ЯТТлар даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинади
Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, 2022 йил 1 январгача даврда 2020 йил 31 декабрдаги ҳолатга кўра солиқ қарзини мажбурий равишда ундириш, шунингдек қуйидагилар бўйича пеня ҳисоблаш чоралари кўрилмайди:
🔸 туризм, транспорт ва умумий овқатланиш билан банд тадбиркорларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича;
🔸 2020 йилда ҳисобланган ва қийинчиликлар билан юридик шахслар томонидан тўланмаган уларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва ер солиғи бўйича;
🔸 2020 йил 15 майдаги ҳолатга кўра қарздорлиги мавжуд бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналарга солиқлар, пенялар ва солиқ тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича.
✅ 2021 йил 31 декабргача бўлган давр учун туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари:
▪️ фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди;
▪️ ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди;
▪️ юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилинади.
🔰 Қуйидагилар мол-мулк, ер, айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан, ЯТТлар учун даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинади:
👉 Президент қарорида Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бир шаҳари ва тумани учун “ўсиш нуқтаси” деб белгиланган фаолият турларини амалга ошираётган янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари – 2024 йил 1 январгача;
👉 Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида жойлашган, янгидан ташкил этилган саноат соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари – 2024 йил 1 январгача. Солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси фойда солиғини ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни белгиланган солиқ ставкасидан 50 фоиз пасайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди;
👉 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан аниқланган рўйхат бўйича Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган ва оғир шароитлардаги 45 та маҳалла ва овулларда жойлашган, янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари – 2026 йил 1 январгача. Тадбиркорлик субъектларининг мазкур тоифаси фойда солиғидан ҳам озод қилинади.