Bo'limsizMIB

Ишдан бўшатилган ходимга етказилган зарар ундирилди

Ишга тиклаш меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ходим қонунга хилоф равишда бошқа ишга ўтказилган ҳолларда унинг аввалги ишига тикланишидир. 

Ходим ишга тикланганда, иш берувчи ходимга етказилган зарарни қоплашга мажбурдир. Бунда ходимнинг мажбуран прогул қилган вақти, судга шикоят қилиш билан боғлиқ харажатлар ва маънавий зарар учун компенсация тўланади. 

Маънавий зарар учун тўланадиган компенсация миқдори иш берувчининг ҳатти-ҳаракатига берилган баҳони ҳисобга олган ҳолда, суд томонидан белгиланади, лекин бу миқдор ходимнинг ойлик иш ҳақидан кам бўлмаслиги шарт.

Ходимнинг илтимосига кўра, суд уни ишга тиклаш ўрнига мажбуран прогул қилган вақти учун иш ҳақи, маънавий зарар, ишдан бўшатиш ёки бошқа ишга ўтказиш юзасидан судга шикоят қилиш билан боғлиқ харажат пулидан ташқари, камида 3 ойлик иш ҳақи микдорида қўшимча ҳақ ундириб бериши мумкин.

Бюро органлари иш юритувидаги ишга тиклаш, иш ҳақи ундириш билан боғлиқ суд ҳужжатлари ижроси назорат олинган бўлиб, бу борада муайян ишлар қилинмоқда.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 20.01.2023 йилдагиқарздор “WBM ROMITEX” МЧЖдан ундирувчи М.Рамазонов фойдасига ишга тиклаш ўрнига 18.000.000 сўм иш ҳақи, мажбурий прогул кунлари учун 11.200.000 сўм, маънавий зарар учун 6.000.000 сўм, почта ҳаражати учун тўланган 21.000 сўм, жами 35.221.000 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ромитан туман бўлими иш юритувига 17.03.2023 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Давлат ижрочиси Л.Нурмуҳаммедов томонидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “WBM ROMITEX” МЧЖданундирувчи М.Рамазонов фойдасига ижро ҳужжатида кўрсатилган жами 35.221.000 сўм миқдоридаги пуллар жорий йилнинг 24 март куни тўлиқ ундириб берилиши таъминланиб, ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button