Harbiy
Меҳрга ташна қалблар доимо эътиборда
Бош прокурор ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Шухрат Узаковнинг ташаббуси билан Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисмларнинг бири билан ҳамкорликда Қарши шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олинди.
Тадбирда тарбияланувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, турли спорт машқлари ва бадиий чиқишлар намойиш қилишди, шунингдек, унда Токио-2020 Паралимпия ўйинлари совриндори Асила Мирзаёрованинг иштирок этганлиги эса тарбияланувчиларга алоҳида руҳ ва куч бағишлади.
Шунингдек, Қарши ҳарбий прокурори ва ташкилотчилар тарбияланувчиларга турли совға-саломлар улашиб, болажонлар кўнглини хушнуд қилишди.