Murojaat

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ЯНГИАРИҚ ТУМАНИ. НОҚОНУНИЙ ОЛИНГАН КЎЛНИ ФЕРМЕРГА БЕРИНГ. ИШЧИ ГУРУҲ ҚЎМОНДОНГА ЁН БОСДИ НЕГА?

Хоразм вилояти, Янгиариқ туманида фаолият кўрсатаётган “ЯНГИАРИҚ ОХУН”” фермер хўжалиги рахбари Собиров Ибрагим томонидан

МУРОЖААТ

Хурматли ПРЕЗИДЕНТ! Хурматли Бош Вазир! Сизлар томонидан Ўзбекистон халки учун барча сохада амалга ошрилаётган ишларингиз тақсинга сазовор.Бироқ, юртбошимизнинг одилона сиёсати натижасида мамлакатимизнинг мудофаа салохияти янада кучайтирилиб, дунёдаги етакчи давлатлар сафига чикарилаётган бир пайтда. мудофаа вазирлигининг шимоли ғарбий округи қумондони Фарход Шерметов томонидан давлатимизнинг мудофаа салохиятидаги обруйидан уз шахсий манфаатлари йулида фойдаланиб, давлатимиз мудофаа салохиятидаги обрусига путур етказилмокда. Кумондон Фарход Шерметов ноқонуний харакатлари билан нима сабадан билмадим мудофаа вазирлиги ва харбий прокуратура хам келишиб келмокда.Шу бугунги кунга кадар қумондон Фарход Шерметовнинг рахбарлигида, фермер хужалимиз томонидан етиштирилган 120.0 тонна, уч ярим милярд сумлик балиқларимиз куч ишлатиш йули билан талон-торож килинганлик холатларини тасдикловчи далил СД дискларни илова килган холла Прокуратура, Харбий прокуратура, ДХХ, Мудофаа вазирлиги ва давлат портали оркали барча хукум рахбарларига 150 маротаба мурожаат этганмиз. Ютуб интернет тармоғи оркали “Янги кумондон тайинланди ва янги найранглар бошланди” – номли сарлавха билан чикиш қилиб келинган булсада, бирон бир орган бу чикишга эътибор хам бермади.Мудофаа вазирлиги ва унинг химояси остида булган қумондон Фарход Шерметовнинг ноқонуний харакатлари харбий прокуратура ёки бошка органлар томонидан бирон маротаба текшириш ўтказилмасдан, гуёки давлатимизда улардан бошка куч тузилмалари йукдек, келгусида бундан хам баттар килмишлар содир этилишига йул очиб берилмокда.Мурожаатларимиз бўйича шу бугунги кунга кадар жорий йилнинг 18 октябр куни факат бир маротаба Бош прокуратура ва унга карашли харбий прокуратрадан бир гурух ходимлар келиб ўрганилганида, хужалигимиз бинолари замоки ноқонуний равишда бузиб узгартирилиб, янги кулф куйилиб 53008 харбий қисм ўз максадларида фойдаланибўтирганликлари хамда 17 миллион беш юз минг сумлик мулкларимиз ўғирланганлиги аникланди. Ушбу холат хамда хўжалигимиз томонидан етиштирилган 120.0 тонна уч ярим милярд сўмлик балиқларимиз қумондонликнинг рахбарлигида талон-торож қилинганлик холатларини тасдиқловчи далил СД дискларни илова қилган холда ариза берганмиз.Ушбу аризам хам харбий прокуратура томонидан эъиборсиз қолди. Бош прокуратуранинг бу юзадан бош вазиримизга берган ахбороти сабаб ер низоси ва мансабдор шахсларнинг хатти-харакатларини жойига чиққан холда ўрганиш буйича қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари М.Рузметовнинг рахбарилигида ишчи гурухи тузилди ва ўрганиш учун хоразм вилоятига келишди.Ишчи гурухи фермер хужалиги томонидан мураккаб ахволдаги чўл худудида балиқчиликни ривожлантириш учун бажарилган барча ишларни ўз кўзи билан куришди.Шу куни соат 17-18 лар чамасида Ерлойиханинг Хоразм вилоят бўлинмаси биносида йиғилишга келишдик. Мен ишчи гурухи рахбари ва аъзолари хужалигимиз томонидан асосан ўз маблағларимиз эвазига чўл худудида оғир шароитда амалга оширилган ишлар мухокама қилиниб, ижобий бахоланиб , нихоят хўжалигимиз томонидан етиштирилган 120.0 тонна баликлар кумондон Фарход Шерметовнинг рахбарлигида куч ишлатиб сотилганлиги холати урганилиб, уни жавобгарлик масаласи хал килинади деб уйласам, аксинча қумондон Фарход Шерметов ва унинг ўринбосарлари хамда юристи З.Жумаевлар ишчи гурухи аъзоси бўлмасада, ўзларини ишчи гурухи рахбаридек тутиб, хўжалигимиз томонидан амалга оширилган ишлар буйича молиявий хужжатларни сураб, мени назаримда хужалигимиз хуқуқшуносини торгов килаётганларига хайрон колдим. Хаттоки ишчи гурух рахбари томонидан мурожаатимизга умуман алокаси булмаган фукаро Д.Машариповни киритиб, хўжалигимиз юристи ва бизларни бемалол хақорат килишга шароит яратиб берилганлиги эса бизлар учун умуман тушунарсиз бир холат. Мудофаа вазирининг уринбосари Х. Қаршиевнинг атайин кўлни сув фонди тоифаси билан алмаштириб, хўжалигимизга ноқонуний ажратилганлиги мазмунидаги фикрини қўллаб, хўжалигимиздан кўл ноқонуний қайтариб олинганлиги ва у билан боғлиқ суд қарорини бекор қилиб, хўжалигимизга кўлни кайтариш буйича Бош прокуратура томонидан киритилган протестни эса хеч кандай ахамиятга эта эмаслиги баён килиб ўтганлиги билан хам иш гурухи мурожаатимизни ижобий ўрганмаслигини ва ижобий хулоса ёзмаслигини тушуниб етдик.Уйлаганимиз тугри булиб чикди. Чунки ишчи гурухи рахбари М.Рузметов бизлар томонидан тақдим этилган, уқув дала марказининг 3956.0 гектар ср майдони аник ва равшан кўрсатилган, туман хокими томонида мухрланиб, имзоланган ер харитасини эътиборга олинмасдан, харбий қисм томонидан 2021 йилда тайёрланган ер харитаси инобатга олди. Гарчи 53008 харбий кисмга қўшимча ер майдони 2007 йилда ажратилган булсада.Шунингдек. Ишчи гурухи мурожаатни урганиш вактида фермер хўжалигимиз мулки булган сув тўсувчи иншоотдан хам қумондонлик томонидан хеч рухсатсиз фойдаланиб ўтирилганлигини уз кўзи билан кўрган булсаларда, бу холат нима учун маълумотномага киритилмади?Мен асосан бир холатга эътиборимни каратдим. Ишчи гурухи рахбари иима сабабдан гурух аъзоси булмаган харбийларни ва бошка шахсларни у ерга киришига йул қуйди.Нима сабабдан ўрганиш натижалари кайд килинган маълумотнома билан бизлар таништирилмадик эътирозларимизни унга баён қилмадик?Бунинг энг асосий сабаби гарчи бизларни мурожаатимиз ўрганилиши лозим бўлсада, аслида қумондон Фарход Шерметовнинг мурожаати ўрганилиб, у томонга ён босилиб, барча хақиқатлар айникса хўжалигимизнинг 120.0 тонна баликлари сотилганлиги яширилиб, ишчи гурухи томонидан маълумотнома тузилганлигидир.Чунки ушбу маълумотнома бизларни иштирокимизда тузилса, унга хақиқатга мос келмайдиган маълумотлар киритилганлиги буйича бизлар томонидан эътироз ёзилиш мумкинлиги сабабли бош вазиримиз Абдулла Ниғматовични ишчи гуруҳи номидан тайёрланган ёлғон маълумотлар билан ишонтириб бўлмас эди.

Хурматли ПРЕЗИДЕНТ! Ҳурматли Бош Вазир!Ишчи гуруҳи фаолиятини бизларни иштирокимизда ўрганиб чиқиб, қонуний жавобгарлик масаласини ҳал қилишда, фермер хўжалигимиздан ноқонуний олинган кўл майдонини кайтариб олишга амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button