Buxoro

“Сомонийлар истироҳат боғи”да оилавий муаммолар сабаб ўзини дарахтга осмоқчи бўлган аёл Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан қутқариб қолинди

Жорий йилнинг 30 апрель куни соат тахминан 20:30 ларда Бухоро шаҳрида жойлашган “Сомонийлар истироҳат боғи”да жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинган Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари хизмат ўташ давомида истироҳат боғининг дарахтлар гавжум қисмида шивирлаган ҳамда одамнинг бўғиқ овози эшитилгандан сўнг зудлик билан сергакликни оширган ҳолда дарахтлар томонга етиб борган вақтларида, катта дарахт шохида матолардан қўлбола усулда тайёрланган қизил рангли арқон ёрдамида ўз жонига суиқасд қилишга уринган аёлни дарахтда осиғлиқ ҳолатда, типирчилаётган вақтда қутқариб қолишади.

Тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати ҳамда шаҳар ИИБ навбатчилик қисми воқеа жойига етиб келгунига қадар Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Жонига қасд қилмоқчи бўлган ёш аёлнинг шахси аниқланганда, у Ғиждувон туманида туғилган, ҳозирда Вобкент туманида истиқомат қилиб, ушбу тумандаги ташкилотларнинг бирида ишловчи, икки нафар фарзанди бор, 30 ёшли Г.Ў. бўлиб чиққан.

Дастлабки маълумотларга кўра, аёл турмушидан ажрашган ва бир неча ой аввал эри билан жанжаллашиб қолиб, шундан сўнг ўз жонига қасд қилишга уринган.

Айни пайтда фуқаро Г.Ў.нинг аҳволи қониқарли ҳамда ҳодиса юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button