Ватан муқаддас-уни ҳимоя қилиш шарафли бурч
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан ҳарбий прокуратура органларида хизмат қилаётган ёш мутахассислар иштирокида тизимли равишда ўқув-амалий семинарлар ташкил этиш яхши анъанага айланган.
Бу сафарги ўқув машғулотлари жорий йилнинг 16 сентябрь кунидан бошланди ва 19 сентябрь кунига қадар Бухоро вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ташкил этилмоқда.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари Баҳодир Худойбердиев кириш сўзи билан очди ва олиб борди.
Ўқув-амалий семинарга Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилари, Республика Ҳарбий прокуратураси таркибий тармоқлар бошлиқлари, турли йўналишлар бўйича криминалист экспертлар, Қуролли Кучлар тизимидаги малакали мутахассислар ўз маърузалари билан иштирок этишлари ҳамда маънавий-тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, ўқув-амалий машғулотлар сўнггида ёш мутахассислардан оғзаки синов қабул қилиш, ҳарбий ва жанговар тайёргарликлар бўйича белгиланган нормативларни бажариш тадбирлари кун тартибидан ўрин олган.