Bo'limsiz

ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ

2023 йил 14 апрель куни Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман)нинг Бухоро вилояти минтақавий вакили А.Ҳусейнова ва халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши депути Х.С.Сафаров томонидан вмлоятдаги жазони ижро этиш муассасасида маҳкумлар билан тарғибот тадбири ўтқазилди. Жорий 30 апрель куни бўладиган референдум муносабати билан маҳкумларга янгиланаётган Конституциянинг мазмун моҳияти ҳақида гапириб берилди. Айниқса Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади эканлиги, ҳибсга олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилиши, шахс суднинг қарорисиз 48 соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмаслиги, ўз исботини топмаган айбдорликка оид барча шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши, давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлаши, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратиб бериши ҳақидаги конституцион нормалар ҳақида тушунча берилди. 

Тадбирдан сўнг Минтақавий вакилнинг сайёр қабули ўтқазилди. Унда 20 дан ортиқ маҳкумларнинг масалалари кўриб чиқилди. Шунндек ЖИЭМда жойлашган омбудсман қутиларидаги аризалар олиниб, ўрганилмоқда.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button