Bo'limsiz

ELTUZ ДА ЧИҚГАН МУРОЖААТДАГИ ҲОЛАТЛАР ЎЗ ТАСДИҒИНИ ТОПМАДИ



Бугун, 2 февраль куни телеграмдаги Eltuz канали орқали Бухоро ихтисослаштирилган мақом мактаб-интернати фаолияти билан боғлиқ видеолавҳа эълон қилинди. Вилоят маданият бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги “Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларини ташкил этиш тўғрисида”ги 940-сонли қарорига асосан 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Бухоро ихтисослаштирилган мақом мактаб интернати ташкил этилган.
Вилоят ҳокимлигининг 2019 йил 25 ноябрдаги 580-сонли қарори билан Бухоро ихтисослаштирилган маданият мактаб-интернати бино иншоотлари мақом мактаб интернатига берилган.
Мазкур мактаб интернатга 2020/2021 ўқув йилида 5-, 6- ва 7-синфларга, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб эса 5-синфга 30 нафардан ўқувчилар танлов асосида қабул қилиниши белгиланган.


Мазкур қарор билан бинони тўлиқ реконструкция қилиш белгиланган. 2022 йилнинг февраль ойи ҳолатига объектда қурилиш ишлари бажарилиб, ётоқхона, ўқувчилар учун ювиниш хоналари, ҳожатхоналар тўлиқ таъмирланиб, кириш фоеси ва фасад қисми ўз якунига етказилган. 

Бинодаги қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда, қурилиш ишлари босқичма-босқич ўз якунига етказилади.
Ҳозирда мактаб-интернатда 142 нафар (5-8 синфлар) ўқувчилар таҳсил олади. Мактаб интернатида жорий йилнинг 1 феврал ҳолатида тасдиқланган штатлар жадвалига асосан 42 нафар ишчи-ходим ва 51 нафар педагоглар фаолият олиб бормоқда.
Вазирлар Маҳкамасининег 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарорига асосан мактабгача умумий, умумий ўрта ўрта махсус профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланган. Мазкур қарорнинг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 44-бандига асосан мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган.


Бундан ташқари, мазкур қарор билан таълим муассасаси раҳбари навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиш муддати тугашидан олти ой олдин педагог кадрларни аттестациядан ўтиш лозимлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши лозим.
Юқоридаги талаблардан келиб чиқиб, мактаб раҳбарияти томонидан навбатдаги мажбурий аттестация бўйича педагог ходимлар расман огоҳлантирилган.Педагог ходимлардан навбатдаги мажбурий аттестация бўйича ҳеч қандай норозилик келиб тушмаган. 
2022 йил январ ойида ишчи ходимларнинг табели ўрганилганда видеомурожаатда номлари келтирилган Шуҳрат Жўраев ва Рустам Ҳамидовга ҳеч қандай тўловлар амалга оширилмаган.  
Бундан ташқари, мактаб интернатнинг 2021 йил 29 ноябрдлаги мактаб интернатида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия йиғилишининг баёнига асосан жами 62 нафар педагог ва ишчи-ходимларга рағбат пуллари тўлаб берилган. Ушбу рўйхатда ҳам видеомурожаатда номлари кўрсатилган шахсларнинг исм-фамилияси мавжуд эмас.
Шунга кўра, видеомурожаатда назарда тутилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмади.
Ушбу видео 2021-йилда олинган бўлиб ўқитувчилар хонасида акс этган ҳолатлар янги ўқув йилига тайёргарлик ҳамда жиҳозларни кўчириш жараёнларидаги ҳолат бўлган.
Мурожатда кўрсатилган бўлим мудири,  ижтимоий тарғиботчи лавозими штатлар жадвалига асосан мавжуд эмас. Услубчи, лаборант, чолғу асбобларини созловчи уста лавозимлари эса бандлик бошқармасининг электрон портали орқали вакант лавозимлар рўйхатида сентябр ойидан буён бериб келинмоқда.
Эслатма: Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ҳар қандай асосланмаган маълумотни тарқатишга сабабчи бўлган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши белгиланган. Қонунчиликка амал қилинмай, асоссиз маълумотлар тарқатувчи шахсларнинг иши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилади.
Вилоят маданият бошқармаси матбуот хизмати

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button