Bo'limsiz

ННТлар учун коррупцияга қарши курашиш бўйича лойиҳалар танлови қайта эълон қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги буюртмасига асосан, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан 2021 йилда давлат органларининг ижтимоий буюртманома лойиҳалари асосида ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига Давлат ижтимоий буюртмаси танлови қайта эълон қилинди.

Танловда Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган барча нодавлат нотижорат ташкилотлари қуйидаги йўналишларда иштирок этишлари мумкин:

1.  Бутун республика бўйлаб фуқаролар ўртасида коррупциянинг ҳаётга таъсирини баҳолаш, ҳудудлар ва соҳалар бўйича коррупция даражаси, сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ва таҳлил қилиш – 300 млн. сўм;

2.  Коррупцияга қарши курашиш соҳасида журналист ва блогерларнинг журналистик суриштирувларини ташкил этиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш – 200 млн. сўм.

🗓 Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар жорий йилнинг 28 сентябригача қабул қилинади.

F

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button