BuxoroMurojaatSud

Tezkor yangiliklar.uz ижтимоий тармоғида жойлаштирилган “М.Қодирова фойдасига алимент пуллари ундириб берилмаётганлиги” тўғрисида видеомурожаат юзасидан

Видеомурожаатда, М.Қодирова икки нафар боласи учун алимент пуллари давлат ижрочиси томонидан ўз вақтида ундириб берилмаётганлиги тўғрисида билдирилган.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 17.06.2020 йилдаги қарздор Р.Фазыловдан ундирувчи М.Қодирова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун қарздорнинг барча даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Когон шаҳар бўлими иш юритувига 22.06.2020 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Давлат ижрочисининг қарори билан қарздор Р.Фазыловнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.
Қарздор Р. Фазылов Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Когон шаҳар бўлимидан болаликдан ногиронлик нафақаси олиб келаётганлиги боис, алимент ундируви қарздорнинг нафақасига қаратилган.
Давлат ижрочисининг 07.03.2022 йилдаги алимент қарзини қайта ҳисоблаш қарорига асосан қарздор Р. Фазыловнинг 2022 йилнинг 01 март ҳолатида алимент қарздорлиги 543.960 сўмни ташкил қилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Р. Фазыловдан 543.960 сўм алимент қарзи ундирилиб, ундирувчи М.Қодированинг пластик картасига ўтказиб берилиши таъминланган.
Келгусида алимент пуллари ҳар ой сайин қарздорнинг нафақаси ҳисобидан ундириб борилиши таъминланади.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button