Bo'limsiz

Бухорода «Ҳалоллик — тараққиёт пойдевори» лойиҳаси доирасида Варахша МФЙда тренинг-семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Бухоро бўлинмаси томонидан «Коррупция — жамият тараққиётининг кушандасидир» грант танлови эълон қилинган эди. Мазкур танловда «Ҳалоллик — тараққиёт пойдевори» лойиҳаси иштирок этиб, ғолиб бўлдик. Лойиҳа доирасида Бухоро шаҳридаги Варахша маҳалла фуқаролар йиғинида тренинг-семинар бўлиб ўтди.

Лойиҳанинг мақсади — ёшлар, хотин-қизлар, зўравонлик ва одам савдосидан жабрланганлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳамда ишсизларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва жамиятда ҳалоллик муҳитини мустаҳкамлашдир.

Тадбирда маҳалла фаоллари, шунингдек «Аёллар дафтари»да турувчи ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар қатнашди. Иштирокчиларга коррупциянинг жамият ривожига салбий таъсири, ҳалоллик ва ҳуқуқий онгнинг аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тренинг якунида фаол иштирок этганларга китоблар, футболка ва кепкалар топширилди. Шунингдек, маҳалла фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида фуқаролар йиғинига ноутбук совға қилинди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, бундай учрашувлар аҳолида, айниқса аёллар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламда ҳуқуқий саводхонликни оширишга ҳамда коррупцияга қарши курашда жамоатчилик фаоллигини кучайтиришга хизмат қилади.

«Ҳалоллик — тараққиёт пойдевори» лойиҳаси доирасидаги тадбирлар келгусида ҳам давом эттирилади.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button