Buxoro

Бухоро вилоят Экология бошқармаси бошлиғи лавозими 2021 йилнинг январь ойидан буён вакант бўлиб келмоқда.

Бу давр ичида 2 марта мазкур ловазимга тайинлаш учун очиқ танлов бочқичлари ўтказилди.

Ушбу танловлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги “Аргос” корхонаси томонидан ўтказилган.

Бироқ, мана 2 йилга яқинроқ муддат ўтаётганига қарамасдан бошлиқлик лавозимига бирор киши тайинланмасдан келмоқда.

Ваҳоланким ҳар танлов эълон қилинганида 20 дан ортиқ талабгорлар иштирок этишмоқда ва танловнинг якуний босқичигача 3 дан ортиқ талабгорлар етиб боришига қарамасдан бирор талабгор лавозимга тайинланмасдан келган.

“Аргос” ташкилоти ташкил этилганининг сабаби мазкур лавозимларга тайинланишларнинг очиқ ўтказилишини таъминлаш ҳисобланади.

Бироқ, танловнинг якуний босқичлари онлайн тартибда ўтказилмасдан ҳамда ёзиб олинган видеоёзувлар онлайн эълон қилинмасдан асоссиз равишда талабгорларга рад жавоби берилиб келинмоқда. Танлов ёзиб олинган видеоёзувларни қўмитадан сўраганимизда қўмитанинг матбуот хизмати бошлиғи Бунёд исмли ходим видеонинг берилмаслигини билдирди.

Бунинг сабаби нимада??? Ўзбекистон Республикаси Экология қўмитасининг ўзи истаган талабгори борми? Ушбу талабгор “Аргос” корхонасининг синовларидан ўтиб билмаяптими???

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button