Тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланишгакенг имкониятлар яратилиб, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратилиши йўлга қўйилган.
Айниқса, маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи бўлган тадбиркорларга биринчи навбатда кредитлар ажратилмоқда.
Бироқ, ҳамма вақт ҳам ўйланган режа иш бермаслиги мумкин, буни тадбиркорларимиз ҳам яхши тушанади.
Лекин, банкдан олинган кредитларни қайтаришга тўғри келади.
Банклар фойдасига ҳал қилинган ҳужжатларижросини таъминлаш борасида Бюро органлари томонидан муайян ишлар қилинмоқда.
Жумладан, Қоракўл иқтисодий судининг 04.10.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор “Ўзбекистон” хусусий корхонаси ҳисобидан “Агробанк” АТБ Бухоро вилоят Олот филиали фойдасига муддати ўтмаган кредит асосий қарзи 276.060.000 сўм, муддати ўтган кредитқарздорлиги 18.065.000 сўм, фоиз қарздорлиги 13.775.000 сўм, жами 307.900.000 сўм кредит қарздорлиги ва олдиндан тўланган 19.600 сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Олот туман бўлими иш юритувига 06.10.2021 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида “Ўзбекистон” хусусий корхонасига тегишли ғишт ишлаб чиқариш ускунаси тегишли тартибда хатланиб, савдога чиқариш учун баҳоланган ҳамда “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқалисавдога чиқарилган.
Лекин, бир неча бор бўлиб ўтган электрон савдоларда ғишт ишлаб чиқариш ускунасисотилмаган. Ундирувчи “Агробанк” Олот филиалига қарз эвазига ускунани олиш таклиф қилинганда, банк таклифни рад этган.
Бош прокуратуранинг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ходимлари ҳамда Бюронинг Олот туман бўлими давлат ижрочилари ҳамкорлигида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жами 307.900.000 сўм кредит қарздорлиги ва олдиндан тўланган 19.600 сўм почта харажати ва 6.158.000 сўм ижро йиғими ундирилиши таъминланиб, ижро иши жорий йил 3 март куни амалда тамомланди.
Ҳозирда, ҳамкорликдаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
Бош прокуратура бошқарма прокурори
Бекзод Баҳодирович Каримов