BuxoroMIB

“YouTube” каналига  жойлаштирилган “Ҳоким ёрдамчисига ҳамма нарса мумкин(ми) ёхуд қонунни менсимаётган эркатойлар” видео лавҳаюзасидан

​“YouTube” каналига “Ҳоким ёрдамчисига ҳамма нарса мумкин(ми) ёхуд қонунни менсимаётган эркатойлар” видео лавҳаси жойлаштирилган.

​Лавҳада, Фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 21.01.2015 йилдаги “Авез Мирзо замини” фермер хўжалиги ҳудудида ўзбошимчалик билан қурилган омборхона жавобгар ҳисобидан бартараф қилинишига оид қарор ижроси ўз вақтида таъминланмаганлиги айтилган.

​Мажбурий ижро бюроси Вобкент туман бўлими иши юритувида “Авез Мирзо замини” фермер хўжалиги ҳудудида ўзбошимчалик билан қурилган омборхона жавобгар ҳисобидан бартараф қилинишига доир ижро ҳужжати мавжуд эмаслигини маълум қиламиз.

​Қонунчиликда умумий юрисдикция судларининг суд ҳужжатлари асосида асосида бериладиган ижро варақалари уч йил мобайнида ижрога топширилиши белгиланган.

​Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button