан қонуний чора кўришингизни;

-Қора мол ўрнига фермер хўжалигини алдаб, ишончини суистеъмол қилиб сув юклаб юбориб, фермер хўжалигига нисбатан 20.000 АҚШ долларидан кўп зарар етказмоқчи бўлган ФЛП Боровой П.И нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришингизни;

-4-20-2302/20-сонли иш бўйича ижро ҳаракатларини вақтнча тўхтатишингизни сўрайман.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button