Murojaat

ОЛИЙ СУД РАИСИ КОЗИМЖОН КАМИЛОВГА ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ СУДИНИНГ РАИСИ БАХТИЁР ПОЛВАНОВГА МУРОЖААТ

ЖИБ Урганч шахар судининг 30.09.2021 йилдаги хукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 моддаси 4 қисми “а” банди, 165 моддаси 1 қисми ва 228 моддаси 2 қисми “б” банди билан судланган Давлетов Ойбек Кузиевич томонидан.

МУРОЖААТ

                                                                                                        
     Жиноят ишлари бўйича ЖИБ Урганч шахар судининг 30.09.2021 йилдаги хукмига кўра Давлетов Ойбек Кузиевич Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг  168 моддаси 4 қисми “а” банди, 165 моддаси 1 қисми ва 228 моддаси 2 қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 59 моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 5 йил 1 ой муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланган.

Биринчи инстанция суди томонидан химоямдаги судланувчи Давлетов Ойбек Кузиевич мазкур жиноятларни содир этганлиги исботланмаган бўлишига қарамасдан унинг айбловига киритилган барча эпизодлар фуқаролик муносабатларни келтириб чиқарган бўлсада, унинг жиноий харакатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 моддаси 4 қисми “а” банди, ЖКнинг 165 моддаси 1 қисми  ва  ЖКнинг 228 моддаси 2 кисми “б” банди билан нотўғри квалификация қилиниб, у қонунга зид равишда жиоий жавобгарликка тортилган.

 Апелляция инстанция суди қўйидаги холатларга кўра ЖИБ Урганч шахар судининг 30.09.2021 йилдаги хукмини асоссиз деб топиб, уни ўзгартириб, янги қарор қабул қилиш лозим деб хисоблайман.        
 Судланувчи О.Давлетовни ушбу моддалар билан жиноий жавобгарликка тортиш учун жиноят ишида етарли далил ва гувохлар мавжуд эмас.
     Судланувчи О.Давлтов Хазорасп туман хокимининг 2018 йил 17 майдаги №1440-сонли карорини хакикий эмас деб топишни сўраган. 
     Мазкур аризаси 2020 йил 09 июнь куни Хазорасп туман маъмурий суди раиси Д.Шарипов томонидан кўриб чикилиб, ариза каноатлантирилиб, Хазорасп туман хокимининг 2018 йил 17 майдаги 09 июнь кунги №1440қ-сонли қарори хакикий эмас деб топилиб, хал қилув қарори чиқарилган.
Шунга асосан Хазорасп туман хокими Ў.Машарипов томонидан  2021 йил 18 январь куни фуқаро О.Давлетовнинг Хазорасп туман “Саноат” қишлоғи “Бағдор” махалласида жойлашган турор жой биноси ва ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш хуқуқини бериш ва турар жой биносига нисбатан мулк хуқуқини эътироф қилиш тўғрисидаги №115қ-сонли қарори чиқарилган.  

Судланувчи О.Давлетов Хазорасп туман хокимининг 416-сонли карорига асосан 2002 йил 19 июль куни Ханка туман давлат архивидан Хазорасп туман ширкат хўжалиги аъзоларининг 2002 йил 25 февраль кунги 1-сонли умумий йиғилиш баёни хамда ширкат хўжалиги кошидаги доимий ишловчи ер танлаш ва ажратиш комиссиясининг 2002 йил 15 апрельдаги хулосасига кўра ўзига Хазорасп туман ширкат хўжалиги худудидан 0,075 гектар ер майдони ажратилганлиги юзасидан 2020 йил 17 февраль куни №372-сонли Архив кўчирмаси асос қилиб олинган.

                  Судда аниқланган ва текширилган холатларга кўра; 
     1.Эпизод; судланувчи О.Давлетовнинг айбловига суний равишда киритилган 265.000.000 сўм фирибгарлик жиноят бўйича;    

     Тергов жараёнида дастлабки тергов органи томонидан судланувчи О.Давлетовга 2016 йил май ойидан ноябрь ойига кадар 7 ой давомида жияни А.Абдуллаевнинг ишончига кириб,  алдаб, ундан 265.000.000 сўм бўлган велосипед эхтиёт кисмларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб талон-тарож қилганлиги юзасидан айблов эълон қилинган.
    Жиноят иши бўйича фуқаровий даъвогар деб топилган Абдуллаев Аскарнинг отаси Абдуллаев Баходир ўзига таниш бўлган шахслар орқали судланувчи О.Давлетовдан яширинча Хазорасп туман хокимининг 17.05.2018 йилдаги №1440қ-сонли қарорини чиқартириб, судланувчи О.Давлтовга тегишли булган турор жой биносига нисбатан ўзига эгалик хуқуқи белгилатиб олган.

Судланувчи О.Давлетов бу ноқонуний қарор устидан ариза билан судга мурожаат қилган. Ариза 2020 йил 09 июнь куни Хазорасп туман маъмурий суди раиси Д.Шарипов томонидан кўриб чикилиб, ариза каноатлантирилиб, Хазорасп туман хокимининг 17.052018 йилдаги акаси А.Абдуллаев номига чикарилган №1440қ-сонли қарори хакикий эмас деб топилиб, хал қилув қарори чиқарилган.
Шунга асосан Хазорасп туман хокими Ў.Машарипов 19.01.2021 йилда судлаувчи О.Давлетовнинг Хазорасп туман “Саноат” қишлоғи “Бағдор” махалласида жойлашган турор жой биноси ва ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш хуқуқини бериш ва турар жой биносига нисбатан мулк хуқуқини эътироф қилиш тўғрисидаги №115қ-сонли қарори чиқарилган.
Юкоридагиларга кўра судланувчи О.Давлетов Хазорасп туман хокимининг 17.05.2018 йилдаги акаси Абдуллаев Баходир номига чиқарилган №1440-сонли карорни суд оркали хакикий эмас деб топтирганидан кейин акаси Абдуллаев Баходирни оиласи билан ўртасида мазкур турор жой масаласида жиддий адоват ва низоли келишмовчиликлар юзага келиб, улар О.Давлетовга нисбатан тухмат уюштириш, қандай бўлмасин турор жойни қайтариб олиш ва ундан қасдини олиш мақсадида турли тухматларни амалга ошириш харакатлари бошланиб кетган.
Шундан кейин судланувчи О.Давлетов ва акаси Б.Абдуллаев ўрталаридаги адоватлар янада кўчайиб кетиб, биринчи эпизод акаси Б.Абдуллаевнинг ўғли Аскар Абдуллаев томонидан аслида содир қилинман уйдирмалар ўйлаб топилиб, йўқ нарсалар мантаж қилинган холда судланувчи О.Давлетовга 2016 йилда 265 миллион сўмлик велосипед эхтиёт кисмларини қарзига берганлиги, аммо қарзи шу бугунги кунга қадар қайтарилмаганлиги бўйича Хазорасп туман ИИБ бошлиғи номига ариза берилиб, содир этилмаган фақтлар бўйича тухматлар қилиниб, бу холат суний равишда уюштирилган.

     Вахолангки Аскар Абдуллаев Хазорасп туман хокимининг 2018 йил 17 майдаги отаси Б.Абдуллаев номига чиқарилган №1440-сонли карор суд томонидан бекор қилиниб, турор жой судланувчи О.Давлетов номига ўтганидан кейин 2020 йил 01 декабрь куни ундан қасдини олиш учун Хазорасп туман ИИБ бошлиғига ариза берган.
    Лекин А.Абдуллаев судланувчи О.Давлетовга нисбатан жиноят иши қўзғатилгунга қадар О.Давлетов ундан 265 миллион сўмлик эхтиёт қисмларни олиб, қарз эканлиги тўғрисида бирон жойга оғзаки ёки ариза билан шикоят қилган эмас.  
    Чунки Абдуллаев Аскар отаси Абдуллаев Баходир номидаги турор жой биноси 2020 йил 09 июнь куни суднинг қарори асосида Хазорасп туман хокимининг қарори билан судланувчи О.Давлетов номига ўтганига қадар бу хақда бирон бир ташкилотларга оғзаки ёки ёзма равишда мурожаат қилмаган бўлсада, айнан отаси Баходир номидаги турор жой О.Даветовнинг номига ўтганидан кейин у О.Давлетовни айбини оғирлаштириш ва ундан қасдини олиш учун 2020 йил 01 декабрь куни  О.Давлетовнинг устидан Хазорасп тумани ИИБ бошлиғи номига ариза бериб, бу холатни шахсан ўзи уюштирган. Суд бу холатни иккала қариндош ўртасида бир бирларидан қасд олиш низоси бошланганидан кейин атайин ариза берилганлигини билиб хам негадир даъвогарларнинг манфаатларини кўлаб, уларга ён босиб, А.Абдуллаевнинг ёлғон ва нотўғри кўрсатмаси билан судланувчи О.Давлетовни содир этилмаган аслида ўзи йўқ холат  бўйича ноқонуний жиноий жавобгарликка тортган.        
     Шу боис Абдуллаев  Аскар судланувчи О.Давлетов унинг отаси номидаги Хазорасп туман хокимининг 2018 йил 17 майдаги №1440-сонли карорини суд оркали хакикий эмас деб топтирганидан кейин унда  касд  олиш нияти пайт бўлиб, аслида О.Давлетовга берилмаган 265 миллион сўмлик велосипед эхтиёт кисмларини О.Давлетов ундан фирибгарлик йўли билан кўлга киритганлигини асос қилиб кўрсатиб, уни айбини оғирлаштириш мақсадини қўзлаб, 2020 йил 01 декабрь куни Хазорасп туман ИИБ бошлиғи Х.Машарипов номига ариза бериб, унга тухмат уюштирганлигини қандай изохлаш мумкин. 
     Амалда инкор қилиб бўлмайдиган фақтлар мавжуд. Шундай экан хеч қачон кўп миқдордаги карздорлик бирданига юзага келмайди.Агарда  хақиқатдан хам А.Абдуллаев билан О.Давлетов ўрталарида шундай карздорлик юзага келиб мавжуд бўлган бўлса, масалан; Абдуллаев Аскар судланувчи О.Давлетовга 50 миллион сўмлик эхтиёт кисмларни карзига берган дейлик, карз ўз вактида кайтарилмади, А.Абдуллаев яна 50 миллионлик эхтиёт кисмларни қайта карзига берса, аммо О.Давлетов ундан 100 миллион  сўм қарз бўлиб қолди дейлик. Шундай холда А.Абдуллаев ундан 100 миллион сўмлик қарзини олмасдан туриб, яна қарзига махсулот беришни давом қилдириши бу албатта шубхали ва гумонли холатни келтириб чиқаради.
    Шундай экан А.Абдуллаев шу тариқа ўз қариндошига 265 миллион сўмлик велосипед эхтиёт қисмларини қарзига бериши ва ўз вақтида қарзларини ундириб олишга харакат қилмаганлиги, аксинча оиласи ўртасида уй жой масаласида низо бошланганидан кейин ариза берганлиги ишончга сазавор эмас.
    Чунки, Аскар Абдуллаев дастлабки тергов ва суд жараёнида судланувчи О.Давлетовга берган велосипед эхтиёт кисмларини дафтарга ёзиб берганлигини важ қилиб кўрсатиб, дафтар варакларини ўзи бир вактнинг ўзида тўлдириб, тақдим қилган. Такдим этилган дафтар  варакларида ёзилган эхтиёт кисмларни айнан О.Давлетов томонидан имзоланиб қабул қилиб олганлигини тасдикловчи имзолар мавжуд эмас. 
    Вахолангки бундай дафтар варакларини хар қандай фуқаро хам ўзи йўқ нарсани тўқиб, бемалол тўлдириб, ёзиб бериш имконияти эга.               
    Хазорасп туманидаги эхтиёт кисмларни сотиш бозорида тадбиркорлик фаолияти билан судланувчи О.Давлетов шуғурланган эмас, балки унинг ўғли Давлетов Сулаймон шуғурланиб, қариндоши А.Абдуллаев билан олган велосипед эхтиёт қисмларини тўлиқ хисобот китоб қилиб келган. Хозирги кунда у Россия давлатида ишда бўлганлиги сабабли уни суд жараёнида иштирокини таъминлашни имконияти бўлмади.
    Судланувчи О.Давлетов ўғли Абдуллаев Сулаймонни савдо қилиш фаолиятига қизиқиб бозор худудидига тез-тез келиб кетиб юрган. Аммо у қариндоши А.Абдуллаевдан шахсан велосипед эхтиёт қисмларини қабул қилиб олиб қайта сотиш билан шуғурланган эмас. 
    Шу боис хам Хазорасп туман Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи берган ёзма маълумотига кўра Давлетов Сулаймон 2016 йил 01 февраль кунидан, 2016 йил 28 ноябрь кунига қадар якка тадбиркорлик қилиб, чакана савдо фаолияти билан шуғулланганлиги аниқланган.      
    Хазорасп туман Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи берган ёзма маълумотига кўра Абдуллаев Аскар 2016 йил 01 февраль кунидан 2018 йил 27 декабрь кунига қадар якка тадбиркорлик қилиб, чакана савдо билан шуғулланган. Аммо улгуржи тартибда савдо қилиш фаолияти билан шуғурланганлиги аниқланган.Демак фуқаровий даъвогар А.Абдуллаев улгуржи (оптим) тартибтида савдо фаолияти билан шурланган эмас.        
    Жумладан; Аскар Абдуллаев жияни Давлетов Сулаймонга менда қолди 22.074.000 деб тилхат ёзиб берган. Бу холат хам А.Абдуллаевни судланувчи О.Давлетовда умуман қарзи йўқлигини тўлиқ исботлайди.
    Худдишунингдек, жиноят ишида А.Абдуллаев судланувчи О.Давлетовга эхтиёт кисмларни берганлигини тасдикловчи гувох ва далиллар мавжуд эмас. 
    Умуман айтганда бу  карз олди берди масаласи амалда бўлган конунчилигимиз талабларига кўра фақат фукаролар ўртасида юзага келадиган фукаролик муносабатларни келтириб чикаради.
     2.Эпизод  Абдуллаева Айбибини ота-онасидан қолган мерос уйни  ўзига оид бўлган қисмини судланувчи О.Давлетов фойдасига воз кечганлиги бўйича; 
     Терговчи билан маслахат қилган холда амалга оширилган эпизод;       судлнувчи О.Давлетовнинг сингилиси Абдуллаева Айбиби 2018 йил 03 декабрь куни ихтиёрий равишда Хазорасп туман №3-сонли натариус З.С.Тажиев орқали ота-онасидан мерос бўлиб қолган уй биносини ўзига оид бўлган қисмидан ўз улишини яқин қариндоши О.Давлетов номига воз кечиши тўғрисида ёзма равишда ариза берган. Натариус З.С.Тажиев аризачилар Абдуллаева Айбиби ва Абдуллаева Адолатларга аризаси расмийлаштириш вактида уларга келиб чиқадиган хуқуқий оқибатларни тўлиқ тушунтирган.             
    Мазкур холат Абдуллаева Айбиби 2018 йил 03 декабрь куни натариус  З.С.Тажиевга ихтиёрий ариза бериб, орадан 1 йил 6 ой ичида бундан нарози бўлиб бирон жойга оғзаки ёки ёзма равишда ариза билан мурожаат қилмаган бўлсада, акаси Абдуллаев Баходир номида бўлган турор жой 2020 йил 09 июньдаги Хазорасп туман маъмурий суд қарори билан О.Давлетов номига ўтганидан кейин у акаси Абдуллаев Баходирни айтганини қилиб, 2020 йил 09 июнь куни суд қарори чиққанлигини билиб, ундан қасд олиш мақсадида 2020 йил 11 июль куни ота-онасидан қолган мерос уйдан бўлган ўз улишини туғишган иниси О.Давлетов уни алдаб ўз фойдасига  фирибгарлик йўли билан воз кечтирганлиги бўйича суний важларни юзага келтириб, Хазорасп туман ИИБ бошлиғи номига арза берганлар.
    Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи О.Давлетов 2018 йил 03 декабрь куни синглиси Абдуллаева Айбиби ишончига кириб, унга 22.000.000 сўм пулни беришни ваъда қилиб, унинг ота-онасидан қолган мерос уйни  ўзига оид бўлган қисмини ўзининг фойдасига воз кечтириб фирибгарлик жиноятини содир қилганликда айблов эълон қилинган.
     Бу факт бўйича хам А.Абдуллаева 2018 йил 03 декабрь куни натариусга ота-онасидан қолган  уйни ўз улишини ихтиёрий равишда воз кечган бўлсада, нима учун  кейинчалик бундан нарози бўлиб, шу пайтгача хуқуқни мухофоза қилувчи органларга шикоят қилмаган.
    Суд жараёнида З.С.Тажиев ўз кўрсатмасида Абдуллаева Айбиби 2018 йил 03 декабрь куни ота-онасидан қолган уйдан ўз улишини укаси О.Давлетов  фойдасига воз кечиб ариза берганлигини, аризани натариал тартибда тасдиқлаб берганлигини, ариза беришдан  олдин унга  агарда ўз улишидан воз кечиб ариза берса кейинчалик аризани қайтиб олиб, ўз улишини қайтариб олиш имконияти эга бўлмаслиги юзасидан тушунтириш берганлигини билдирган. 
    Мазкур жиноят ишида Абдуллаева Айбибининг жияни Жуманиязова Наргиза билан ўзаро гаплашган сухбати ёзиб олинган диск мавжуд. 
    Ушбу ёзиб олинган дискда Абдуллаева Айбиби жияни Жуманиязова Наргизага укаси Давлтов Ойбек  фойдасига Натариус орқали ўз улишидан  ихтиёрий равишда воз кечганлиги, лекин бунинг учун пул сўрамаганлигини билдирган кўрсатмалари мавжуд.    
    Амалиётда юкоридаги холатлар каби 100 мингдан ошик фактларни келтириш мумкин. Бундай натариал идоралари томонидан тасдиқланиб амалга оширилган харакатлар қонунчиликда фақат фукаролик муносабатларни келтириб чиқаради.              
    Айни вақтда Ойбиби Абдуллаева билан судланувчи О.Давлетов  ўртасидаги натариал харакат қонунчиликда фақат фукаролик муносабатларни келтириб чикарганлиги сабабли улар ўртасидаги бу низоли масалани ЖКнинг 168 моддасида кўрсатилган фирибгарлик  жинояти деб бахолаб бўлмайди.    
    Ушбу юзага келган низоли масалани фукаролик муносбат деб бахолаш мумкин. Аммо бу факт фирибгарлик жиноятини келтириб чикармайди.
    3.Эпизод  Абдуллаева Адолат Кузиевнанинг ота-онасидан қолган мерос уйни ўзига оид бўлган қисмини судланувчи О.Давлетов фойдасига воз кечганлиги бўйича;  
    Суд томонидан судланувчи О.Давлетов 2018 йил 03 декабрь куни синглиси Абдуллаева Адолатни ишончига кириб, унга 2.000 АКШ доллари беришни ваъда қилиб ва Абдуллаева Адолатни турмуш ўртоғи синглиси Абдуллаева Кароматдан 10.000 АКШ долларини карз олганлиги хақидаги тилхатини хуқуқни мухофаза қилувчи органларга тақдим қилиб, уни каматиб юборишини айтиб кўрқитиб,  унинг ота-онасидан қолган мерос уйни  ўзига оид бўлган қисмини ўзининг фойдасига воз кечтириб товламачилик  жиноятини содир қилганликда жиноий жавобгарликка тортилди. 
    Мазкур холат бўйича Абдуллаева Адолат 2018 йил 03 декабрь куни ихтиёрий равишда Хазорасп туман №3-сонли натариус З.С.Тажиев орқали ота-онасидан мерос бўлиб қолган уйни ўзига оид бўлган қисмидан ўз улишини акаси О.Давлетов номига воз кечиши тўғрисида ёзма равишда ариза берган.
    Натариус З.С.Тажиев фукаро Абдуллаева Адолатни аризасини расмийлаштириш вактида  кейинчалик аризасини қайтариб олиб билмаслиги каби хуқуқий оқибатларни тўлиқ тушунтирган.             
    Мазкур холат судланувчи О.Давлетов Хазорасп туман хокимининг 2018 йил 17 майдаги акаси Абдуллаев Баходир номига чиқарилган №1440-сонли карори суд оркали хакикий эмас деб топдирганидан кейин уй жой ва ер масаласида уларнинг оиласи ўртасида низоли адоват ва бир бирларига нисбатан  қасд олиш харакатлари бошланиб кетган.
    Шундан кейин Абдуллаев  Адолат акаси Абдуллаев Баходирни ёнини олиб, О.Давлетов ўз акаси Баходир номида бўлган Хазорасп туман хокимининг 2018 йил 17 майдаги №1440-сонли карорини Хазорасп туман судининг 2020 йил 09 июньдаги хал килув қарорига кўра  хакикий эмас деб топтирганидан кейин унда қасд олиш нияти  пайдо бўлиб, 2020 йил 11 июль куни О.Давлетов устидан Хазорасп тумн ИИБ бошлиғи номига ёзганлиги, ўз аризасида  ота-онасидан мерос бўлиб қолган уйдан  ўз улишини О.Давлетов фойдасига ихтиёрий воз кечганлиги бўйича Натариусга берган аризасини акаси О.Давлетовни гапларига ишониб ёзганлигини, акаси О.Давлетов унга 2.000 АКШ доллари бераман деб ваъда қилганлиги учун ўз улишидан воз кечганлигини, кейинчалик уйлаб топилган асоссиз важларни кўрсатган.
     Хақиқатдан хам Абдуллаева Адолатни турмуш ўртоғи Х.ДЖумабаев қайинсинглиси Абдуллаева Кароматни турмуш ўртоғи Жуманиязов Косимдан 12 минг АКШ доллари карзига олган. Джумабаев олган қарзини ўз вақтида қайтармасдан унга карзини турли вактларда қайтариб беришини айтиб, хар хил ваъдаларни бериб турли мазмундаги тилхатлар ёзиб бериб келган.
     Бу холат фукаролик муносабатларни келтириб чиқарганлиги сабабли суриштирув ўтказилиб, қарз олувчи Джумабаевга нисбатан Ўз.Рес ЖПКнинг 83 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатиш рад қилинган.
    Фуқаро Адолат Абдуллаева 2018 йил 03 декабрь куни натарусга ота-онасидан қолган уйни ўз улишини ихтиёрий равишда воз кечган бўлсада, негадир кейинчалик нарози бўлиб, бу юзасидан шу пайтгача тегишли хуқуқни мухофаза этувчи органларга ёзма равишда шикоят қилмаган.
    Аммо, судланувчи О.Давлетов Хазорасп туман хокимининг 2018 йил 17 майдаги акаси Абдуллаев Баходир номига чиқарилган №1440-сонли карорини суд оркали хакикий эмас деб топдирганидан кейин Абдуллаева Адолат акаси Абдуллаев Баходирни ёнини олиб, 2018 йил 03 декабрь куни Натариусга ариза берганидан кейин шу йўл билан укаси О.Давлетовдан қасдини олиш учун орадан сал кам 2 йил ўтганидан кейин акаси Б.Абдуллаев билан келишган холда 2020 йил 11 июль куни уни устидан Хазорасп туман ИИБга ариза берган.
     Суд жараёниа З.С.Тажиев ўз кўрсатмасида Абдуллаева Адолат 2018 йил 03 декабрь куни ота-онасидан қолган уйдан ўз улишини укаси О.Давлетов  фойдасига воз кечиб ариза берганлигини, ариза беришидан олдин унга  агарда ўз улишидан воз кечиб ариза берса кейинчалик аризани қайтиб олиб, ўз улишини қайтариб олиш имконияти эга бўлмаслигини юзасидан унга келиб чиқадиган хуқуқий оқибатлар тўғрисида кўрсатма берди. 
    Амалиётда юкоридаги холатлар каби 100 мингдан ошик фактларни келтириш мумкин. Бундай натариал идоралари томонидан тасдиқланиб амалга оширилган холатлар қонунчиликда фақат фукаролик муносабатларни келтириб чиқаради.   
    Айни вақтда Адолат Абдуллаева билан судланувчи О.Давлетов  ўртасидаги натариал харакат қонунчиликда фақат фукаролик муносабатларни келтириб чикарганлиги сабабли улар ўртасидаги бу низоли масалани ЖКнинг 165 моддасида кўрсатилган товламачилик  жинояти деб бахолаб бўлмайди.    
    Ушбу юзага келган низоли масалани фукаролик муносбат деб бахолаш мумкин. Аммо бу факт товламачилик жиноятини келтириб чикармайди. 
    Бундай холда улар ўртасида масала товламачилик жиноятини келтириб чикармаганлиги учун юзага келган бу низоли масала фукаролик муносабат деб бахоланиши лозим.
    ЖИБ Ханка туман суди жараёнида гувох тариқасида сўроқ қилинган Абдуллаева Каромат опа-сингиллари Абдуллаева Айбиби ва Абдуллаева Адолатлар билан биргаликда Натарусга ўз ихтиёри билан бориб, ота-онасидан қолган уйдан ўз улишини акаси О.Давлетов  фойдасига воз кечганлигини, худдишунингдек Адолат Абдуллаев ва Айбиби Абдуллаевалар  хам ихтиёрий равишда ўз улишларини О.Давлетов фойдасига воз кечганликларини билдириб ўтди.            
    4-5-Эпизодлар судланувчи О.Давлетов акаси Абдуллаев Баходирга тегишли бўлган “Лабо” автомашинасини юк ортадиган (кузов) қисмига ўрнатилган темир копламасини сотган холати бўйича унинг айбловига киритилган жиноятлар бўйича; 
    Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи О.Давлетовга ўзига ишониб топширилган уйини олдида турган акаси Абдуллаев Баходирга тегишли бўлган ўзига ишониб топширилган “Лабо” автомашинасини юк ортадиган (кузов) қисмига ўрнатиладиган темир копламасини талон-тарож қилганликда ва фуқаро Х.Ниязмтовга алдаб сотиб, фирибгарлик жиноятини содир қилганликда айблов эълон қилинган. 

Олиб борилган суд тергови жараёнида Абдуллаев Баходирни ўғли Абдуллаев Аскар 2018 йил февраль ойида отаси Баходирга тегишли бўлган “Лабо” автомашинасини юк ортадиган (кузов) қисмига ўрнатилган темир копламасини судланувчи О.Давлетовнинг яшаш уйини олдига ўзи олиб бориб ташлаб кетганлиги аниқланди.
Судлнувчи О.Давлетов суд жараёнида ушбу акаси Абдуллаев Баходирга тегишли бўлган, уйини олдида турган “Лабо” автомашинасини юк ортадиган (кузов) қисмига ўрнатилган темир копламасини акаси Баходирни ишончига кириб, алдаб олмаганлигини, ушбу кузовни жияни Аскарни ўзи юк автомашинасига юклаб олиб келиб уйини олдига ташлаб кетганлигини, шундан кейин 2 йил давомида уни устига сотилади деб катта қилиб ёзиб қўйганлигини, жияни Абдуллаев Аскардан олғидор қарзи борлиги учун шунга хисоблаб акаси Баходирдан сотишгга рухсат олганлигини, шу кузовни сотилишини акаси Баходир, унинг оила аъзолари ва қўни қўшнилари жуда яхши билишини билдириб ўтди.
Суд жараёнида О.Давлетовнинг ён қўшнилари Самандаров Болтабай, Бектурдиева Шохида ва Курбанов Эгамбердилардан тушунтириш хати олинганида улар турган “Лабо” автомашинасини юк ортадиган (кузов) қисмига ўрнатилган темир копламасини қўшниси Ойбекни акаси Баходирни ўғли юк автомашинасида Ойбекни уйини олдига олиб келиб тушуриб кетганлигини, шу кузовни Ойбекни уйини олдида 2 йил давомида турганлигини яхши билишини, уни устига катта қилиб сотилади деб ёзиб қўйилганлигини, хаттоки Ойбекнинг акаси ва унинг ўғлиллари Ойбекни уйига келган пайтлари хам кузовни устида сотилади деб куйилган ёзувни кўриб индамасдан кетишлари тўғрисида кўрсатма бердилар.
Судланувчи О.Давлетов уйини олдида турган “Лабо” автомашинасини юк ортадиган (кузов) қисмига ўрнатилган темир копламасини жияни Абдуллаев Аскардан олгидор бўлган қарзи борлиги учун унинг рухсати билан сотганлиги тўғрисида кўрсатма юберди.
Мазкур эпизод қонунчиликда фақат фукаролик муносабатларни келтириб чикарганлиги сабабли улар ўртасидаги бу низоли масалани ЖКнинг 167 ёки 168 моддаларида кўрсатилган жиноятлар деб бахолаб бўлмайди.
Шу боис биринчи инстанция суди томонидан мазкур эпизод фуқаролик муносабат деб бахоланиб, судланувчи О.Давлетовнинг хатти-харакатларида жиноят аломатлари йўқлиги сабабли жиноят ишини шу қисми бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83 моддаси 2 қисми билан харакатдан тугатиш бўйича қарор қабул қилинди..
6-7-8-Эпизодлар судланувчи О.Давлетов 25.02.2002 йилдаги Хазорасп туман Хазорасп ширкат хўжалиги аъзоларининг №1-сонли баённини сохталаштиришда ва сохта хужжатдан фойдаланишда айбланганлиги бўйича;
Аниқланишича; Судланувчи О.Давлетов 25.02.2002 йилдаги Хазорасп туман Хазорасп ширкат хўжалиги аъзоларининг №1-сонли баённини сохталаштиришда дастлабки тергов органи томонидан ЖКнинг 228 моддаси 3 қисми билан ғайриқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилган.
Хакикатдан хам 25.02.2002 йилда Хазорасп туман Хазорасп ширкат хўжалиги аъзолари томонидан №1-сонли баённома тузилган.
Шунингдек, ушбу рўйхат Хазорасп туман хокимининг 2002 йил 19 июль кунги №416-сонли қарорини чиқариш вақтида Хазорасп туман хокимлиги ходимлари томонидан қайта шакиллантирилган.

     Дастлабки тергов даврида 2020 йил 17 февраль куни Ханка туман давлат архиви томонидан берилган №372-сонли кўчирмага кўра 2002 йил 25 февральдаги №1-сонли карорига илова қилинган рўйхат тўлиқ текширилмасдан барвакт сохталаштирилган деган хулосага келинган. 
    Вахолангки 25.02.2002 йилда Хазорасп туман Хазорасп ширкат хўжалиги аъзолари томонидан тузилган №1-сонли баённомага Хазорасп туман “Саноат” қишлоғи “Оталик” махалласида яшовчи фуқаро Ахмедов Фахриддин Хусинович киритилмаган.
    Фуқаро Ахмедов Фахриддин Хусинович Хазорасп туман хокимининг 2002  йил 19 июль кунги №416-сонли қарорини чиқариш вақтида туман хокимлиги ходимлари томонидан қайта шакиллантирилган рўйхатга киритилган.
     Шунга асосан Хазорасп туман “Саноат” қишлоғи “Оталик” махалласи манзилида жойлашган турор жой биноси Хазорасп туман хокимининг 2018 йил 10 октябрьдаги №3211-сонли қарорига асосан  фуқаро Ахмедов Фахриддин Хусинович  номига 2019 йил 02 январда Хоразм вилоят бошқармасининг Хазорасп туман филиали томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган.
     Фуқаро Ф.Ахмедов томонидан Хазорасп туман хокимининг 2002 йил 19 июлдаги қарори ва  унга илова қилинган қайта шакиллантирилган рўйхат нусхаси 2009 йил 24 март куни №82-сонли чиқим билан Хоразм вилоят  Давлат архивидан олган.  
     Чунки Хазорасп туман хокимининг 2002 йил 19 июльдаги қарори ва унга илова қилинган хужжатлар 2006 йил 15 ноябрь кунидан 2019 йил март ойигача Хоразм вилоят Давлат архивида сақланган. Ушбу қарор 2019 йил 27 февралдаги 53-ф-сонли фармоишига асосан 2019 йилни март ойидан Ханка туман архивига топширилган.

     Демак Хазорасп туман “Саноат” қишлоғи “Оталик” махалласида яшовчи фуқаро Ахмедов Фахриддин Хусинович Хоразм вилоят Давлат Архивидан 2009 йил 24 март куни №82-сонли чиқим билан Хазорасп туман хокимининг 2002  йил 19 июль кунги №416-сонли қароридан ва шу қарорга илова қилинган қайта шакиллантирилган рўйхатдан кўчирма нусхасини олган бўлса, судланувчи О.Давлетов Ханка туман Давлат архивдан Хазорасп туман хокимининг 2002  йил 19 июль кунги №416-сонли қарори ва қайта шакиллантирилган рўйхатдан кўчирма нусхасини 2020 йил 17 февраль куни №372-сонли чиқимга кўра 10 йил кейин олган экан. 
     Бу холат Хазорасп туман хокимининг 2002  йил 19 июль кунги №416-сонли қарори  ва унга илова қилинган қайта шакиллантирилган рўйхатни 10 йил олдин хам Давлат архивида сақланганлигидан ва мавжуд эканлигидан далолат беради. 
     Шундай экан хакикатдан хам 2002  йил 19 июль кунги №416-сонли қарори  ва қайта шакиллантирилган рўйхатдан кўчирма нусхаси Давлат архивида сакланган бўлса, уни сохталаштиришдан мано йўқ деб хисоблайман.
Мазкур вокеа бўйича судланувчи О.Давлетовни Ханка туман Архивига ариза билан мурожаат этиб, шунга асосан  2020 йил 17 февраль куни №372-сонли чиқим билан қонуний тартибда Хазорасп туман  хокимининг 416-сонли карори  ва унга илова қилинган  рўйхатдан нусхаларни олган.
Янгибозор туман ИИБ Эксперт криминалистика гурухи катта эксперти Д.Юсуповнинг эксперт хулосасига кўра Хазорасп туман хокимининг 2002  йил 19 июль кунги №416-сонли қарорига илова қилинган 2002 йил 25 февральдаги №1-сонли баёнига ёзилган 68, 69 ва 70 рақамлари судланувчи  О.Давлетов томонидан эмас, аксинча бошқа номаълум шахслар томонидан бажарилганлигини кўрсатган.   
Судланувчи О.Давлетов Ханка туман архивида сақланаётган расмий хужжатларни сохталаштириш ваколатига эга эмас.  Судланувчи  О.Давлетов Хазорасп туман хокимининг 416-сонли карори ва унга илова қилинган хужжатларни сохталаштириш учун бевосита Архив ходимлари билан тил бириктиришда айбланиши керак. Чунки ушбу хужжатларни сохталаштириб олиш учун албатта Ханка туман архив ходимларининг бевосита ёрдами билан амалга оширилади. 

Лекин дастлабки тергов органи судни чалғитиш мақсадида судланувчи О.Давлетовни мазкур хужжатни сохталаштиришда номаълум шахслар билан тил бириктиришда айблаб, жиноят иши номаълум шахсларга нисбатан бўлган бир қисмини алохида жиноят иши тариқасида иш юритувига ажратиб олган. Тергов органи хозирги кунда Ханка туман Архив ходимларини жиноий жавобгар қилиб билмасдан жиноят ишини номаълум шахсларга нисбатан бўлган қисмини Ўз. Рес.ЖПКнинг 364 моддаси 1 бандига асосан вактинчалик харакатдан тўхтатиш бўйича қарор қабул қилган.
Жиноят ишини тергов қилиш давомида терговчи томонидан судланувчи О.Давлетов томонидан Ханка туман давлат Архивидан олинган хоким қарори кўчирмаси ва унга илова қилинган рўйхатни йўққа чиқариш мақсадида шу даврда земламер лавозимида ишлаган Х.Мадаминовнинг номидан унинг турмуш ўртоғи фуқаро М.Умарова аслида сўроқ қилинмасдан терговчи унга оқ қағозга имзо қўйдириб, ундан аслида мавжуд бўлмаган Хазорасп туман Хазорасп ширкат хўжалиги аъзоларининг 2002 йил 25 февральдаги №1-сонли баённомасини олинди қилиб, сохта равишдан баённома расмийлаштирилган.
Ушбу холат юзасидан фуқаро Умарова Марям Тиллаевнадан тушунтириш хати олинганида у ўз тушунтиришида хақиқатдан хам хозирги кунда турмуш ўртоғи инсульт касаллиги сабабли даволаниб келаётганлигини, шу сабабли ўзи мустақил равишда юриб ва гапириб билмалигини, берилган саволларга жавоб бераолмаслигини, хотираси жойида эмаслигини, ўтган ходисаларни эслаб билмаслигини, 2021 йил 29 январь куни махалласида яшовчи Абдуллаева Лайло яшаш уйига келиб, унга ёдами кераклигини, турмуш ўртоғи Х.Мадаминовни ширкат хўжалигида земламер лавозимида ишлаганлиги тўғрисида ёзиб беришини илтимос қилганлигини ва шундан кейин Лайло кечқурун яна уни яшаш уйига терговчи Шахрух билан бирга кириб келганлигини, шу пайт терговчи унга хеч нарса ёзилмаган 4-5 кагозга имзо қўйдириб олганлигини, у ёзилмаган оқ қағозга имзо қўйишдан бош тортганида Лайло унга имзо қўйиб бераверинг сизга хеч нима бўлмайди, бу қагозларга эринггиз земламер бўлиб ишлаганлиги ёзилади, сизга ёмонлигим йўқ, бу нарса бизга жуда зарур деб айтганлиги учун оқ қағозга имзо чекиб берганлигини, аммо терговчи Шохрух ундан 2002 йил 25 февральдаги Хазорасп туман Хазорасп ширкат хўжалиги аъзоларининг №1-сонли йиғилиш баёнини хужжатлаштириб олмаганлигини, уйида хеч қачон бундай хужжат бўлмаганлигини ва сақланмаганлигини, терговчи турмуш ўртоғини сўроқ қилмаганлигини ва ундан хеч қандай кўрсатма олмаганлигини, чунки турмуш ўртоғи гапириб билмаслигини, терговчи яшаш уйига фақат Лайло билан бирга келганлигини, уларнинг ёнида Салаев Мавлон ва Салаев Руслон деган шахслар келмаганлигини, ушбу шахслар иштирокида терговчи ундан Хазорасп ширкат хўжалигининг 2021 йил 29 январдаги №1-сонли йиғилиш баёнини нусхасини хужжатлаштириб олмаганлигини, илгари хам ушбу баённи Абдуллаев Лайлонинг акаси Абдуллаев Казбек хам бир неча марта сўраб келганлигини, аммо бу йиғилиш баённомаси уларда йўқлиги учун уни қайтариб юборганлигини, тушунтириш хатини ўз розилиги ва хохиши билан ёзиб берганлигини билдирган.
Қайд қилинганлардан кўриниб турибдики терговчи Ш.Нурметов томонидан 2021 йил 29 январь куни гувох М.Умаровадан аслида унда шу хужжат мавжуд бўлмасада судланувчи О.Давлетовни жиноий жавобгарликка тортиш мақсадини кўзлаб, 2002 йил 25 февральдаги Хазорасп ширкат хўжалиги аъзоларининг №1-сонли йиғилиш баёнини олинди қилиб, сохта баённома тузган.
Шунга асосан М.Умаровада мавжуд бўлмаган 2002 йил 25 февральдаги Хазорасп туман Хазорасп ширкат хўжалиги аъзоларининг №1-сонли йиғилиш баёнини жиноят иши хужжаларига қўшиб қўйган.
Суд жараёнида раслик қилувчидан Умарова Марямни бир неча марта судга чакириб сўроқ қилишни илтимос қилдик. Аммо суд илтимосномани каноатлантириб, М.Умаровани судга чакиртириб сўроқ қилиш чораларини кўрмади, судга гиё М.Умарова Тошкент шахрига кетиб қолганлиги бўйича сохта далолатнома тақдим этилди. Аммо М.Умарова бўлиб ўтган суд жараёнларида ўзининг яшаш уйида эди. Чунки у хеч қачон Тошкент шахрига кетмаган.
Шунингдек, судда раислик қилувчи М.Умарованинг турмуш ўртоғи Х.Мадаминов билан уяли телефони орқали боғланиб, уни телефон орқали сўроқ қилди. Х.Мадаминов ўз кўрсатмасида уни терговчи Ш.Нурметов яшаш уйига келиб сўроқ қилмаганлигини, шу вақтда уни ўзи мустақил равишда юриб, хаттоки сўзлаб билмаганлигини, 2002 йил 25 февральдаги Хазорасп туман Хазорасп ширкат хўжалиги аъзоларининг №1-сонли йиғилиш баёнини терговчига тақдим қилмаганлигини, терговчи турмуш ўртоғи М.Умарова билан гаплашиб кетганлигини билдириб ўтди.
Юкоридагиларга кўра бундан кўринадики терговчи О.Давлетовни айбини оғирлаштириш учун аслида мавжуд бўлмаган йўқ хужжатни олдинди қилиб, сохта хужжат расмийлаштирган.
Суд фуқаролар Х.Мадаминов, М.Умарова ва терговчи ўртасида мавжуд карама-каршиликарни бартараф қилиш борасида, улар ўртасида тегишли тартибда юзлаштириш тергов харакатларини ўтказмади.

Суд жараёнида сўроқ қилинган Ханка туман Давлат Архиви директори Х.Рахимов ўз кўрсатмасида хақиқатдан хам  2020 йил 17 февраль куни судланувчи О.Давлетовга №372-сонли чиқим билан архив ходимлари томонидан кўздан кечирилиб қонуний тартибда Хазорасп туман  хокимининг 416-сонли карори ва унга илова қилинган  рўйхатдан кўчирма берганлигини, хоким қарори ва унга илова қилинган рўйхат олдин Хоразм вилоят архивида сакланганлигини,  кейинчалик Хоразм вилоят хокимининг фармоишига асосан 2019 йил март ойида Ханка туман давлат архивига келиб тушганлини, Ханка туман архиви ходимлари томонидан Хазорасп туман хокимининг карорга илова килинган рўйхат сохталаштирилмаганлигини, архивда уни сохталаштириш имкони йўқлигини,  дастлабки терговда  Ханка туман ахивига мурожаат қилган О.Давлетов хоким карорини ва унга илова қилинган рўйхатдан кўшчирма беришни сўраб келганида у архивда мурожаат қилган фуқаролар кўплиги сабабли  архив хужжатлари билан танишиб  чиқиб, шундан фойдаланиб, Хазорасп туман хокимининг 2002 йил 19 июльдаги №416-сонли карорига илова қилинган рўйхатни ўзгартирган бўлиши мумкин деб кўрсатма бермаганлигини, терговчини ўзи унинг томонидан айтилмаган сўзларни баённомага нотўғри киритганлигини, шунингдек  2002 йил 19 июльдаги №416-сонли карори  ва унга илова қилинган хужжатлар сакланган попкани бузиб қайта тикилишига сабаб, архив хужжатларини кампютер тизимига электрон тарибда киритиш учун мавжуд папка бузиб  қайта тикилганлигини билдириб ўтди.
Ханка туман давлат архиви директори Х.Рахимов ЖИБ Ханка туман судининг вафот қилган собиқ раиси М.Кличев томонидан сўроқ қилинган вактида хам шундай кўрсатма берган.
Аммо, биринчи инстанция суди томонидан ишни фуқаровий даъвогарлар фойдасига хал қилиш учун атайин Ханка туман давлат архиви директори Х.Рахимовнинг судда хаққоний берган кўрсатмасининг мазмуни суд баённомасида ўзгартирилиб ёзилган.

Вахолангки Ханка туман давлат архиви директори Х.Рахимов тақидлаганидек Хазорасп туман хокимининг 2002 йил 19 июльдаги №416-сонли карори ва унга илова қилинган рўйхат папкаси электрон тартибда базага киртиш учун бузиб тикилган вактда пакадаги ортиқча тешилган тешиклар айнан шу вактда юзага келган бўлиши мумкин.
 Шунингдек, Ханка туман давлат архивига хужжат сўраб ариза билан мурожаат қилган хар қандай фуқаро томонидан Хазорасп туман хокимининг 2002 йил 19 июльдаги №416-сонли карорига илова қилинган рўйхатни тикилган папка ичидаги хужжатларни олиб ўзгартириб қўйшга имкони йўқ. Чунки фуқаро хужжатлар билан Архив фонд сақловчиси иштиирокида хонага ўрнатилган махсус видиокузатув таъсирида танишиб чиқади. Лекин папкада мавжуд бўлган хужжатларни тартиб рақамини хеч кимга билдирмасдан ўзгартириб қўйиш мумкин. Шу сабаб хам Хазорасп туман хокимининг 2002 йил 19 июльдаги №416-сонли карорига илова қилинган рўйхат ўзгартирилган деган шубха ва гумонга келиниши учун атайин қарорга илова қилинган рўйхатнинг тартиб раками ўзгартирилиб қўйилган бўлиши мумкин.
Фуқаровий даъвогарлар хам бир неча марта Ханка туман давлат архивига бориб, Хазорасп туман хокимининг 2002 йил 19 июльдаги №416-сонли карорига илова қилинган рўйхат билан танишиб кетган. Шунингдек ушбу карор  ва унга илова қилинган рўйхат тикилган папка терговчи томонидан сўровнома  асосида Хазорасп туман ИИБ Тергов гурухига олинган. 
Хазорасп туман хокимининг 2002 йил 19 июльдаги №416-сонли карорига илова қилинган рўйхатни тартиб рақами фуқаровий даъвогар вакиллари Ханка туман давлат архивига бориб хужжатлар билан танишган пайтида ёки терговчи архив хужжатларини сўровнома асосида олганидан кейин ўзгартирилмаганлигига хеч ким кафолат бермайди. 
     Шунингдек, судланувчи О.Давлтов Хазорасп туман хокимининг 2018 йил 17 майдаги №1440-сонли карорини хакикий эмас деб топишни сўраганидан кейин аризаси 2020 йил 09 июнь куни Хазорасп туман маъмурий суди  раиси Д.Шарипов томонидан кўриб чикилиб, ариза каноатлантирилиб, Хазорасп туман хокимининг 2018 йил 17 майдаги 09 июнь кунги №1440қ-сонли қарори хакикий эмас деб топилиб, хал қилув қарори чиқарилган.

     Қайд қилинганларга кўра Хазорасп туман маъмурий суди Хазорасп туман хокимлиги қарорига кўра фуқаро Б.Абдуллаевнинг номига ер майдони ажратилмаганлиги, ажратилган мавжуд ер майдони ва курилган бино судланувчи О.Давлетовга тегишли бўлганлиги боис, хар томонлама адолатли ва холисона хал қилув қарори чиқарган.

Шунга асосан Хазорасп туман хокими Ў.Машарипов томонидан  2021 йил 18 январь куни фуқаро О.Давлетовнинг Хазорасп туман “Саноат” қишлоғи “Бағдор” махалласида жойлашган турор жой биноси ва ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш хуқуқини бериш ва турар жой биносига нисбатан мулк хуқуқини эътироф қилиш тўғрисидаги №115қ-сонли қарори чиқарилган. Демак, судланувчи О.Давлетов ер майдони ва турор жойга суднинг қонуний хал қилув қарори асосида эришган. 

Айни вақтда иш бўйича судланувчи О.Давлетовнинг айбини тасдиқлаш учун далиллар тўплашни имконияти йўқ.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасига мувофиқ айбдорликка оид бўлган барча шубхалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига хал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубхалар хам гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига хал қилиниши керакли белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83 моддаси 2 бандига кўра судланувчининг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса, айбсиз деб топилади ва реабилитация этилади деб кўрсатилган.

Демак судланувчи О.Давлетовнинг айбловига киритилган эпизодлар жиноят аломатларини эмас, балки фуқаролик муносатларни келтириб чиқарганлиги сабабли тегишли тартибда харакатдан тугатилиши лозим деб хисоблаймиз.

      Юкоридагиларга асосан Сиздан қўйидагиларни;    
                                           С Ў Р А Й М А Н; 
      1.Судланувчи О.Давлетов жияни Абдуллаев Аскар отаси Абдуллаев Баходир номидаги турор жой биноси 2020 йил 09 июнь куни суднинг қарори асосида Хазорасп туман хокимининг қарори билан судланувчи О.Давлетов номига ўтганига қадар судланувчи О.Давлетов ундан қайта сотиш мақсадида 265 миллион сўмлик велосипед эхтиёт қисмларини қарзига олиб, пулини ўз вақтида қайтариб бермаганлиги бўйича  бирон бир ташкилотларга оғзаки ёки ёзма равишда мурожаат қилмаганлиги, айнан отаси Баходир номидаги турор жой О.Даветовнинг номига ўтганидан кейин у О.Давлетовдан қасдини олиш, турор жойни қайтариб олиш ва  уни айбини оғирлаштириш мақсадида 2020 йил 01 декабрь куни  О.Давлетовнинг устидан Хазорасп тумани ИИБ бошлиғи номига ариза бериб, аслида содир этилмаган йўқ холатни шахсан ўзи уюштириб, тухмат қилинганлигини эътиборга олиб, бу эпизодни ўз исботини топмаганлиги боис, судланувчи О.Давлетовни айбловидан чиқаришингизни.  
      2.Фуқаролар Абдуллаева Айбиби ва Абдуллаева Адолатлар 2018 йил 03 декабрьда натариусга ариза бериб, ўз улишларидан воз кечганларидан кейин 1  йил 6 ой давомида бу хақда бирон жойга ариза билан шикоят қилмасдан акаси  Абдуллаев Баходирни номидаги турор жой 2020 йил 09 июнь куни суднинг хал қилув қарори асосида Хазорасп туман хокимининг қарори билан судланувчи  О.Давлетов  номига ўтганидан кейин орадан 1 ой ўтиб акаси Абдуллаев Баходирнинг гапларига кириб, 2020 йил 07 июль куни судланувчи О.Давлетовнинг устидан ариза бериб, бу ариза улар томонидан қасд олиш учун  уюштирилиб, тухмат қилинганлиги, яқин қарондошлар ва фукаролар ўртасидаги бундай натариал идоралари орқали амалга оширилган харакатлар қонунчиликда фақат фукаролик муносабатларни келтириб чикаришини эътиборга олиб, бу эпизод бўйича судланувчи О.Давлетовни айбсиз деб топиб, бу эпизодни фукоролик муносабат деб бахолашингизни;
 3.Судланувчи О.Давлетов Ханка туман архивига ариза билан мурожаат этиб, мурожаатига асосан 2020 йил 17 февраль куни №372-сонли чиқим билан қонуний тартибда Хазорасп туман  хокимининг 416-сонли карори  ва унга илова қилинган  рўйхатдан нусхалар олганлигини, Янгибозор туман ИИБ Эксперт криминалистика гурухи катта эксперти Д.Юсуповнинг эксперт хулосасига кўра Хазорасп туман хокимининг 2002  йил 19 июль кунги №416-сонли қарорига илова қилинган 2002 йил 25 февральдаги №1-сонли баёнига ёзилган 68, 69 ва 70 рақамлари судланувчи  О.Давлетов томонидан эмас, аксинча бошқа номаълум шахслар томонидан бажарилганлигини кўрсатилганлиги, судланувчи О.Давлетов Ханка туман архивида сақланаётган расмий хужжатларни сохталаштириш ваколатига эга эмаслигини, Хазорасп туман хокимининг 416-сонли карори ва унга илова қилинган хужжатларни сохталаштириш учун бевосита Ханка туман архив ходимлари билан тил бириктиришда айбланиши кераклиги, чунки ушбу хужжатларни сохталаштириб олиш учун албатта Ханка туман архив ходимларининг ёрдамиз амалга оширилмаслигини, шу боис судланувчи О.Давлетовни расмий хужжатни сохталаштирганлиги бўйича жиноят ишида етарли далил ва гувохлар мавжуд эмаслигини эътиборга олиб, бу эпизодни хам уни айбловидан чиқаришингизни; 

      4.Судланувчи О.Давлетовнинг хатти-харакатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 моддаси 4 кисми “а” банди, ЖКнинг 165 моддаси 1 қисми ва  228 моддаси 2 кисми “б” бандида кўрсатилган фуқароларнинг ишончига кириб, ишончини суиитеъмол қилиш йўли билан алдаб, фирибгарлик, яъни ўзганинг мол-мулкини товламачилик йўли билан кўлга киритиш ва расмий хужжатни сохталаштириш каби жиноят аломатлари мавжуд бўлмаганлигини, жиноят ишида бу жиноятларни тасдиқловчи далил ва гувохлар етарли эмаслигини, судланувчи О.Давлетовнинг айбига киритилган барча эпизодлар низоли масала бўлиб, фукаролик муносабатларни келтириб чикарганлиги сабабли уни иш бўйича айбсиз деб топиб, мазкур жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83 моддаси 2 қисми билан харакатдан тугатиб, оқлов хукми чиқаришингизни сўрайман.
     

                                                                                                          

                     Судланувчи;                                         О.Давлетов.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button