Buxoro

“Кредит ўз вақтида қопланмаса…….”

Бухоро туманидаги “A.B.SAXOVATI” МЧЖ томонидан АТ “Халқ банки”дан жами 100.470 АҚШ доллари миқдоридаги кредит олиб, “HOWO” русумли автотранспорт воситасини гаровга қўйган. Қарздор олинган кредитни ўз вақтида қайтармаганлиги ва кредит шартномаси бўйича мажбуриятини бажармаганлиги сабабли, ФИБ Бухоро туманлараро судининг 05.05.2021 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор “A.B.SAXOVATI” МЧЖ томонидан АТ “Халқ банки” фойдасига жами 100.470 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган “HOWO” автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган.Ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Бухоро туман бўлими иш юритувига келиб тушди ва ижро ҳаракатларига киришилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхона томонидан гаровга қўйилган автомашина тўлов амалга оширилмаслиги мақсадида қасддан яширилиб, бир муддат пайсалга солиниб келинди.Бюро ходимларининг қарздорликни ундириш бўйича олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида, ушбу автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинди ва қидирув натижасига кўра автомашина топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди. Қарздор корхона томонидан қарздорликни тўламаслик борасида барча ҳаракатлари самара бермаганидан кейин, 100.470 АҚШ доллари қарздорлик қоплаб берилди.

МИБ Бухоро туман бўлими бошлиғи

Санжар Шарапов

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button