Buxoro

Жорий йилнинг 14 декабрь куни Халқ депутатлари Қоракўл туман Кенгашининг 42 сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тегишли мутасадди ташкилотлар, ҳудуд секторлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар қатнашдилар. Кун тартибидаги асосий масала, яъни 2020 йилда амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ҳамда 2021 йилда Қоракўл туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Қоракўл туман ҳокими Шерали Саломовнинг ахбороти тингланди.

14 декабрда халқ депутатлари Қоракўл туман кенгаши 42 сессиясида Қоракўл тумани ҳокими ўз мурожаатида келгуси 5 йилликда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 630 млрд.сўмдан 1,4 трлн.сўмга (2.1 баробар), қурилиш пудрат ишлари ҳажми 300 млрд.сўмдан 600 млрд.сўмга (1,5 баробар), қишлоқ хўжалиги ҳажми 3,0 трлн.сўмдан 5,2 трлн.сўмга (1,2 баробар) ҳамда хизмат кўрсатиш ҳажми 800 млрд.сўмдан 2,3 трлн.сўмга (2,4 баробар) етказиш борасида маълумот берди.Бу орқали 2026 йилга бориб аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 29.2 млн.сўм (1,2 баробар), саноат 8,1 млн.сўм (1,3 баробар) ҳамда хизмат 13,1 млн.сўмга (1,6 баровар) етиши таъминланади.Шунингдек, ҳисоб-китобларга кўра, келгуси беш йилда маҳаллий бюджет даромадлари 42 млрд.сўмдан 120,8 млрд.сўмга етади ёки 2,5 баробарга ўсишга эришилади.Умумий даромадлар эса 260,8 млрд.сўмни, маҳаллий бюджет даромадлари 120,1 млрд.сўмни, маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қоладиган даромадлар 30 млрд.сўмни ташкил этади.Шунингдек, туманда тадбиркорликни янада ривожлантириш, шу орқали аҳоли даромадларини ошириш, ёшлар, айниқса хотин қизларимизни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, бизнес юритишда қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида изчил ва самарали ислоҳотлар олиб борилиши натижасида 2022-2026 йиллар давомида ҳудудларда 1850 та янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш режалаштирилган. Туманда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш, шу орқали камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш мақсадида 2022-2026 йиллар давомида 22 421 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлиб, – тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш сохасида 4,8 мингта,  ҳудудий инвестиция лойиҳалари ҳисобига 5,6 мингта, қишлоқ хўжалиги сохасида 6,5 мингта, янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил ва мавжудларини кенгайтириш ҳисобидан 5.5 мингта, 7,2 минг нафар ишсиз ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилади.Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобига 5,0 мингдан ортиқ ишсиз фуқароларга субсидия ажратиш орқали уларнинг бандлиги таъминланади.3,5 минг нафар ишсиз фуқароларнинг меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб ёки ҳунарга ҳамда хорижий тилларга ўқитилиши таъминланади.Туманда ушбу даврда 5,2 млрд.долларлик 580 инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, 9700 та янги иш ўринлари яратилади. Туманда 2022-2026 йиллар давомида қиймати 2250,5 млн. долларга тенг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб этилади ва ўзлаштирилади.Истиқболли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш сифати ва самарадорлигини ошириш орқали хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш орқали 2022-2026 йиллар давомида товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини 3,1 баробарга ошириш ва 58,8 млн. долларга етказиш режалаштирилмоқда.Қоракўл туманида қиймати 2,7 млн. долларлик, йилига 1,3 миллиард куб метр газни қайта ишлайдиган газ-кимё комплекси барпо этилади.Энг замонавий технологиялар асосида, йилига 770 минг тонна полимерлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Қоракўл, 2,7 мингта доимий иш ўрни яратиш, йилига 110 млн. долларлик маҳаллий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.“Қоракўл кумуш калава” МЧЖ негизида 2022 йилда йиллик 8 млн.погонна метр ип газлама ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ҳисобидан 120 та янги иш ўринлари яратилади.“Байрухо” ф/х Мазкур хўжалик томонидан 2022 йилда лойиҳа қиймати 3 млн.доллар бўлган гугурт ишлаб чиқариш ҳамда олтингугуртни қайта ишлаш лойиҳаларини амлга ошириб 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. “Хўжалар” МФЙ ҳудудида 4,6 гектар ҳамда 6 гектар майдонда 2 та янги кичик саноат зонари ташкил қилинади. Йўл бўйи инфратузилмани яхшилаш мақсадида М-37 халқаро автомагитрали бўйида 105 млрд.сўмлик 27 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобидан 331 та янги иш ўринлари яратилади.38 та маҳалаларда етишмайдиган 697 та хизмат турларини қишлоқ марказлари ташкил қилиш ҳисобидан қуриб ушбу шахобчаларда 1200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.Аҳоли хонадонлари ва фермер хўжаликлари майдонларида 3 минг гектар майдонда узумнинг хўраки кишмишбоп ва винобоп навлари экилиб фойдаланишга топширилади. Мазкур лойиҳа ҳисобидан 5 минг нафар фуқароларимизнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади.637 гектар пахта ва ғалладан бўшаган майдонларни аҳолига 10 сотихдан 1 гектаргача деҳқон хўжаликлари ташкил қилиб, аукцион савдолари орқали ажратиб бериш ҳисобидан 3 мингдан ортиқ кам даромадли оилаларни даромадли қилинади.Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 2022 йил мобайнидан 4 мингдан ортиқ фуқароларга 92 млрд.сўм имтиёзли кредитлар ажратилади.Ҳудудда маҳаллий саноатни ривожлантириш мақсадида ҳар бир туманда истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқувчи “Лойиҳа гуруҳлари” ҳамда туманнинг илғор тадбиркорлари билан “Холдинг компаниялари” ташкил этилади. 2022-2026 йилларда ижтимоий соҳа объектлари бўлган умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш ташкилотларини қуриш ва таъмирлаш ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси, марказлаштирилган ичимлик сув таъминотини яхшилаш, автомобиль йўллари равонлигини ошириш мақсадида жами 1,3 трлн. сўм маблағлар ўзлаштирилади.Ушбу маблағлар ҳисобидан қуйидаги ишлар амалга оширилади:Мактабгача таълим қамров даражасини ошириш мақсадида 2022-2026 йилларда жами 20 та мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда жорий таъмирлашга 68,3 млрд.сўм бюджет маблағлари йўналтирилади.Мактабгача таълим муассасаларини дастурга киритишда асосий эътибор – фойдаланишга яроқсиз, бино-иншоотлари маънан эскирган ҳамда ҳудудда қамраб олинмаган болалар сони кўп бўлган ҳудудларга қаратилади. Ушбу ишларни амалга оширилиши ҳисобига, туманда мактабгача таълим қамров даражаси келгуси 5 йилда 92,7 фоизга етказилади.Умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда жорий таъмирлаш борасида 2022-2026 йилларда 32 та муассасаларга бюджет маблағлари ҳисобидан 125 млрд.сўм ажратилади.Мактаб битирувчиларининг олий таълимга кириш даражасини келгусида 35 фоиздан 60 фоизга етказиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилади.Бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида 2022-2026 йилларда аҳоли саломатлиги, сурункали касалликларни даволаш ва профилактика қилиш, сифатли ва малакали тиббий хизматларни маҳаллагача етказилишини таъминлаш мақсадида бюджетдан 62,5 млрд.сўм маблағлар ажратилиши ҳисобига 14 та соғликни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструция ҳамда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади.Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 2022 – 2026 йилларда 534 км электр тармоқларини тортиш ва 129 та трансформатор пунктларини ўрнатиш ҳамда 1 та подстанцияларни реконструкция қилиш режалаштирилган. Бу ишларга тармоқ корхоналари маблағлари ҳисобидан 117,8 млрд.сўм ажратилади.Ичимлик сув таъминоти ва оқава тизимини яхшилаш борасида 2022-2026 йилларда жами 208 км ичимлик суви ҳамда 46,9 км оқова тармоқларини тортиш, 6 та ичимлик суви ва оқова иншоотларини қуриш мўлжалланган. Бу орқали туман аҳолисининг 98 фоизи марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминланади. Мазкур мақсадларга 330 млрд.сўм йўналтирилиши режалаштирилмоқда.Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш борасида 2022-2026 йилларда жами 370 км шундан, 20 км халқаро ва 32 км давлат аҳамиятидаги йўллар, 88 км. маҳаллий аҳамиятидаги ва 220 км. ички йўлларда ҳамда 34 та кўприкларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Ушбу ишлар учун жами 311 млрд.сўм, хусусан, Халқаро молия институтлари кредит маблағларидан 13,7 млн.доллар ҳамда бюджет маблағларидан 165 млрд.сўм сарфланади.Бунинг натижасида, келгуси 5 йилда умумфойдаланувдаги йўлларнинг таъмирланганлик даражаси 100 фоизга, ички йўлларнинг таъмирланганлик даражаси 55 фоиздан – 72 фоизга етказилади. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида келгуси беш йилда 10 та қишлоқ ободонлаштириш ишларига бюджетдан 190 млрд.сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.Урбанизация дастури ҳамда аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида 110 та 2200 хонадонли кўп квартирали уй-жойлар қурилади.Хусусан, “Янги Ўзбекистон” дастури доирасида ташабускор тадбиркорларнинг жами 240 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан 60 та 1200 хонадонли кўп квартирали уй-жойлар, ишлаб чиқариш, саноат ва ижтимоий инфраструктура объектларини ўз ичига олган “Янги Ўзбекистон массивлари” барпо этилади.Қоракўл тумани сессияси якунида ҳоким ҳисобот ва истиқболли режалар юзасидан депутатлар ва журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Хусусан, бугунги кунда аҳоли ҳаётини яхшилаш учун долзарб бўлиб турган маҳаллий бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, кредитлар ажратиш ва арзон турар жойлар қурилиши ҳамда фуқароларга ер ажратиш билан боғлиқ масалалар кенг муҳокама этилди.Ҳокимларнинг онлайн тарзда эфирга узатилган мурожаатларини 4000 дан зиёд фуқаро тўғридан-тўғри кузатиб борди ва саволлар билан иштирок этди. Сессияни ёритиш учун 10 дан зиёд оммавий ахборот воситалари вакиллари жалб қилинди.Кун якунларига кўра ижтимоий тармоқларда мазкур сессия ва мурожаат билан боғлиқ 20 та мақола, 300 та пост, 350 тадан репост эълон қилинди, 4 та телелавҳа ва 3 та радио эфир тайёрланди. Уларга 500 тадан ортиқ муносабат билдирилган ва 400 та изоҳ қолдирилган. Умумий кўришлар сони 5000дан ортиқ.Ҳокимларнинг чиқишларини ташкил этиш ва ёритиш бўйича ишлар давом этмоқда.

14 декабрда халқ депутатлари Қоракўл туман кенгаши 42 сессиясида Қоракўл тумани ҳокими ўз мурожаатида келгуси 5 йилликда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 630 млрд.сўмдан 1,4 трлн.сўмга (2.1 баробар), қурилиш пудрат ишлари ҳажми 300 млрд.сўмдан 600 млрд.сўмга (1,5 баробар), қишлоқ хўжалиги ҳажми 3,0 трлн.сўмдан 5,2 трлн.сўмга (1,2 баробар) ҳамда хизмат кўрсатиш ҳажми 800 млрд.сўмдан 2,3 трлн.сўмга (2,4 баробар) етказиш борасида маълумот берди.
Бу орқали 2026 йилга бориб аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 29.2 млн.сўм (1,2 баробар), саноат 8,1 млн.сўм (1,3 баробар) ҳамда хизмат 13,1 млн.сўмга (1,6 баровар) етиши таъминланади.
Шунингдек, ҳисоб-китобларга кўра, келгуси беш йилда маҳаллий бюджет даромадлари 42 млрд.сўмдан 120,8 млрд.сўмга етади ёки 2,5 баробарга ўсишга эришилади.
Умумий даромадлар эса 260,8 млрд.сўмни, маҳаллий бюджет даромадлари 120,1 млрд.сўмни, маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қоладиган даромадлар 30 млрд.сўмни ташкил этади.
Шунингдек, туманда тадбиркорликни янада ривожлантириш, шу орқали аҳоли даромадларини ошириш, ёшлар, айниқса хотин қизларимизни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, бизнес юритишда қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида изчил ва самарали ислоҳотлар олиб борилиши натижасида 2022-2026 йиллар давомида ҳудудларда 1850 та янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш режалаштирилган.
Туманда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш, шу орқали камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш мақсадида 2022-2026 йиллар давомида 22 421 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлиб, – тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш сохасида 4,8 мингта,  ҳудудий инвестиция лойиҳалари ҳисобига 5,6 мингта, қишлоқ хўжалиги сохасида 6,5 мингта, янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил ва мавжудларини кенгайтириш ҳисобидан 5.5 мингта, 7,2 минг нафар ишсиз ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилади.
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобига 5,0 мингдан ортиқ ишсиз фуқароларга субсидия ажратиш орқали уларнинг бандлиги таъминланади.
3,5 минг нафар ишсиз фуқароларнинг меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб ёки ҳунарга ҳамда хорижий тилларга ўқитилиши таъминланади.
Туманда ушбу даврда 5,2 млрд.долларлик 580 инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган бўлиб,
9700 та янги иш ўринлари яратилади.
Туманда 2022-2026 йиллар давомида қиймати
2250,5 млн. долларга тенг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб этилади ва ўзлаштирилади.
Истиқболли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш сифати ва самарадорлигини ошириш орқали хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш орқали 2022-2026 йиллар давомида товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини 3,1 баробарга ошириш ва 58,8 млн. долларга етказиш режалаштирилмоқда.
Қоракўл туманида қиймати 2,7 млн. долларлик, йилига
1,3 миллиард куб метр газни қайта ишлайдиган газ-кимё комплекси барпо этилади.
Энг замонавий технологиялар асосида, йилига 770 минг тонна полимерлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Қоракўл, 2,7 мингта доимий иш ўрни яратиш, йилига 110 млн. долларлик маҳаллий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
“Қоракўл кумуш калава” МЧЖ негизида 2022 йилда йиллик 8 млн.погонна метр ип газлама ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ҳисобидан 120 та янги иш ўринлари яратилади.
“Байрухо” ф/х Мазкур хўжалик томонидан 2022 йилда лойиҳа қиймати 3 млн.доллар бўлган гугурт ишлаб чиқариш ҳамда олтингугуртни қайта ишлаш лойиҳаларини амлга ошириб 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
“Хўжалар” МФЙ ҳудудида 4,6 гектар ҳамда 6 гектар майдонда 2 та янги кичик саноат зонари ташкил қилинади.
Йўл бўйи инфратузилмани яхшилаш мақсадида М-37 халқаро автомагитрали бўйида 105 млрд.сўмлик 27 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобидан 331 та янги иш ўринлари яратилади.
38 та маҳалаларда етишмайдиган 697 та хизмат турларини қишлоқ марказлари ташкил қилиш ҳисобидан қуриб ушбу шахобчаларда 1200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
Аҳоли хонадонлари ва фермер хўжаликлари майдонларида 3 минг гектар майдонда узумнинг хўраки кишмишбоп ва винобоп навлари экилиб фойдаланишга топширилади. Мазкур лойиҳа ҳисобидан 5 минг нафар фуқароларимизнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади.
637 гектар пахта ва ғалладан бўшаган майдонларни аҳолига 10 сотихдан 1 гектаргача деҳқон хўжаликлари ташкил қилиб, аукцион савдолари орқали ажратиб бериш ҳисобидан 3 мингдан ортиқ кам даромадли оилаларни даромадли қилинади.
Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 2022 йил мобайнидан 4 мингдан ортиқ фуқароларга 92 млрд.сўм имтиёзли кредитлар ажратилади.
Ҳудудда маҳаллий саноатни ривожлантириш мақсадида ҳар бир туманда истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқувчи “Лойиҳа гуруҳлари” ҳамда туманнинг илғор тадбиркорлари билан “Холдинг компаниялари” ташкил этилади.
2022-2026 йилларда ижтимоий соҳа объектлари бўлган умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш ташкилотларини қуриш ва таъмирлаш ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси, марказлаштирилган ичимлик сув таъминотини яхшилаш, автомобиль йўллари равонлигини ошириш мақсадида жами 1,3 трлн. сўм маблағлар ўзлаштирилади.
Ушбу маблағлар ҳисобидан қуйидаги ишлар амалга оширилади:
Мактабгача таълим қамров даражасини ошириш мақсадида 2022-2026 йилларда жами 20 та мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда жорий таъмирлашга
68,3 млрд.сўм бюджет маблағлари йўналтирилади.
Мактабгача таълим муассасаларини дастурга киритишда асосий эътибор – фойдаланишга яроқсиз, бино-иншоотлари маънан эскирган ҳамда ҳудудда қамраб олинмаган болалар сони кўп бўлган ҳудудларга қаратилади.
Ушбу ишларни амалга оширилиши ҳисобига, туманда мактабгача таълим қамров даражаси келгуси 5 йилда 92,7 фоизга етказилади.
Умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда жорий таъмирлаш борасида 2022-2026 йилларда 32 та муассасаларга бюджет маблағлари ҳисобидан 125 млрд.сўм ажратилади.
Мактаб битирувчиларининг олий таълимга кириш даражасини келгусида 35 фоиздан 60 фоизга етказиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилади.
Бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида 2022-2026 йилларда аҳоли саломатлиги, сурункали касалликларни даволаш ва профилактика қилиш, сифатли ва малакали тиббий хизматларни маҳаллагача етказилишини таъминлаш мақсадида бюджетдан 62,5 млрд.сўм маблағлар ажратилиши ҳисобига 14 та соғликни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструция ҳамда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 2022 – 2026 йилларда 534 км электр тармоқларини тортиш ва 129 та трансформатор пунктларини ўрнатиш ҳамда 1 та подстанцияларни реконструкция қилиш режалаштирилган. Бу ишларга тармоқ корхоналари маблағлари ҳисобидан 117,8 млрд.сўм ажратилади.
Ичимлик сув таъминоти ва оқава тизимини яхшилаш борасида 2022-2026 йилларда жами 208 км ичимлик суви ҳамда 46,9 км оқова тармоқларини тортиш, 6 та ичимлик суви ва оқова иншоотларини қуриш мўлжалланган. Бу орқали туман аҳолисининг 98 фоизи марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминланади. Мазкур мақсадларга 330 млрд.сўм йўналтирилиши режалаштирилмоқда.
Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш борасида 2022-2026 йилларда жами 370 км шундан, 20 км халқаро ва 32 км давлат аҳамиятидаги йўллар, 88 км. маҳаллий аҳамиятидаги ва 220 км. ички йўлларда ҳамда 34 та кўприкларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Ушбу ишлар учун жами 311 млрд.сўм, хусусан, Халқаро молия институтлари кредит маблағларидан 13,7 млн.доллар ҳамда бюджет маблағларидан 165 млрд.сўм сарфланади.
Бунинг натижасида, келгуси 5 йилда умумфойдаланувдаги йўлларнинг таъмирланганлик даражаси 100 фоизга, ички йўлларнинг таъмирланганлик даражаси 55 фоиздан – 72 фоизга етказилади.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида келгуси беш йилда 10 та қишлоқ ободонлаштириш ишларига бюджетдан 190 млрд.сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.
Урбанизация дастури ҳамда аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида 110 та 2200 хонадонли кўп квартирали уй-жойлар қурилади.
Хусусан, “Янги Ўзбекистон” дастури доирасида ташабускор тадбиркорларнинг жами 240 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан 60 та 1200 хонадонли кўп квартирали уй-жойлар, ишлаб чиқариш, саноат ва ижтимоий инфраструктура объектларини ўз ичига олган “Янги Ўзбекистон массивлари” барпо этилади.
Қоракўл тумани сессияси якунида ҳоким ҳисобот ва истиқболли режалар юзасидан депутатлар ва журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Хусусан, бугунги кунда аҳоли ҳаётини яхшилаш учун долзарб бўлиб турган маҳаллий бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, кредитлар ажратиш ва арзон турар жойлар қурилиши ҳамда фуқароларга ер ажратиш билан боғлиқ масалалар кенг муҳокама этилди.
Ҳокимларнинг онлайн тарзда эфирга узатилган мурожаатларини 4000 дан зиёд фуқаро тўғридан-тўғри кузатиб борди ва саволлар билан иштирок этди. Сессияни ёритиш учун 10 дан зиёд оммавий ахборот воситалари вакиллари жалб қилинди.
Кун якунларига кўра ижтимоий тармоқларда мазкур сессия ва мурожаат билан боғлиқ 20 та мақола, 300 та пост, 350 тадан репост эълон қилинди, 4 та телелавҳа ва 3 та радио эфир тайёрланди. Уларга 500 тадан ортиқ муносабат билдирилган ва 400 та изоҳ қолдирилган. Умумий кўришлар сони 5000дан ортиқ.
Ҳокимларнинг чиқишларини ташкил этиш ва ёритиш бўйича ишлар давом этмоқда.

Сессия якунида депутатлар, ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар томонидан берилган саволларга Қоракўл туман ҳокими Шерали Саломовтомонидан батафсил жавоб берилди.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button