ДИҚҚАТ ЭЪЛОН !!!
Мажбурий ижро бюроси органларидаги электрон маълумотлар базаси иш фаолияти вақтинчалик
тўхтатилиши мумкин
Мажбурий ижро бюроси органлари ташкил топган вақтдан буён ўз фаолиятида замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланиб келмоқда.
Мақсад эса, фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда аҳоли учун янада қулайлик яратиш, жамият ва фуқароларимиз манфаатларини тезкорликда ҳимоя қилишга қаратилган.
Жамоатчилик ва аҳолидан келаётган таклифларни инобатга олиб, иш унумдорлиги ва сифатини янада ошириш, хизматда фойдаланиб келинаётган электрон дастурий тизими имкониятларини ошириш мақсадида, электрон ахборот ва маълумотлар базасига тезкор ишлашни таъминловчи янги қурилма ҳамда алоқа воситаларини жорий қилиш зарурати келиб чиқди.
Шу сабабли, Мажбурий ижро бюроси органларининг барча электрон маълумотлар базаси ва интерактив хизматлар иш фаолияти 2022 йилнинг 04 июнь куни соат 22:00дан то 06 июнь куни соат 09:00га қадар вақтинчалик тўхтатилиши маълум қилинади.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси