BuxoroMIBMurojaat

МИБ ФУҚАРОЛАРДАН УНДИРА ОЛАДИЮ,ХОКИМИЯТДАН(ЧИ)?…СУД ҚАРОРИНИ НАЗАР ПСАНД ҚИЛМАГАН КОГОН ШАҲАР ХОКИМИЯТ


Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура хузуридаги мажбурий ижро бюроси директорига.

Президент админстратцияси Сардор Умурзоқовга.

Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоят бошқармаси бошлиғига ,Ғиждувон туман, “Буктарой” МФЙ, “Вазиршох” қишлоғида яшовчи Шарипова Розиқ томонидан 

​                             МУРОЖААТ

Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 2020 йил 19 октябрь кунидаги ҳал қилув қарорига асосан Когон шаҳар ҳокимлигидан турмуш ўртоғим Шарипова Норгулнинг фойдасига бузилган ошхонам биноси учун 432.157.612 сўм компенсация ундириш белгиланган. Мажбурий ижро бюроси Когон шаҳар бўлими давлат ижрочилари ҳозирги кунга қадар ушбу қарздорликдан бир сўм ҳам ундириб бермадилар. Ваҳоланки, бир ярим йилдан ортиқ вақтдан буён шаҳар ҳокимлигининг ҳисоб рақамига пул келиб тушмаганлиги, шаҳар бюджети пулсиз эканлиги биз учун ҳам шубҳали. Суд ижрочиси Когон шаҳар ҳокимлигининг бир нечта ҳисоб рақамлари бўлсада, барча ҳисоб рақамларига инкасса қўймасдан, фақатгина пул айланмайдиган ҳисоб рақамларига инкасса қўйганлар.

Бундан ташқари, суд ижрочилари томонидан Когон шаҳар ҳокимлигига тегишли автомашиналар хатланган бўлсада ҳанузгача автомашиналарни жарима майдончасига жойлаштирмасдан аукционга чиқариш ишлари пайсалга солиниб келинмоқда. Чунки, бизнинг қарздор шаҳар ҳокимлиги-да. 

Шу сабабли, Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 2020 йил 19 октябрь кунидаги ҳал қилув қарорига асосан қарздор Когон шаҳар ҳокимлигидан турмуш ўртоғим Шарипова Норгул фойдасига бузилган ошхона биноси учун 432.157.612 сўм компенсация пулини ундириб беришга амалий ёрдам беришингизни, Когон шаҳар ҳокимлигининг барча ҳисоб рақамларига инкасса қўйишга ҳамда ҳокимликнинг автотранспорт воситаларини жарима майдончасига жойлаштириб, автомашиналари ва бошқа мулкларини савдо чиқаришга амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Шарипова Норгулнинг турмуш ўртоғи

Шарипов Розиқ: 

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button