BuxoroMIBProkuratura

Мақсад- адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш

Мамлакатимизда суд ҳужжатлари ва бошқаорганлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли чора – тадбирлар амалга оширилиб, иш жараёнини соддалаштирилган тартибда юритиш ва амалиётда ахборот-технология ресурсларидан фойдаланишга доир қатор енгилликлар берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 
24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6118-сон Фармони қабул қилиниб,  Мажбурий ижро бюроси тузилмаси ҳамда ваколатлари мақбуллаштирилди.

Мазкур Фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан ўтган 2022 йилда муайян ишлар амалга оширилди;

Жумладан, 3,9 трлн. сўмлик 249 мингта ижро ҳужжатлари қабул қилиниб, 179 мингтасининг ижроси тамомланди, 137.700 та ижро ҳужжатлари бўйича 1,2 трлн. сўм (2021 йилда – 1,1 трлн. сўм),ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қўшимча 70,8 млрд. сўм кўп маблағ амалда ундирилди.

Аҳолининг ночор, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб қувватлаш мақсадида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармаларига 33,4 млрд. сўм (2021 йилда 23,5 млрд. сўм) йўналтирилиб, белгиланган режа ортиғи билан (165,9%) бажарилди.

Ўтган йилда алимент ундируви билан боғлиқ 14.888 та ижро ҳужжатлари юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, ундирувчиларга 69,4 млрд. сўм миқдордаги маблағлар ундириб берилиши таъминланди.

​Алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича ишсиз алимент тўловчиларни ишга жойлаштириш юзасидан тасдиқланган йиллик режа-график бўйича ўтказилган тадбирлар давомида 1.401 нафар қарздорлар ишга жойлаштирилди. 

​Вилоятдаги “Маҳалла” ва “Нуроний” жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари ёрдамида олиб борилган тушунтиришлар натижасида 3.144 та оилалар яраштирилди.

Узоқ муддат давомида алимент тўловларини тўлашдан буйин товлаган 883 нафар шахсларнингмаъмурий ва 117 нафар шахсларнинг жиноий жавобгарлик масаласи ҳал қилинди.

Бундан ташқари, ижро ҳужжати талабларини бажаришдан бўйин товлаб, Бюро органларидан яширинган  556 нафар қарздорларга нисбатан қидирув тадбирлари амалга оширилди. Уларнинг 247 нафари топилиб, жавобгарлик масаласи ҳал қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 августдаги “Алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 427-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига асосан вояга етмаган фарзандларига алимент тўловларини тўламаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг алимент  қарздорликлари“Алимент тўловлари жамғармаси” ҳисобидан қоплаб берилмоқда.  

Ҳозирги кунга қадар 20 та ҳолат бўйича 259,3 млн. сўмлик зарарлар жамғарма маблағлари ҳисобидан ундирувчиларга қоплаб берилди, 14 та ҳолат бўйича 129,4 млн. сўмлик зарарларни қоплаб бериш чоралари кўрилмоқда.

Мисол учун, Жиноят ишлари бўйича Олот туман судининг 05.10.2022 йилдаги ҳукмига асосан судланувчи Ж.Аллаков Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиб, жиноят натижасида етказилган зарар ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан жиноят натижасида ундирувчига етказилган 30.763.810 сўмлик зарар “Алимент тўловлари жамғармаси”ҳисобидан ундирувчи Ш.Қиёсовага тўлаб берилди. 

Жисмоний ва юридик шахслардан 7.296 та мурожаатлар келиб тушган. Бюрода ҳал қилинган 6.891 та (94,4%) мурожаатларнинг 3.138 таси (45,5%)қаноатлантирилган, 2.287 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, 3.750 нафарига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида келиб тушган мурожаатларнинг 3.883 таси (65,3%) алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлар ижросига доир бўлиб, ўтган йилга нисбатан (-535 тага)камайишига эришилган.

Ҳозирда, мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.

Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button