Bo'limsiz

Фуқаролик жамияти иштироки орқали худудларда гендер ислоҳотларга кўмаклашиш

 Европа Иттифоқи ҳамда Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги томонидан биргаликда молиялаштирилган “Фуқаролик жамияти иштироки орқали худудларда гендер ислоҳотларга кўмаклашиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа Немис Халк Университетлар Ассоциациясининг (DVV) Ўзбекистондаги филиали ҳамда “SABR” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази ҳамкорлигида 2024-йил мартдан 2026- йил февралга қадар амалга оширилади.

Асосий мақсад – фуқаролик жамияти ташкилотларининг демократия ва инклюзив ривожланишда мустақил иштирокини кучайтириш, гендер ислоҳотларини қўллаб-қувватлашдир.

Лойиҳа доирасида қуйидаги йўналишлар амалга оширилмоқда:

– маҳаллий фуқаролик жамияти иштирокчиларининг салоҳиятини ошириш;

– гендер ислоҳотларини қўллаб-қувватлайдиган ҳудудлар ва жамиятларни шакллантириш;

– кенг жамоатчилик ўртасида гендер ислоҳотларини тарғиб қилиш.

 Лойиҳа Бухоро, Самарқанд, Сирдарё ва Андижон вилоятларида амалга оширилмоқда.

6 сентябрь куни Вобкент туманига лойиҳа доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиа-тур ташкил этилди. Шунингдек, лойиҳа иштирокчилари билан учрашувлар ҳам ўтказилди.

Вобкентда аёллар учун янги имкониятлар

Бухоро вилояти Вобкент туманидаги Қосари маҳалла фуқаролар йиғинида лойиҳа доирасида бир қатор профессионал курслар ташкил этилди. Жумладан, тикувчилик, пишириқчилик, компьютер саводхонлиги ҳамда аёллар сартарошлиги бўйича ўқув курслар ўтказилди. Курс битирувчилари бизнес-лойиҳа тузиш кўникмаларига эга бўлишди ва 4 та бизнес-лойиҳа молиялаштирилди.

Ушбу жиҳозлар маҳаллада истиқомат қиладиган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга хизмат қилади ва уларнинг бандлиги ҳамда турмуш фаровонлигини оширишга кўмаклашади.

Шунингдек, маҳалланинг 7-лик фаоллари учун “Гендер бюджетлаштириш” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда иштирок этган махалла фаолари томонидан жамоат ташаббуслари тайёрланди ва енг яхши жамоат ташаббуслари грант ғолиби бўлишди ва махалла фукоролари учун ижтимоий холатини яхшилашга йоналтирилган жихозлар олиб берилди.

Кутилаётган натижалардан бири – фуқаролик жамиятининг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш, маҳаллий аёллар ва фаолларнинг имкониятларини кенгайтириш ва адолатли ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшишдир.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button