Bo'limsiz

Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

“Globogate Recruiting GmbH” лойиҳасида иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “Globogate Recruiting GmbH” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш
дастури ишлаб чиқилган эди.

📢 Шу муносабат билан Агентлик томонидан қайта эълон берилмоқда.

Номзодлар учун талаблар:

📍 39 ёшдан ошмаган бўлиши;

📍 тиббиёт соҳасида 2 йиллик доимий иш тажрибасига эга бўлиши;

📍 тиббиёт коллежи/техникумини (3 йиллик) тамомлаган бўлиши (ОМҲ бакалавр дипломи юқори баҳоланади);

📍 беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;

📍 Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида иштирок этиши;

📍 номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;

📍 Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтҳонларидан муваффақиятли ўтиши;

Лойиҳада иштирок этишни истаган фуқароларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

📌 Тошкент шаҳрида бепул турур жой;

📌 Ўқув хонаси;

📌 Ойлик стипендия;

Шунингдек “Globogate Recruiting GmbH” қуйидаги харажатларни қоплаб беради ва хизматларни кафолатлайди:

📌 Немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;

📌 Тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;

📌 Ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;

📌 Ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;

📌 Тошкент халқаро аэропортидан Германияга бепул авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;

📌Меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил
(ойлик 2 300 евродан, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.

Дастурда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

✅Рўйхатдан ўтиш

Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақамлар 77, 88) ёки 1282 қисқа рақами.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button