Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида 12 ёшли қиз вафот этди
11 сентябрь куни соат 08:45 да Газарак-Тортули йўналиши бўйича юқори тезликда ҳаракатланаётган Matiz автомобили йўлни кесиб ўтаётган қизни уриб юборган. Шундан сўнг ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, машина йўл четидаги дарахтга урилган.
ЙТҲ оқибатида қиз оғир тан жароҳати олиб, шифохонага олиб борилган ва шу ерда вафот этган. Ҳайдовчи ва йўловчи ҳам шифохонага ётқизилган.
Таъкидланишича, мазкур йўл маҳаллий аҳамиятга эга бўлиб, бу ерда ҳаракат тезлиги соатига 70 километр бўлиши керак. Бу қисмда дислокацияда пиёдалар ўтиш йўлакчаси ўрнатиш кўрсатилмаган. Ҳозирда бу ерда аҳоли гавжумлиги ҳисобга олиб, йўлакча ўрнатишга келишиб олинган.
Вилоят ЙҲХБ бўлим бошлиғи Ғайрат Турдиевнинг маълум қилишича, «авария» содир бўлган ҳудудда йўл белгилари ўрнатилган, йўл ётиқ чизиқчаси мавжуд эмас.