Buxoro

Халқ депутатлари Ғиждувон тумани Кенгашининг 49 сессияси бўлиб ўтди.

Ғиждувон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2022 йил устувор вазифалар тўғрисида туман ҳокими Ашуров Шерзод Рахимовичнинг туман ҳалқига мурожаати2021 йил 15 декабрь куни мамлакатимизнинг бир қатор ҳудудларида бўлиб ўтган халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг навбатдаги сессияларида туман (шаҳар) ҳокимларининг 2021 йил ижтимоий-иқтисодий якунлари ва 2022 йилги истиқболли режалар ҳақида мурожаатлари тингланди. Жорий йилда юртимизнинг барча ҳудудларида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, иқтисодиётимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини таъминловчи кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилди.Хусусан, Ғиждувон туманида ҳам шундай янгиланишлар туфайли ҳудуд қиёфаси тубдан ўзгариб, иқтисодий-ижтимоий соҳадаги ўзгаришлар самараси аҳоли ҳаёт тарзида ўз ифодасини топмоқда.Аввало, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш давлат сиёсатининг бош мезони этиб белгиланди.Жорий йилнинг январ-октябр ойларида 1187,3 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари (106,2 фоиз), 761,3 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари (118,6 фоиз), 399,3 млрд.сўмлик қурилиш-пудрат ишлари (89,7 фоиз), 2239,8 млрд.сўмлик чакана савдо айланмаси (104,5 фоиз), 1327,3 млрд.сўмлик хизматлар (115,7 фоиз) бажарилди.Йил якунига қадар инвестицион лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш натижасида, 1450,6 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари (107,8 фоиз), 3043,6 млрд.сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (105,9 фоиз), 515,2 млрд.сўмлик қурилиш-пудрат ишлари (112,3 фоиз), 2431,3 млрд.сўмлик чакана савдо айланмаси (100,8 фоиз), 1810,5 млрд. сўмлик хизматлар (125,0 фоиз) амалга оширилиб, жорий йил учун белгиланган макроиқтисодий кўрсатгичлар тўлиқ бажарилиши бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган.Маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадлари бўйича:2021 йил давомида туман бюджетининг даромадлари бугунги кунга қадар 116,3 млрд.сўмни ташкил этди. Ушбу маблағлар ҳисобидан “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига асосан ортириб бажарилган қисмидан ижтимоий-иқтисодий, қурилиш, таълим, тиббиёт ва бошқа йўналишларни янада ривожлантириш мақсадида харажатлар амалга оширилди.Хорижий инвестиция маблағларини ўзлаштириш бўйичаТуманда 2021 йилда ПҚ-4937-сонли қарорга асосан 4 та лойиҳалар доирасида жами 17,8 млн АҚШ доллар миқдорида хорижий инвеститсия маблағлари ўзлаштирилиши белгиланган. Жумладан, 4 та лойиҳалар доирасида январ-ноябр ойлари учун 10,4 млн АҚШ доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши белгиланган бўлиб, амалда 12,9 млн АҚШ доллар миқдорида хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.2021-йилда Инвестиция дастури доирасида қиймати 640,3 млрд.сўмдан иборат 45 та лойиҳа амалга оширилиши эвазига 888 нафар иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар қиймати 649,2 млрд.сўмдан иборат 45 та лойиҳалар ишга туширилиб 1000 га яқин иш ўринлари яратилди. Экспорт фаолиятини амалга ошириш бўйичаТуманимиз корхоналари учун 2021 йилда жами 23,3 млн АҚШ доллар (шундан саноат соҳасида 19,1 млн АҚШ доллар ва қишлоқ хўжалиги соҳасида 4,2 млн АҚШ доллар)дан иборат экспорт режаси белгиланган. Жумладан, Январ – ноябр ойлари учун 30 фоиз қўшимча билан 26,7 млн АҚШ доллар миқдорида экспорт режаси белгиланган бўлиб, амалда 28 млн АҚШ доллар миқдорида экспорт фаолияти амалга оширилиб, режа кўрсаткич 105 фоизга бажарилди. Туманда кичик тадбиркорлик субектларининг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва фаолиятини кенгайтиришда кичик саноат зоналарининг ўрни жуда муҳим ҳисобланади.“Ф.Хўжаев” ва “А.Қаххор” МФЙ ҳудудларида 2,7 гектар ер майдонида 20 та лотдан иборат кичик саноат зонаси ташкил этилди. Мазкур саноат зонасида умумий қиймати 60,4 млрд.сўм инвеститсия киритиш ҳамда 350 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан 17 та ташаббускорга бўш ер майдонлари ажратилди. Бугунги кунда барча ташаббускорлар томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.Туманда жорий йилда 883 та янги кичик бизнес субектлар ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу кўрсатгич январ-ноябр ойларида 722 та ёки йиллик режага нисбатан 82,0 фоизга бажарилди. Ушбу ташкил этилган субектлар ташкилий ҳуқуқий шаклига кўра 542 та масъулияти чекланган жамият, 18 та хусусий корхона, 161 та оилавий корхона, 1 та ишлаб чиқариш кооперацияси ташкил қилади. Жорий йил якунига қадар қолган 161 та янги тадбиркорлик субектларини давлат рўйхатидан ўтказиб, фаолиятини ташкил этилиши таъминланади.Аҳоли бандлигини таъминлаш, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, қўшимча даромад манбаига эга бўлиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 октябрдаги ПҚ-4498-сонли қарорига асосан тижорат банклари томонидан 76,4 млрд.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди ҳамда 4058 та лойиҳа амалга оширилди. Натижада 4680 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди ва қўшимча даромадга эга бўлди. Шундан, “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида 3632 та лойиха учун 65,6 млрд.сўм, фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 4 та лойиҳа учун 100,0 млн.сўм, ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури доирасида 94 та лойиҳа учун 4120,0 млн.сўм, Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 164 та лойиҳа учун 2842,5 млн.сўм, “Ёшлар-келажагимиз” дастури доирасида 5 та лойиҳа учун 164,0 млн.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.Жорий йилда туманда бир қатор бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. 2021 йил дастурлар доирасида жами 5 та ижтимоий соҳа обектларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шундан, 3 та мактаб, 2 та мактабгача таълим муассасалари, 38 км ички автомобил йўлларда қурилиш реконструксия ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.Бугунги кунда туманда Дастур доирасида жами 12 та кўп қаватли 280 та квартиралар қурилмоқда. 2021 йил 2 ноябр куни “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо қилиш тўғрисидаги бўлиб ўтган селектор йиғилишида берган топшириғингизни қўллаб-қувватлаган ҳолда биз ҳам туманимизда 55 гектардан иборат ушбу массивни танладик. Ғиждувон туманининг чўл ҳудудига туташ “Қутчи” массивига қарашли “Барака” маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, ушбу ҳудудда эркин иқтисодий зона ташкил қиляпмиз. Бир қатор корхоналар фаолияти йўлга қўйилади. Тадбиркорлик субектларига қулай шарт-шароитлар яратиш учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан биргаликда узунлиги 28 км бўлган темир йўл тармоғи қурилиши жадал суратда олиб борилмоқда. Бу эса ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш баробарида янги иш ўринлари яратиш, аҳолимизнинг уй-жойга муҳтож қатламларини уй-жой билан таъминлаш имкониятини беради. Танланган массивимизда 2022 йилдан бошлаб, 5 йил давомида 129 та 1 подъездли 5 қаватли жами 2580 та энерготежамкор уйлар қурилишини бошлаш учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Уй-жойлар билан бирга ушбу ҳудудда 1056 ўринли мактаб, 360 ўринли мактабгача таълим муассасаси, истироҳат боғи, суний кўл ҳамда кўплаб савдо маиший хизмат кўрсатиш обектлари, иссиқхоналар ва 24 соат ишлайдиган кўнгилочар мажмуалар қурилади.“Янги Ўзбекистон” массивида 21 км табиий газ, 12 км ичимлик сув тармоқлари, асосий ва заҳира электр тармоқлари 8 км, автомобил йўллари эса 12 км қурилади. Пахтачилик бўйича 276 та фермер хўжалиги 9365 гектар ер майдонига чигит экиб, 33680 тонна ўрнига 35455 тонна юқори сифатли пахта хом ашёси етиштириб, режани 105 фоиздан ошириб бажардилар ёки режадагидан 1775 тонна кўп маҳсулот етиштирдилар. Шунингдек, 262 та фермер хўжаликларимиз 4891 гектар майдонга ризқ-рўзимиз бўлган ғалла уруғини экиб, режадаги 30862 тонна дон ўрнига 32400 тонна дон хирмонини яратиб, режани 104 фоизга бажардилар. Давлатга 11414 тонна дон топширилиб, Шартномадан ташқари 129 тонна дон маҳсулотлари кластер корхоналарига топширилди, 20986 тонна дон эса фермер хўжаликларининг ўз ихтиёрида қолди.Пиллачилик соҳасини оладиган бўлсак, миришкор пиллачиларимиз 6500 қути ипак қуртини парваришлаб, режадаги 390 тонна ўрнига 444 тонна кумуш тола етиштирдилар, ёки режани 114 фоизга бажардилар.Бу натижа ҳам пилла боққан оилаларни даромади ошишига, қишлоқда қўшимча ишчи ўринлари яратилишига, пировардида қишлоқ аҳлининг яшаш шароитларини яхшилашга олиб келади.Чорвачилик соҳасида эса қорамол бош сонлари ўтган йилга нисбатан 6300 бошга кўпайиб, 156265 бошни, қўй бош сонлари ўтган йилга нисбатан 5800 бошга кўпайиб, 284272 бошни ташкил қилмоқда.Гўшт ишлаб чиқариш ўтган йилги 31539 тонна ўрнига 33242 тоннага етказилиб, ўсиш 105,4 фоизга, сут ишлаб чиқариш ўтган йилги 111162 тонна ўрнига 116831 тоннага етказилиб, ўсиш 105,1 фоизга, тухум ишлаб чиқариш ўтган йилги 50,4 млн дона ўрнига 53,4 млн донага етказилиб, ўсиш 105,9 фоизга, қоракўл тери ишлаб чиқариш ўтган йилги 79,2 минг дона ўрнига 82,6 донага етказилиб, ўсиш 104,2 фоизга, жун ишлаб чиқариш ўтган йилги 452 тонна ўрнига 475 тоннага етказилиб, ўсиш 105 фоизга, асал ишлаб чиқариш ўтган йилги 335,5 тонна ўрнига 353 тоннага етказилиб, ўсиш 105,1 фоизга, балиқ ишлаб чиқариш ўтган йилги 304,6 тонна ўрнига 308 тоннага етказилиб, ўсиш 101,1 фоизга оширилиши таъминланди. Бу натижалар ҳам аҳолимизн озиқ-овқатга ва иш ўрнига бўлган талабини қондиришга хизмат қилади.Мевачилик ва узумчилик соҳасида: Шу йилни ўзида 450 гектар мевазор ва 519 гектар узумзорлар барпо этилди. Бу майдонларда янгидан серҳосил ва седаромад узум навлари қурилди. Яқин 3 йил ичида улардан олинадиган даромад 7-10 бараварга кўпаяди.Туманда 2021 йил 11 ойлик якунлари бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш 3,0 трилион сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 105,5 фоизга оширилишига эришилди.Жумладан озиқ-овқат маҳсулотларидан сабзавот 88,7 минг тонна 105,8%, картошка 60,6минг тонна 106,1%, полиз 55,2 минг тонна 105,8%, узум 23,7 минг тонна 105,8%, мева 39,9 минг тонна 104,0% етказилди.Бунинг натижасида мева-сабзавот етиштириш 1,3 баробарга, қайта ишлаш 1,5 баробарга, экспорт ҳажми 1,8 баробарга ҳамда иш ўринлари 2,5 минг нафарга етказилади.Туманимизда бугунги кунда барча тоифа хўжаликларида жами 1377 гектар боғ ҳамда 2187 гектар узумзор майдонлари мавжуд бўлиб, шундан фермер хўжаликларида 796 гектар боғ ва 941 гектар узумзорларни ташкил этади.Мавжуд боғ ва узумзорларнинг 356 гектарида томчилатиб суғориш тизими жорий этилиб сифатли мева-узум маҳсулотлари етиштирилмоқда.Жорий йилда туман фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг асосий майдонлари ҳамда боғ-ток ораларига 2453 гектар майдонларда сабзавот, полиз ва картошка экинлари экилиб 45,2 мингтонна маҳсулот етиштирилди.Шундан асосий майдонларда 729 гектар сабзавот экилиб 20,6 минг тонна, 482 гектарполиз маҳсулотлари экилиб 7,6 минг тонна, 34 гектар картошка экилиб 850 тонна ҳосил олинди.Боғ-ток қатор орасида 368 гектар сабзавот экилиб 8,1 минг тонна, 450 гектар полиз экинлари экилиб 7,7 минг тонна, 200 гектар дуккакли экилиб380 тонна, 190 гектар мойли экинлар экилиб 416 тонна ҳосил олинди.Иссиқхоналар бўйича:Жорий йилда туманимиздаги 36 та иссиқхона хўжаликларимизнинг 36,7 гектар майдонларидан 924 тонна махсулот ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.Шундан, 16 гектардан 4032 тонна помидор, 10,7 гектардан 269,6 тонна бодринг, 7 гектардан 176,4 тонна булғор қалампири ҳамда 3 гектардан 75,6 тонна кўкат маҳсулотлари етиштирилиши режалаштирилган.Оборотга киритилган майдонларда мева-сабзавотлар экиш бўйича:Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 92-сонли қарорига асосан туманимизда 4000 гектар қайта ўзлаштириладиган ерларда ирригатсия-мелиоратсия тармоқларини қуриш учун 47,0 млрд.сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.Жорий йилда 2630 гектар ер майдони фойдаланишга киритиш белгиланган бўлиб, ушбу майдонларнинг 256 гектарига сабзавот, 440 гектарига полиз, 345 гектарига мойли экин, 1440 гектарига озуқа экинлари, 871 гектарига маккажўхори дон учун, 450 гектармевазор, 519 гектар узумзор ҳамда 536 гектар майдонга бошка экинлар экиш режалаштирилган.Бугунги кунда лойиха ташаббускорлари томонидан 2,0 минг гектар ер майдони фойдаланишга киритилган бўлиб, ушбу майдонларнинг 1600 гектари экилди. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва нарх-навони барқарор таъминлаш бўйичаТуман аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига, жумладан, гўшт, картошка, гуруч, ун, шакар, тухум ва ўсимлик ёғига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш, бозор ва савдо дўконларда жорий йилнинг ноябр ойидан 2022 йилнинг май ойига қадар нарх-наво барқарорлигини тизимли таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.Бугунги кунда туман марказидаги деҳқон бозорида ҳамда ташкил этилган савдо ярмаркаларимизда нарх-наво барқарорлиги назоратга олинган бўлиб, мол гўшти 60000-61000 сўм, картошка 4200-5500 сўм, гуруч 5500-12000 сўм, ун 3000-5700 сўм, шакар 8800-9500 сўм, тухум 1100-1200 сўм, ўсимлик ёғи 18000-20000 сўмгача сотилмоқда.Қиш-баҳор мавсумида аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида тайёрловчи корхоналар ҳамда ижтимоий соха ташкилотлари томонидан жами 3470,2 тонна, шундан, 2062 тонна картошка, 311 тонна пиёз, 732 тонна сабзи ва 415 тонна гуруч маҳсулот заҳирага жамғариш режалаштирилган бўлиб, йил якунига қадар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўлиқ жамғарилади.Қоракўл тумани сессияси якунида ҳоким ҳисобот ва истиқболли режалар юзасидан депутатлар ва журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Хусусан, бугунги кунда аҳоли ҳаётини яхшилаш учун долзарб бўлиб турган маҳаллий бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, кредитлар ажратиш ва арзон турар жойлар қурилиши ҳамда фуқароларга ер ажратиш билан боғлиқ масалалар кенг муҳокама этилди.Ҳокимларнинг онлайн тарзда эфирга узатилган мурожаатларини 4000 дан зиёд фуқаро тўғридан-тўғри кузатиб борди ва саволлар билан иштирок этди. Сессияни ёритиш учун 10 дан зиёд оммавий ахборот воситалари вакиллари жалб қилинди.Ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш бўйичаТуман аҳолисининг қарийб 54 фоизи ёки 54413 нафарини ёшлар ташкил этади.2021 йилда “Манзилли режалар” асосида 18-30 ёшдаги 1415 нафар ишсиз ёшлар бандлиги таъминланди.“Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури доирасида ёшларга 164 та бизнес лойиҳа учун 5021 млн. сўмдан зиёд имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, 24 та иш ўрни яратилиши эришилди.Ёшлар ўртасида 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшларни маданият ва санъатга жалб этиш бўйича 262 та ташкил этилган тўгаракларда 4637 нафар ёшлар қамраб олинди. Тумандаги таълим муассасаларида 3127 нафар ўқувчи ёшлар мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа йўналишлари тўгаракларга жалб қилинди.1) Туман ўзининг Ғиждувон таомлари, шўрданак хамда Ғиждувон кулчалари билан машҳур бўлиб, ушбу хизмат турларини янада ривожлантириш мақсадида Халкаро йўл буйида “Енгил контрукцияли” лойиҳалар асосида 100 та нонвой, 100 та шўрданак сотувчи, 100 та Ғиждувон таомлари пишириб, сотувчилар хизматларини ташкил этамиз.2) Абдухолиқ Ғиждувоний мажмуасига туташ, 2500 йил тарихга “Қадимий Қўрғон” шаҳарчаси аҳолимиз, зиёратчилар ва сайёҳлар учун “Туризм маҳалласи”га айлантириш лойихасини ишлаб чиқдиқ. Унда хонадонларни кадимий кўринишга келтириш, ҳунармандлар расталарини ташкил этишни режалаштирдик. Шу маҳалла ҳудудидан ўтган катта ариқ бўйида кадимий услубда тегирмонлар, кулолчилар, хаттотлар, сувенерлар савдоларини ва 20 та хонадонда уй, 5 та мехмонхоналар ташкил этилиб, 200 дан ортиқ иш ўринлари яратилади.3) Янги Ўзбекистон массивида 5 қаватли 24 та кўп қаватли уй-жойларнинг биринчи қаватида 75 дан ортиқ хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш ҳамда 280 дан ортиқ иш ўринлари яратилади.4) Туманнинг Кўлижаббор МФЙ ҳудудида 34 гектар майдонда (ХАБ) Савдо ҳудуди 22 млн долларлик 118 та лойиҳа ҳисобига 1200 та иш ўрни яратилади.5) Ижтимоий соха йуналишида, 38 та оилавий ва 2 та давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасалари, 3 та хусусий мактаб, 358 нафар ўқитувчилари ўқув курслар ташкил этилади.6) Бўш турган бинолардан самарали фойдаланишни ташкил этишда умумий қиймати 259,6 млрд.сўмлик 175 та лойиҳалар ҳисобига 512 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилди.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button