Bo'limsiz

Фирибгарга суд ҳукми ўқилди


Судланувчи К.М.А муқаддам содир этган фирибгарлик жиноятлари учун судланган шахс бўла туриб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мол-мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2019 йил март ойида ўзига олдиндан таниш бўлган Бухоро шаҳар А.Сомий кўчаси 19-уй 1-хонадонда истиқомат қилувчи Н.Ндан жами баҳоси 260 АҚШ доллари (2019 йил март ойи ҳолатида 1 АҚШ доллари Ўзбекистон Республикасининг 8389.97 сўмига тенг) бўлган турли хил кийим-кечакларни олиб, пулини 2020 йил 10 октябрь кунига қадар бериш имкони бўлмаса-да, шу муддатда беришни ваъда қилиб, алдаб, келишилган муддатда пулини бермасдан ишончни суистеъмол қилиб, жабрланувчи Н.Нга 1.677.994 сўмлик моддий зарар етказиб, такроран фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Шунингдек, К.М.А алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида ўзига тегишли бўлган +99890-000-00-00 телефон рақамига очилган интернетнинг “Телеграмм” дастури орқали фуқаро А.Б билан танишиб, унга Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига қайтиш “ЧАРТЕР РЕЙС” чиптасини олиб беришликни ваъда қилиб, алдаб, 2020 йил 26 август куни 4.800.000 сўм пулни ўзининг номида бўлган “Халқ банки”га тегишли пластик картаси ҳисобига кўчириб олишга эришиб, чиптани олиб бермасдан, қўлга киритилган пулни ўзининг шахсий манфаатлари йўлида сарфлаб, жабрланувчи Б.Амановга 4.800.000 сўмлик моддий зарар етказиб, хавфли рецидив ва такроран фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Шунингдек, К.М.А алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2020 йил тахминан сентябрь ойида ўзига тегишли бўлган +99890-000-00-00 телефон рақамига очилган интернетнинг “Телеграмм” дастури орқали фуқаро А.Ж билан танишиб, унга Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига қайтиш “ЧАРТЕР РЕЙС” чиптасини олиб беришликни ваъда қилиб, алдаб, уни шунга ишонтириб, “Золотая корона” пул ўтказмаси орқали 450 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикасининг 3.749.200 сўмига тенг бўлган) пулни олиб, унга чипта олиб бермасдан ишончини суиистеъмол қилиб, қўлга киритилган пулни ўзининг эҳтиёжлари йўлида сарфлаб, жабрланувчи Ж.Абдуқаххоровга 3.749.200 сўмлик моддий зарар етказиб, хавфли рецидив ва такроран фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Суд, судланувчи К.М.Анинг айбига тўлиқ иқрорлигини, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарнинг қисман қопланганлигини, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, аёллигини ва оғир оилавий шароитини инобтга олиб қилган жинояти ва шахсига мос жазо тайинланди.

Нодирбек Шаропов, Жиноят ишлари бўйичаБухоро шаҳар судининг раиси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button