Bo'limsiz
Тошкент шаҳар Яккасарой туманида аёл ўзини 9 қаватли бинодан ташламоқчи бўлди.
Маълум бўлишича, туман ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига фуқаро ўзини 8-қаватдан ташламоқчи бўлгани ҳақида хабар қилинган. Воқеа жойига ИИБ ходимлари ҳамда бўлим бошлиғи етиб борган.
Таъкидланишича, ходим аёлни гап билан чалғитиб, қўлидан тортиб олган. Аёлнинг руҳий ҳолати ўрганилиб, тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт бирлашмасига олиб кетилган.