BuxoroMIB

Табиий газ тўловидан бўлган қарздорлик бартараф қилинди

Кундалик ҳаётимизда электр энергияси ва табиий газнинг қанчалик аҳамиятга эга эканлиги барчамизга маълум. 

Энергетика соҳасини замон талабига мослаштириш ва истеъмолчилар талабига мос равишда етказиб бериш эса катта куч ва маблағ талаб этади. 

Айрим истеъмолчилар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли мавжуд қарздорликлар суд тартибда мажбурий ундирилмоқда. 

Бироқ, масъулиятли истеъмолчилар кўпчиликни ташкил этади. 

Бюро органлари иш юритувидаги электр энергияси ва табиий газдан бўлган қарздорликларни ундириш билан боғлиқ суд қарорлари ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар қилинмоқда.

Жумладан, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 17 апрель 2023 йилдаги ижро варақасигаасосан қарздор “Everest Green House” МЧЖдан ундирувчи “Ҳудудгазтаъминоти” АЖ фойдасигаистеъмол қилинган табиий газ тўловидан бўлган 254.799.000 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 30.000 почта ҳаражатини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Когон туман бўлими иш юритувига 15.05.2023 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Қарздорга ижро ҳужжати мазмун-моҳияти, қонунчиликдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ тушунтирилиб, қарздорликни бартараф этиш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Ижро ҳужжати талабларини ўз вақтида бажармаслик, мажбурий ижро этиш чоралари қўлланишига асос бўлиши мумкинлигини тушуниб етган қарздор томонидан ихтиёрий муддат давомида табиий газ тўловидан бўлган 254.799.000 сўммиқдоридаги қарздорлик тўлиқ бартараф қилинди ваижро ҳужжати ижроси амалда тамомланди.

Ҳозирда, мазкур тадбирлар давом этмоқда.

Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button