BuxoroMIB

Ота алимент қарзи ҳисобига уй берди

Минг афсуски, сўнги вақтларда арзимаган келишмовчиликлар оқибатида оилалар парокандаликка юз тутиб, ажримлар сони ортмоқда. 

Бироқ, фарзанди келажагига бефарқ бўлмаганоталар кўпчиликни ташкил этади.

Мисол учун, Бюронинг Шофиркон туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 27.08.2020 йилдаги суд буйруғига асосан қарздордан ундирувчи фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор ўзига қўйилган чекловни бекор қилиш мақсадидаалимент тўловларини фарзандлари 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган давр учун олдиндан тўламоқчи эканлигини маълум қилган. 

Бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздор ва ундирувчининг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 06 октябрдаги 808-сонли қарорига билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномаси тузиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари тушунтирилган.

Давлат ижрочисининг “Алимент қарзини олдиндан ҳисоблаш тўғрисида”ги қарорига асосан қарздорнинг фарзандлари 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган давр учун 143.665.224 сўм миқдорда алимент ҳисоблаган.

Хусусий амалиёт билан шуғилланувчи нотариус иштирокида тузилган “Алиментни натура шаклида тўлаш тўғрисида”ги шартномага асосан қарздор 143.665.224 сўм алимент қарзи ҳисобига ўзига тегишли бўлган Шофиркон тумани марказида жойлашган уй-жойни ундирувчи номига белгиланган тартибда расмийлаштириб берди.

Ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 1-бандига асосан иш юритувдан тамомланди.

Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tezkor xabar
Close
Back to top button