Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга
Президент админстратция раҳбари Сардор Умурзоқовга
ДХХ раиси Абдусалом Азизовга
Бухоро вилоят хокими Ботир Камиловичга
Бухоро шаҳар хокими Жамол Шухратовичга
МУРОЖААТ
Бухоро шаҳар Шарк-1 (Кўксарой) кўчаси
5-уй 8-хонадонда яшовчи Шарипова
Гулсанам Рамазон қизи томонидан (тел: +99833 244 15 55)
АРИЗА
Ушбу аризани ёзиб маълум қиламанки, турмуш ўртоғим Жангиров Сардорбек Дурдиевич билан Бухоро шаҳар Шарк-1 (Кўксарой) кўчаси 15-уй 8-хоиадонда яшаб келганмиз. 2019 йилнинг 4 сентябрь кунида турмуш ўртоғим вафот этди.
Турмуш ўртоғим ҳарбий зобит эди нафақага чиқган эди. Бухоро шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирида ҳарбий хизматда ишлаган.Марҳум турмуш ўртогим билан 2017 йилнинг 14 ноябрь кунида қонуний никоҳ асосида турмуш қурган эдик.Турмушимиз давомида 2016 йилнинг 25 октябрь кунида фарзандимиз Жангиров Сарвар Сардорбек ўғли туғилди.
Яшаб келаётган уйимиз Бухоро шаҳар ҳокими ҳузуридаги уй-жой масалалари бўйича жамоатчилик гуруҳининг қарори асосида 2010 йилнинг 5 январь кунидаги 00060-сонли ордер билан берилган.
Турмуш ўроғим ҳарбий зобит бўлганлигини, 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматда бўлганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси фукароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўҳрисидаги низомни тасдиқлаш ҳакидаги ПҚ-4447-сонли карори билан тасдиқланган Низомнинг
190-бандига асосан фарзандим билан истиқомат қилиб келаётган, Бухоро шаҳар Шарқ-1 (Кўксарой)кўчасида жойлашган 15-уйнинг 8-хонадонини номимга хусусийлаштириб беришингизни сўрайман.
Шарипова Гулсанам Рамазон қизи