Buxoro

Жамол Носиров сессияда фаолларни тақдирлади

Жамол Носиров сессияда фаолларни тақдирлади
14 декабря 2021 от “Buxoro yoshlari” gazetasi
Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носировнинг мурожаати тингланди.
Айтиш жоизки, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Бухоро шаҳар ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал ва Халқ қабулхоналаридан 2 920 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 2 429 таси кўриб чиқилган, 282 таси юқори ташкилотларга ўрганиш учун юборилган.
Жорий 2021 йилда Бухоро шаҳрида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2 346,4 млрд.сўм (105,8 %)га, ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми 1 336,3 млрд.сўм (121,5 %), қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулоти 355,1 млрд.сўм (100,1 %)га, қурилиш-пудрат ишлари 1 661,6 млрд. сўм (112,7 %)га, чакана савдо ҳажми 3 857,4 млрд.сўм (106,1 %)га, жами хизматлар ҳажми эса 5 283,9 млрд.сўм (124,6 %)га бажарилди.
Иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари бўйича шаҳарда йилнинг ўтган давр мобайнида аҳоли жон бошига ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 4 млн. 721,9 минг сўмга, хизматлар ҳажми 18 млн. 671 минг сўмга, шундан чакана савдо хизматлари 13 млн. 630,4 минг сўмга тўғри келди.
Сессиянинг иккинчи қисми якунида бир гуруҳ маҳалла фаоллари тақдирланди.

Юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаол иштироки, “Обод маҳалла” Давлат дастури ижроси ва аҳоли бандлигини таъминлаш, халқимиз турмуш даражасини ошириш, соҳа фаолиятини янада ривожлантириш, унинг моддий-техник баъзасини мустаҳкамлаш йўлидаги фидокорона меҳнатлари учун Бухоро шаҳрида фаолият юритувчи 13 нафар рахбар ва мутахассис ходимлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ташаккурномаси билан тақдирланди. Уни шаҳар ҳокими Жамол Носиров топширди.


“Buxoro yoshlari” gazetasi

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button