BuxoroMurojaatVideo

ЁЛҒОНЛАРИ БИЛАН ФУҚАРОЛАРНИ НОҚОНУНИЙ ХАРАКАТЛАРГА УНДАЁТГАН БЛОГЕР

Ёлғон, туҳмат ва уйдирмалар билан  ҳаммани ноқонуний ҳаракатга ундаётган блогер аслида нима истайди?

Интернет тармоқларида ўзини хаммага “блогер” ман деб таништириб келаётган Бухоро вилояти Шофиркон туманида истиқомат қилувчи Эркин Абдуллаев жорий йилнинг 21-23-24 октябр кунлари YOU TUBE каналларида жойлаштирган мурожаатларида 

“ДИЛИМ НУР СТРОЙ“ МЧЖ рахбарларидан норозилигини билдирган.

Жумладан мурожаатида уларни обрўйсизлантириб турли тухматлар қилиб бошқа фуқароларни ўз ёлғонлари билан ноқонуний хатти харакатларига ундаяпти.

Хамза 5 кўчасида яшовчи Шарипова Субхиянин уйи 2018 йил  реновацияга ( яроқсиз холатга келиб қолган уйларни ) тушиб қолган.        Реновацияга тушган уйнинг ўрнида  2018 йил қурувчи томонидан янги уй қурилган .Ушбу уйдан 2та хонадон яъни 2 ва 3 хонали квартиралар 3 томонлама шартнома асосида Шарипова Субхияга 2022 йилда расмийлаштириб берилган.

Жумладан мурожаатида уй ноқонуний ва сифатсиз қурилганлиги тўғрисида эътироз билдирган вахоланки   Бухоро шахар  Боғи шамол кўчасидаги кўп қаватли кўп хонадонли уйнинг қурилиши   2018 йил шахар хокими қарори , қурилиш назорат инспекцияси рухсати ва  лойиха экспертиза хулосаси асосида қурилган. Абдуллаев Эркин ўз хохиши билан олди сотди шартномасини  нотариал идораси орқали қонунда белгиланган тартибда субсидия асосида олган .

Абдуллаев Эркин интернет тармоқларида қилаётган мурожаатларидаги “ДИЛИМ НУР СТРОЙ” МЧЖ рахбариятига ва давлат органларига нисбатан қилаётган ёлғон тухматомус  чиқишлари орқали обрўйсизлантирувчи чиқишлари  такрорланган тақдирда хуқуқ тартибот оганларига мурожаат қилиб жавобгарликка тортилиши тўғрисида огохлантирамиз!

Ушба холат Ўзбекистон Республикасининг ахборолаштириш тўғрисидаги қонуннинг 12 /1 моддасида белгиланган .

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button