Buxoro

Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасининг, 2022 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлари ва истиқболдаги режалари ҳамда Ёшлар марказида ёшлар учун яратилган имкониятлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.


Бутун дунёда ёшлар ҳар бир давлатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий бойлиги саналиши баробарида, фаровон ҳаёт ва юксак тараққиёт барқарор бўлиши учун янги ғоялар ва ижодий руҳдаги саъй-ҳаракатларни амалга оширадиган беқиёс куч ҳамдир. Мамлакатимиз аҳолисининг деярли 60 фоизини ёшлар ташкил этади. Бугунги кунда мамлакатимиз раҳбари бошчилигида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга кенг шароитлар яратиб бериш ва ҳуқуқ – манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган кўплаб норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги ушбу йўналишдаги ишлар учун дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Хабарингиз бор мамалакатимизда 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” дея номланди шу асосда жорий йилнинг илк кунларида мамлакатимиз раҳбарининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари” тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан Республикамизнинг барча қишлоқ, овул, маҳалларида ёшлар екачиси лавозими жорий этилди.


Шунингдек ёшлар ишлари агентлиги унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари тузилмаларида маҳалла ва таълим муассасаларида ёшлар билан ишлар бўлинмалари ташкил этилди. Эндиликда маҳаллаларда истиқомад қилаётган ёшларнинг таклиф ва истақлари, муаммо ва ташаббуслари хонадонма-хонадон ўрганилиб, ўз маҳалласида хал қилинмоқда.


Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида маҳаллалар кесимида шакллантирилган “Ёшлар баланси” асосида “Ёшлар дафтари” тизими жорий этилди.
Тизимни рақамлаштириш, ёшларга берилаётган имтиёзларнинг шаффофлигини таъминлаш, жойларда амалга оширилаётган ишларни 3 босқичда мониторинг қилиш имконини берувчи “ёшлардафтари.уз” ягона электрон платформаси ишга туширилиб, “Ёшлар дафтари”ни юритиш тўлиқ электронлаштирилди.


Маълумот учун: платформада жами 11 та вазирлик ва идораларнинг 22 турдаги электрон тизимлари интеграция қилинди ҳамда вилоятда 18-30 ёшдаги жами 325 минг 229 нафар ёшлар тўғрисида маълумотлар базаси шакллантирилди.
2022 йил бошидаги хатлов ва ўрганишлар натижасида “Ёшлар дафтари”га 4 минг 3 нафар ёшлар киритилди.


Касб-ҳунар ўргатиш, имтиёзли кредитлар, ер майдонлари ва субсидиялар ажратиш ҳамда ижтимоий-моддий қўллаб қувватлаш натижасида 2022 йил 28 март ҳолатига 1 706 нафар (39,7 фоиз) ёшлар дафтардан чиқарилди. 2 минг 975 нафар имконияти чекланган ва тиббий ёрдамга муҳтож ёшлар доимий назоратга олинди.
Ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш,касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида ҳар бир туман (шаҳар)да молиявий манбалари аниқ белгиланган алоҳида жамғармалар ташкил этилди ҳамда Ҳукуматнинг 132-cон ва 250-сон қарорлари билан жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиблари белгиланди.


Ушбу маблағлар ҳисобидан “Ёшлар дафтари”даги ишсиз ёшларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари, уруғлик ва кўчат харид қилиш учун субсидиялар ажратиш, нотурар жойлар ижараси ва бошқа йўналишларда 6,6 минг нафар ёшлар ҳамда 104 та беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларга 35,5 млрд. сўм миқдорда амалий ёрдам кўрсатилди.
Ёшлар муаммолари ва мурожаатлари билан ишлашнинг янгича механизми жорий этилиб, ёшларга “ёшлардафтари.уз” электрон платформаси ёки “1093” қисқа рақамли колл-маркази орқали онлайн ариза қолдириш ва мурожаат ҳолати тўғрисида маълумот олиш имконияти яратилди.
2022 йилнинг ўтган даври мобайнида , “Ёшлар дафтари”га кириш учун 6 174 та (фуқаро орқали 5 588 та, колл-маркази орқали 372 та, секторлар томонидан 87 та, телеграм бот орқали 127 та) онлайн мурожаатлар келиб тушди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги қарорига асосан мамлакатимизда ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилиб, унинг биринчи асосий вазифаси маҳаллаларда “Ёшлар баланси”, “Ёшлар дафтари” ни шакллантириш ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш этиб белгиланди. Бугунги кунда маҳалларда “Ёшлар баланси”ни шакллантириш мақсадида хар бир хонадонга кирган ҳолда ёшлар муаммоларини ўрганиш орқали хатлов жараёнлари олиб борилди. Хатлов жараёнларини шаффов ҳамда самарали олиб борилиши учун “Ёшларбаланси.уз” электрон базаси ишга туширилди. Бугунги кунда вилоят бўйича жами 1 млн. 35 минг 535 нафар (0-30ёш) ёшлардан 380 минг 666 нафар (36,8%) ёшларнинг маълумотлари электрон базада шакллантирилди. Шундан, 218 минг 488 нафари 16-30 ёшдагиларни ташкил қилади. Бухоро вилоятда жами 544 маҳалла мавжуд. Барча маҳалла етакчиларини моддий техника билан таъминлаш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда ёшлар ишлари агентлиги томонидан замонавий паланшетлар, компютер жамланмалари топширилди. Етакчилар ўзига бириктирилган маҳаллаларда мактаблардан ташқари ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш уларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда турли йўналишларда танловлар, мусобоқлар ўтказиб келишмоқда. Жумладан, маданият ва санъатни тарғиб қилиш борасида – 544 та маҳаллада 1320 та маданият ва санъат йўналишидаги тадбирлар ташкил этилиб, 44,2 минг нафар ўқувчилар қамраб олинди. соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш борасида – 6696 та тадбирлар ташкил этилиб, 213,6 минг нафар ўқувчилар қамраб олинди. ахборот технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш борасида маҳаллаларда 733 та ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш йўналишидаги тадбирлар ташкил этилиб, 20,1 минг нафар ўқувчилар қамраб олинди. маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш борасида 544 та маҳаллада 1076 та та маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш йўналишидаги тадбирлар ташкил этилиб, 38,2 минг нафар ўқувчилар қамраб олинди. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш борасида 544 та маҳаллада 750 та ватанпарварлик тадбирлар ташкил этилиб, 23 минг нафар ўқувчилар қамраб олинди. тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлаш борасида 337 та тадбирлар ташкил этилиб, 7,5 минг нафар ўқувчилар қамраб олинди. «Бир нуронийга ўн нафар ёш», «Кекса авлод учрашувлари» каби лойиҳалари доирасида аксиялар ташкил этилиб, 8,6 минг нафар ўқувчилар қамраб олинди. Маҳаллларда иш бошлаган ёшлар етакчиларининг фаолиятларини кенг ёритиш мақсадида “Етакчининг бир куни” рукни остида видеоролик ҳамда кўрсатувлар суратга олиниб телеканаллар ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб борилмоқда. Бундан ташқари Мамалакатимизда ёшларни хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишларини ошириш, уларни рағбатлантириш мақсадида ИЕЛЦ, ТОЕФЛ, ГМАТ, ГРЕ, САТ каби халқаро имтиҳон тизимларида юқори баллни қўлга киритган ёшларимизга компенсацияси маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тўлаб берилмоқда.2021 йилда 203 нафар ёшларга2022 йил биринчи чораги давомида 83 нафар ёшларга жами ҳисобда 538 мил 504 минг 428 сўм миқдорида компенсациялар тўлаб берилди. Шуни алоҳида таъкидламоқчимизки, Ёшлар марказида ёшлар учун имкониятлар яратиш уларни қизиқишларидан келиб чиқиб бугунги кунда талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш мақсадида Робататехника, ИТ, марказлари фаолиятини бошлаган. Қолаверса имконияти чекланган, чисмоний нуқсонлари бўлган ёшлар қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, бошланғич таълимини йўга қўйиш учун Инклюзив марказ ҳам фаолият олиб бормоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button