BuxoroJinoyat

Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Қоракўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги банк филиали томонидан “Ш.О.” МЧЖга янги тўқувчилик дастгоҳларини сотиб олиш мақсадида ажратилган 2 млрд сўм миқдоридаги кредитнинг 68,1 минг АҚШ долларини нақдлаштириб олиб, қолган 124,6 минг АҚШ долларини ўзига тегишли бўлган “Н.Л.” МЧЖга ўтказиб, жиноятини фош бўлишини олдини олиш мақсадида эски яроқсиз дастгоҳларни олиб келганлиги, шунингдек, МЧЖнинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботига сохта маълумотлар киритиб, қасддан банкротликка олиб келганлиги аниқланган.

Шу каби, Фарғона шаҳрида фаолият юритувчи “T.U.” МЧЖ раҳбари Д.М. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, аслида бошқага тегишли “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси” бино-иншоотини сохта ҳужжатлар асосида гўёки ўзига тегишли қилиб кўрсатиб, 1,8 млрд сўмга баҳолаб, кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиб, трикотаж ишлаб чиқариш дастгоҳи сотиб олиш учун ажратилган 1 млрд сўм имтиёзли кредитни бошқа МЧЖга ўтказиш орқали талон-торож қилганликлари аниқланган.

Ёки, Қўқон шаҳрида “B.E.” МЧЖ раҳбари С.Й. фуқаро Р. билан ўзаро тил бириктириб, “O.B.” МЧЖга ажратилган кредит ҳисобидан қурилиш маҳсулотлари сотиб олишида ёрдам бериш эвазига кредит маблағининг 700 млн сўмини “B.E.” МЧЖга ўтказиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шунингдек, Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Б. “Y.T.” МЧЖ ва укаси номидаги ЯТТ “Б.Б.”ни бошқариб келиб, вилоят тижорат банки филиалидан айланма маблағларни тўлдириш ва иссиқхона қуриш учун ажратилган 443,3 млн сўм имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилганлиги, шунингдек, гаров таъминоти сифатида қўйилган “Tracker” русумли автотранспорт воситасини сохта ҳужжатлар орқали гаровдан чиқариб, тақиққа қўйилган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этганлиги аниқланган.

Ширин шаҳрида фаолият юритувчи “G.H.” ва “S.E.” МЧЖлар раҳбари С.Т. ҳудудий тижорат банки филиалидан мебель ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш учун ажратилган 450 млн сўм имтиёзли кредит маблағини белгиланган фаолият турига йўналтирмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, Ховос туманида фаолият юритувчи “K.o.” МЧЖ раҳбари М.У. банк филиалидан ажратилган кредит маблағи эвазига Қозоғистон Республикасидан олиб келинган 107 бош чорва молларини фуқароларга нақд пулга сотиб юбориб, 420 млн сўм имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button