Bo'limsiz
“Тараққиётимиз йўлида жиддий тўсиқ ва ғов бўлаётган коррупцияга қарши курашишда давлат ва жамиятнинг барча куч ва воситаларини сафарбар этамиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкларини декларация қилиш тизими келгуси йилдан босқичма-босқич жорий этилади.
Давлат харидлари, давлат мулкини сотиш жараёнлари тўлиқ очиқ-ошкора ташкил этилади ва бунга жамоатчилик кенг жалб қилинади.
Коррупцияга йўл қўйган шахсларнинг очиқ реестри юритилиб, уларнинг давлат хизматига кириши, масъул лавозимларга номзоди кўрсатилиши чекланади.
Давлат ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга бепул юридик ёрдам нафақат жиноят ишлари бўйича, балки фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича ҳам кўрсатилади.