Bo'limsiz

Чирчиқ шаҳрида тадбиркорнинг 33 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Х.С. “Х.Б.” МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, унга шерикчилик асосида чет-элдан қишлоқ хўжалиги экинлари учун зарур бўлган минерал ўғитлар олиб-келиб сотишни ва шу орқали кўрилган фойдадан маълум қисмини бериб туришни ваъда қилиб, алдов йўли билан унинг 33 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, олган барча пулларини “1XBET” интернет ўйинларида ютқазиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button