Jinoyat
Қорақалпоғистон Республикасида фуқарога ўқимасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган уста ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан ИИВ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Автомотоҳаваскорлар” УК Нукус филиали ўргатувчи устаси О.Б., фуқаро Д.нинг ишончига кириб, унга филиалда ўқимаган бўлсада, ўқиганлиги ҳақида маълумотнома бериб, имтиҳонлардан ўтказиб қўйиш орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 2,3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 t