Туркиядаги ўзбек аёлларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти рахбари Исломова Озода Субхоновнанинг иш фаолияти тўғрисида
Özbek kadın hakları derneği (Ўзбек хотин-қизлари ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти) 8 август 2021 йил куни расмий руйхатдан ўтган. Бугунги кунгача
Dernek (жамият) томонидан 3200га якин ватандошларимизга психологик, юридик ва манзилли ёрдам амалга оширилди. Буларнинг орасида паспорти олиб қўйилган, одам савдосига учраган, оғир ижтимомй вазиятда қолганларга тез ва манзилли ёрдамлар кўрсатилди. Дернек томонидан, “Geri gönderme” маркази, шифохоналар, ички ишлар ва шунга ўхшаш идораларга тушиб қолган ватандошларимизга судларда жамоавий ҳимоячи сифатида иштирок этган ҳолда ёрдам берилди. Бундан ташқари, ÖKHD жамияти қошида Турк тили курси ташкил қилинган бўлиб, у 2021 йилнинг январь ойидан буён фаолият юритиб келмоқда. Натижада
Туркияга турли мақсадларда келган ватандошларимизнинг тилни тўғри ва сифатли ўрганишига, яхши иш билан таъминланишига, ёшларимизнинг университетга киришига ҳиссамизни қўшдик. Курсимизда шу кунгача жами 50 нафардан зиёд ўқувчи таълим олди. ÖKHD нинг икки йил мобайнида 100 га яқин расмий аъзолари, ижтимоий тармоқларда 20000 дан кўп обуначилари мавжуд.