Bo'limsiz

Дарахтлар қирғини давом этмоқда

Маълумки, йил охирига қадар дарахт кесишга мораторий ўрнатилган. Боз устига Президент дарахт кесишга муддатсиз мораторий жорий қилиниши ва жавобгарлик кескин кучайтирилишини айтди.

❗️Аммо, шунга қарамай:

❌ Шаҳрисабздаги 49-сонли мактаб филиали ҳовлисидаги 13 туп дарахт директор томонидан кесиб ташланди. Табиатга етказилган зарар 13 млн сўм. Ҳуқуқбузарга 2 млн 700 минг сўмлик маъмурий жарима қўлланди;

❌ Шўрчи туманида 160 тупдан ошиқ тут дарахти кесиб ташланди. Ҳозирча зарар миқдори аниқмас;

❌ Бўстонлиқ туманидаги “Амирсой” дам олиш масканига элтувчи йўл ёқасида бўлган 700 туп мевали ва манзарали дарахтлар ноқонуний кесилган. Табиатга етган зарар миқдори 394 млн сўмдан ортиқ. Ҳужжатлар вилоят прокуратурасига юборилган.

Дарахтларга ҳеч иккиланмасдан арра тортадиган мияси бузуқ бунақа инсонларни нима қилса бўлади-а? На қонунни, на табиатни ҳурмат қилади. Аввалги ҳаётида одам эмас, арра ёки болта бўлганмикин, нима бало. Ҳозир ҳам…

Она табиат, бизни кечир!

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button