BuxoroMIB

Р А С М И Й М У Н О С А Б А Т

Жорий йилнинг 5 апрель куни “YouTubeижтимоий тармоғида Тадбиркор Носир Мавлянов йўлига ҒОВ бўлаётган КАДАСТР номли танқидий видео хабар жойлаштирилган.

Ушбу видеомурожаатда, тадбиркор Носир Мавлянов фаолиятига тўсқинлик қилинаётганлиги ваишчилар учун қурилган бино Бюронинг Қоровулбозор туман бўлими томонидан буздирилаётганлиги билдирилиб, мазкур масалани қонуний ҳал қилишда амалий ёрдам сўралган.

​Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди. 

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 20.07.2022 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан Қоровулбозор тумани, Навбаҳор МФЙ, Ал-Фарғоний массивида 439,5 кв. метрдан иборат ошхона ва ишчилар дам олиши учун ўзбошимчалик билан қурилган бино қарздор Носир Мавлянов томонидан бартараф этиш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Қоровулбозор туманбўлими иш юритувига 23.08.2022 йилда келиб тушган.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан шу куни “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддаситалабларига мувофиқ иш юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга ижро ҳужжатининг мазмун моҳияти тўлиқ тушунтирилиб, бартараф этиш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 01.11.2022 йилдаги №12-3082-22-сонли хатига асосан мазкур ижро иши бўйича ижро ҳаракатларивақтинча тўхтатиб турилган.  

​Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 05.12.2022 йилдаги ажримига асосан фуқаролик иши юзасидан чиқарилган Когон туманлараро судининг 20.07.2022 йилдаги ҳал қилув қарори ҳамда Бухоро вилоят суди апелляция инстанциясининг 06.09.2022 йилдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.

Мазкур суд ҳужжати мазмуни қарздор Н.Мавляновга тушунтирилиб, ўзбошимчалик билан қурилган бинони ихтиёрий равишда бартараф этиш ҳақида огоҳлантирилган.

Ҳозирда, қарздор Носир Мавлянов томонидан ўзбошимчалик билан қурилган бинони бартарафэтиш борасидаги ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button